Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1998 й. 168-сон "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1998 й.

N 168



ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг (бундан кейин Уюшма деб аталади):

Уюшма ва унинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмаси тўғрисидаги таклифи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Уюшманинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари тегишли ҳудудий ҳамда туман уюшмалари негизида ташкил этиладиган вилоят ва туман вакилликлари ижро этувчи аппаратларининг ташкилий тузилмаси тўғрисидаги таклифи 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Уюшма ва унинг ҳудудий вакилликлари деҳқон ва фермер хўжаликларини бирлаштирадилар, давлат ташкилотларида ва бошқа ташкилотларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва ифодалайдилар, ўз фаолиятларини уставларга мувофиқ, тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоби принципларида ташкил этадилар;

Уюшманинг ўз аъзолари билан ўзаро ҳуқуқий муносабатлари уларнинг уставлари ҳамда хўжаликлар томонидан Уюшманинг туман вакилликлари билан тузиладиган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ томонларнинг ўзаро жавобгарлигини ва манфаатларини назарда тутувчи шартномалар асосида амалга оширилади;

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари съезд томонидан сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тасдиқланадилар ҳамда мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Уюшма раиси - вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари - вазир ўринбосарига тенглаштириладилар;

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг директори лавозимига кўра Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раисининг ўринбосари ҳисобланади;

ҳудудий вакилликлар раҳбарлари тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Уюшма раиси томонидан тайинланадилар.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси ҳамда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тузилган барча шартнома ва мажбуриятлар бўйича, Уюшманинг ҳудудий вакилликлари эса - тегишли равишда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари туман ва ҳудудий уюшмаларининг шартномалар ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар;

Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий вакилликлари ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш улар томонидан таъсис этилган, деҳқон, фермер хўжаликларига ва якка тартибда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятидан олинадиган даромадларнинг бир қисми, шунингдек Уюшма аъзоларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан ихтиёрий ажратмалар, аъзолик бадаллари ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


4. Қуйидагилар Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

деҳқон ва фермер хўжаликларининг республика қонунчилиги билан уларга берилган ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш;

деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолияти, уларни ташкил этиш ва тугатиш мониторингини юритиш;

деҳқон ва фермер хўжаликларида ерлардан самарали фойдаланилишини мунтазам ўрганиш, ер участкаларини қўшимча равишда ажратиш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда олиб қўйиш тўғрисида тегишли ҳокимликларга таклифлар киритиш;

майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини шартнома асосида уруғликлар, ўғитлар, кўчатлар, наслдор моллар ва бошқа ресурслар билан таъминлашга, уларга ишлаб чиқариш технология, транспорт, юридик, ахборот, маркетинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш;

деҳқон ва фермер хўжаликларига улар етиштирган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;

деҳқон ва фермер хўжаликларига уларни кредитлар, шу жумладан хорижий кредитлар олишида ва уларни ўзлаштиришида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.


5. Уюшмага қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

янгидан ташкил этилаётган ва тугатилаётган фермер хўжаликларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларга қўшимча ер участкалари ажратиш ёки уларни олиб қўйиш учун ўзининг туман вакилликлари орқали тавсияномалар бериш;

туман статистика органларидан деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида ҳисоботлар олиш ҳамда уларни ўрганиб чиққандан кейин қўшимча участкалари ажратиш (буюртманомалар мавжуд бўлганда) ёки уларни олиб қўйиш тўғрисида туман ҳокимликларига таклифлар киритиш.


6. Уюшмага деҳқон ва фермер хўжаликлари ўртасида ташкилий ишлар олиб бориш ҳамда улар томонидан техникага биргаликда эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва экспорт қилиш, моддий-техникавий таъминлаш, омихта озуқа ишлаб чиқариш бўйича фермерлар, деҳқонлар ва бошқа шахсларнинг нақд пул маблағларидан тижорат асосларида, шунингдек банк кредитларидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий асосда ихтисослаштирилган кооперативлар ташкил қилишда зарур ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


7. Қуйидагиларга:

деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ташкил этилаётган кооперативларга, етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш саноати корхоналарига сотиш юзасидан, тажриба тариқасида, улар номидан шартномалар тузишга.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ва уларни қайта ишлаб олинган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон банклари уюшмасига кейинчалик деҳқон ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон ваколатли банклари орқали микро ва кичик кредитлар бериш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 40 миллион АҚШ долларигача миқдордаги қўшимча ўрта муддатли кредит линиясини очиш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритиш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ва бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликларини, уларнинг кооперативларини зарур қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, уруғликлар, кўчатлар, зотли моллар, ем-хашак ва бошқа моддий ресурслар билан янада тўлароқ ва ўз вақтида таъминлаш, шунингдек уларга хизматлар кўрсатиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари деҳқон ва фермер хўжаликларига уларнинг ишлаб чиқариш - хўжалик фаолиятини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашсинлар. Маҳаллий ҳокимият органларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмасин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажаришни ташкил этиш масалалари ҳақида" 1997 йил 28 апрелдаги 215-сон қарорининг барча матнидаги "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Вазирлар Маҳкамасининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорида;

қарор ва қарорга иловалар матнларидаги "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом"нинг Ш бўлими қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"хорижий микрокредитлар олиш шарт-шароитларини таъминлаш учун уларнинг гаровга қўйиладиган мол-мулки етишмаган тақдирда деҳқон ва фермер хўжаликлари устав жамғармаларини шакллантиришга улуш қўшиш";


в) Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 мартдаги 125-сон қарорида 1-банднинг охирги хатбоши чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 15 апрелдаги 192-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин


13. Оммавий ахборот воситалари жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги фермерлик ҳаракати тажрибасини ёритсинлар, республиканинг энг яхши хўжаликлари эришган натижаларни мунтазам кўрсатиб борсинлар, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни очиб берсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 апрелдаги

168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ


Ваколатли вакиллар съезди








Тафтиш комиссияси


Уюшма Кенгаши







Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Ижро этувчи аппарат


"Замин" банки







Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар






Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси туман вакиллари



















Фермер хўжаликлари


Кооперативлар


Деҳқон хўжаликлари

         

Изоҳ: Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 апрелдаги

168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликлари

уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Уюшма раиси












Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори






Ердан фойдаланиш бўлими

5 киши.


Юридик хизмат кўрсатиш

3 киши.


Деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятини прогнозлаш ва таҳлил ўилиш бўлими

4 киши.








Маркетинг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотишни мувофиқлаштириш бўлими

5 киши.


Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими

3 киши.


Молия-ҳисоб-китоб бошқармаси

3 киши.








Деҳқон ва фермер хўжаликларини моддий-техникавий таъминлаш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими

3 киши.


Ишлар бошқармаси

3 киши.


Инвестициялар бўлими

3 киши.










Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

         

Изоҳ: Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони - 35 киши, хизмат кўрсатувчи ходимлар - 8 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 апрелдаги

168-сон қарорига

3-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

вакилликлари аппаратининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ



Вакиллик директори





Директор ўринбосари






Контрактация шартномаларини тузишни ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш


Деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятини прогнозлаш ва таҳлил ўилиш бўлими





Маркетинг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сотишни ташкил этиш ва хорижий инвестициялар бўлими


Молия-ҳисоб-китоб шўъбаси





Моддий-техника ресурсларидан фойдаланишни ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими


Юридик хизмат кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўлими






Деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олиш ва уларнинг фаолияти мониторинги хизмати

           

Ходимлар сони - 10 киши доирасида.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 22 апрелдаги

168-сон қарорига

4-ИЛОВА



Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг

туман вакилликлари аппаратининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ


Вакиллик директори





Шартномалар тузишни, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотишни ташкил этиш хизмати





Деҳқон ва фермер хўжаликларини моддий-техникавий таъминлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш хизмати







Деҳқон ва фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятини таҳлил қилиш бўлими





Бизнес-режалар тайёрлаш масалалари бўйича юридик, ҳисоб-китоб-молиявий хизмат кўрсатиш, консалтинг ва маслаҳатлар бериш хизмати










Деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олиш ҳамда улар фаолияти мониторинги хизмати


Ходимлар сони -15 киши доирасида.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 4, 16-модда.




































Время: 0.0330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск