Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Республика марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг Вақтинчалик қоидалари (ЎзР ВМ 17.03.2003 й. 140-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 мартдаги

140-сон қарорига

6-ИЛОВА



Республика марказлари томонидан ташҳис қўйиш

ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган

ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали

ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу вақтинчалик қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда матнда Марказлар деб юритилади) томонидан аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.


2. Ушбу Вақтинчалик қоидалар фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ тажриба тариқасида ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.


3. Марказлар томонидан аҳолига тиббий ёрдам ташҳис қўйиш ва даволашнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, юксак жаҳон талабларига жавоб берадиган стандартларига мувофиқ, пулли асосда кўрсатилади.


4. Марказлар мижозларни қабул қилади ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-анжомларидан фойдаланган ҳолда даволайди.


5. Марказлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатади:

аҳолини маслаҳат бериш учун қабул қилиш;

лаборатория-ташҳис хизматлари кўрсатиш;

амбулаторияда ёрдам кўрсатиш;

стационарда ёрдам кўрсатиш;

реабилитация ёрдами кўрсатиш.

Тиббий ёрдамнинг юқорида қайд этилган турларини кўрсатиш вақтида қўшимча тиббий сервис хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.


6. Марказлар ихтисослашувига ва малакали кадрлар, моддий-техника базаси, замонавий, юқори технологияли ташҳис қўйиш ҳамда даволаш анжомлари билан таъминланганлик даражасига кўра тиббий хизматларнинг аниқ рўйхатини, қийматини ва кўрсатилиш шарт-шароитларини белгиланган тартибда мустақил равишда белгилайдилар.



II. МИЖОЗЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ

БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ ТАРТИБИ


7. Аҳоли Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан қабул қилинади, уларнинг рўйхатга олиш бўлимлари фуқароларни бепул, тушунарли ва ишончли ахборотлар билан таъминлаши шарт, ахборотларда шифохонанинг жойлашган жойи, иш тартиби, тиббий хизматларнинг қиймати кўрсатилган рўйхати, ушбу хизматларни кўрсатиш ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек мутахассис шифокорларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.


8. Мижозларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимларида амалга оширилади, бу ерда ҳар бир мижозга паспорти маълумотлари асосида амбулатория картаси очилади.


9. Тиббий рўйхатга олувчилар биринчи марта келган шахсларни ва амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган мижозларни алоҳида-алоҳида рўйхатдан ўтказиши керак.


10. Марказларга амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган шахслар тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижознинг амбулатория картасидаги ёзувларга мувофиқ бевосита даволовчи мутахассис шифокорга юборилади.


11. Марказларга биринчи марта келган шахслар белгиланган прейскурант бўйича тиббий рўйхатга олувчи томонидан ёзиб берилган счёт-фактурани тўлагандан кейин маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга юборилади.

Счёт-фактурани тўлаш банк муассасасида ёки Марказларда, назорат-касса аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Мижоз банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки чекни (нақд пул билан тўланган тақдирда) рўйхатга олиш бўлимига топширади.


12. Маслаҳат бериш вақтида мутахассис шифокор мижозни дастлабки ташҳисдан ўтишга юборади, ташҳис натижаларига кўра касалликни ва амбулатория ёки стационар шароитида даволаш курсини белгилайди, зарурат бўлганда эса, мижозга тасдиқланган ташҳис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча ташҳис тартиботини белгилайди.


13. Амбулаторияда ёки стационарда даволаш курсини амалга оширишга қарор қилингандан кейин маслаҳат берувчи мутахассис шифокор мижознинг амбулатория картасини ва ташҳис текширувлари натижаларини рўйхатга олиш бўлими орқали тегишли равишда амбулаторияда даволаш учун Марказ поликлиникасига ёки Марказнинг стационар бўлимига беради.


14. Марказ поликлиникасининг ёки стационар бўлимининг даволовчи мутахассис шифокори маслаҳат берган шифокордан олинган маълумотлар асосида даволаш курсини белгилайди, уни мижознинг амбулатория картасига батафсил ёзади ва пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартномани расмийлаштириш учун рўйхатга олиш бўлимига беради.


15. Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома ушбу Вақтинчалик қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича икки ёхуд уч нусхада тузилади, уларни мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва Марказ директори ёки мазкур функциялар меҳнат вазифаларига мувофиқ зиммасига юкланган ваколатли шахс имзолайди, шартномалар бир нусхадан мижозга ва унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда), шунингдек Марказнинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун берилади.

Бу ҳолда, фақат юридик шахс  иш берувчи ёки беморни даволаш қийматини мурувват тариқасида тўлаган бошқа ташкилот ҳомий бўлиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ўз ходимларининг даволаниш қийматини бюджет маблағлари ҳисобига тўлаши тақиқланади.


16. Мижозга амбулаторияда ёки стационарда тиббий ёрдам ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатилади.


17. Ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташҳис тартиботлари:

мижозда қўшимча касалликлар топилганда, уларнинг ташҳис қўйиш ва даволаш харажатлари келишувга кўра ҳамда мижоз ёхуд унинг ҳомийси ҳисобига қопланганда;

Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки Марказ мутахассисларининг нотўғри ташҳиси ва хатти-ҳаракатлари туфайли пайдо бўлган, даволаш харажатлари Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланадиган асоратлар келиб чиққанда амалга оширилади.


18. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижозда қўшимча касалликлар аниқланганлиги туфайли кўрсатилиши зарур бўлган қўшимча тиббий ёрдам ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, мижоз ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ назарда тутилган ва қиймати тўланган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин, Марказ томонидан мижозни шифохонадан чиқариш ёки уни яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш масаласи қўйилади.



III. ТИББИЙ ЁРДАМ ҚИЙМАТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


19. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида, ташҳис ва даволаш сифатининг тасдиқланган тарифлари ва стандартларидан келиб чиққан ҳолда, ҳам нақд маблағлар билан Марказ кассасига, ҳам пул маблағларини Марказнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан ҳақ тўланади.


20. Аҳолидан нақд маблағларни қабул қилиб олиш бўйича касса операциялари Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. МИЖОЗЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


21. Тиббий рўйхатга олувчи мижозларнинг амбулатория карталарини алифбо тартибида (фамилиялар бўйича), мижозларнинг туғилган йили бўйича ажратган ҳолда сақлаши керак.


22. Тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижозлардан (уларнинг ҳомийларидан) қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари нусхалари иш куни давомида Марказнинг бош бухгалтерига топширилади. Марказнинг бош бухгалтери тиббий рўйхатга олувчига белгиланган тартибда рўйхатга олиш бўлимида сақланиши керак бўлган қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари квитанциялари нусхасини беради, тиббий рўйхатга олувчи, назорат-касса аппарати маълумотлари билан пул ўтказиш бўйича Марказнинг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни таққослайди.


23. Марказ кўрсатилган пулли тиббий хизматлар натижаларининг статистик ва бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт, у талаб қилинадиган ҳисоботни тузади ва уни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.



V. ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАРКАЗНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Мижозларнинг сифатли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқлари "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади.


25. Тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага кўра хизматларни бажариш муддатлари ва сифати бўйича мажбуриятлар Марказ томонидан бажарилмаган тақдирда мижоз ўз танловига кўра:

хизматлар кўрсатишнинг янги муддатини белгилашга;

хизматларнинг бошқа мутахассислар томонидан бажарилишини талаб қилишга;

шартномани бекор қилишга ва кўрилган зарарларнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.


26. Мижозлар билан Марказ ўртасида пайдо бўладиган эътирозлар ва низолар томонларнинг келишувига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал қилинади.


27. Ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига Марказ томонидан амал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан даврий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва жойларда режали текширишлар ўтказиш йўли билан назорат қилинади.


28. Марказ директори, шунингдек Марказнинг дахлдор ходимлари ўзларининг айби билан мижозлар саломатлигига етказилган зиён ёки улар нобуд бўлган ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.





Республика марказлари томонидан

ташҳис қўйиш ва даволаш сифати

стандартларига риоя қилган ҳолда

аҳолига пулли асосда юқори малакали

ихтисослаштирилган тиббий ёрдам

кўрсатишнинг Вақтинчалик қоидаларига

ИЛОВА


Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

ШАРТНОМА



Тошкент шаҳри                                                      __ й. "    "__________


Республика ихтисослаштирилган ______________ маркази номидан Марказ тўғрисидаги Низом асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Бажарувчи" деб юритилувчи, Марказ директори ______________________ бир томондан,

(Ф.И.О.)

____________________________ да яшовчи, кейинчалик "Мижоз" деб юритилувчи фуқаро _____________________________________________________

___________________________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)

иккинчи томондан, _________________________________________________

(мазкур Шартномага ҳақ тўловчи юридик шахснинг номи)

номидан _______________________________________ асосида иш кўрувчи,

(Устав, Низом, ишончнома)

кейинчалик "Ҳомий" деб юритилувчи _________________________ учинчи

(Ф.И.О., лавозими)

томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.



1. Шартнома мавзуси


1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, Мижоз/Ҳомий (зарур бўлмагани чизилсин) эса мазкур Шартнома барча томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ___ кун мобайнида ушбу хизматларга белгиланган тарифлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартларида Бажарувчининг кассасига ёхуд Бажарувчининг _______________ даги ____-сон депозит ҳисоб рақамига ҳақ тўлайди.

Тиббий хизматлар рўйхати

Тиббий ходимларининг номи ва илмий даражаси

Бирликлар сони

Бирлик қиймати

Умумий қиймати

Хизматларни бажариш муддатлари

1.






2.






Жами:


Х

Х



1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан Хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.



2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбурдир:

а) Мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағларни Мижозга/Ҳомийга (зарур бўлмагани чизилсин) қайтариш;

в) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар, фойдаланилган дори-дармонлар ва овқат учун счёт-фактурани Мижозга/Ҳомийга бериш;

г) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;

д) Мижознинг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

е) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра Мижоз/Ҳомий томонидан қўшимча ҳақ тўланмасдан врачлар консилиумини чақириш;

ж) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;

з) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;

и) Мижоз ва Ҳомийнинг ҳуқуқларига риоя қилиш.


2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган кўрсатиладиган хизматлар қийматига ҳақ тўлаш шартларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш;

в) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.


2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбурдир:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган шартларда хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаш (агар бу мазкур Шартнома бўйича Ҳомийнинг мажбурияти ҳисобланмаса);

в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;

г) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.


2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташҳис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;

г) ўзига амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;

д) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;

е) ўзининг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкорлик қилмаслик;

ж) қўшимча ҳақ тўламасдан врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;

з) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;

и) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;

к) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.


2.5. Ҳомий мазкур Шартноманинг 1.1-банди шартларига мувофиқ хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаши шарт.


2.6. Ҳомий қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташҳис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) агар Бажарувчи томонидан қўшимча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар тайинланган тақдирда, Ҳомийнинг маблағлари ҳисобига бошқа тиббиёт муассасалари томонидан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиш;

г) счёт-фактуралар ва хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;

д) мазкур Шартнома шартлари Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан бузилган тақдирда, ___кун олдин Бажарувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва тўланган маблағлар қайтарилишини Бажарувчидан талаб қилиш.


3. Томонларнинг жавобгарлиги


3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.


3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.


3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.


3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавогбарликдан озод қилинади.



4. Шартноманинг бошқа шартлари


4.1. Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташҳиси ва хулосалари туфайли салбий оқибатлар пайдо бўлган тақдирда, Бажарувчи Мижоз учун қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами, дори-дармонлар ва овқат қийматини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.


4.2. Мижозда қўшимча касалликлар аниқланган тақдирда, Мижозга қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, дори-дармонлар ва овқат қиймати мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Мижоз/Ҳомий томонидан тўланади.


4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.



5. Низоларни ҳал этиш тартиби


5.1. Мазкур Шартномани бажариш пайтида пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.


5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.



6. Якуний қоидалар


6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.


6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки/уч нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.



7. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари

БАЖАРУВЧИ

Республика ихтисослаштирилган маркази


МИЖОЗ


ҲОМИЙ





(тўлиқ номи, манзили)

(Ф.И.О.)


(тўлиқ номи, манзили)



ҳ/р №



МФО

(паспорт рақами ва


ҳ/р №

серияси, ким томони-

CИP

МФО

дан ва қачон берилган)

Раҳбар

CИP



(Ф.И.О.)

Директор



(Ф.И.О.)


М.Ў.

имзо

(Яшаш жойи)

М.Ў.

имзо


























Время: 0.2178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск