Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.1997 й. 192-сон "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1997 й.

N 192



ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг асосий бўғини бўлиб уларнинг туман уюшмалари ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг ҳудудий уюшмалари тузилади, улар тегишли туман уюшмаларини бирлаштирадилар ва ҳудудий уюшмаларга берилган функцияларнинг бажарилиши учун улар олдида жавоб берадилар;

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси аъзоларига Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ "Ўзулгуржимевасабзавот" компаниясининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сотиш ва эркин сотиш учун мўлжалланган акцияларини сотиб олишда устун ҳуқуқ берилади.


2. Қуйидагиларга:

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага ва Уюшма ижро этувчи аппарати тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари вилоят ва туман уюшмалари аппаратининг намунавий тузилмасига 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

Республика уюшмаси ижро этузчи аппарати ходимлари чекланган сонининг (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 30 нафар бўлишига розилик берилсин.

Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг жамоа аъзоси, ҳудудий уюшмалар эса Палата тегишли бўлинмаларининг жамоа аъзолари ҳисобланадилар;

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг раиси уюшманинг юқори органи - съезд томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, туман, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) уюшмаларининг раислари эса тегишли ҳокимликлар тавсияномасига кўра конференцияларда сайланадилар;

республика, вилоятлар ва туманлар уюшмалари ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш унинг қатнашчиларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан ихтиёрий ажратмалар, шунингдек, уюшма таъсис этган, якка тартибда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар даромадлари ҳисобига амалга оширилади.


3. "Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда туман ва ҳудудий уюшмаларнинг намунавий уставларини ишлаб чиқсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг туман, вилоят ва республика (Қорақалпоғистон Республикаси) уюшмаларини белгиланган тартибда ташкил этишни таъминласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари ҳудудий уюшмалари ўз фаолиятларини таъсис конференцияси тасдиқлаган Уставга мувофик амалга оширадилар ва ўз фаолиятларида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига бўйсунадилар.


5. Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмалари эгаллаб келган хоналар вилоят ва туманлар уюшмалари ихтиёрида сақлаб қолинсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаларига хизмат хоналарини зарур анжомлар ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозлашда ёрдам кўрсатсинлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчаси, 5а-уйга жойлаштирсин. Алоқа вазирлиги Уюшмани телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов ва бош вазир ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар МаҳкамасинингРаиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

192-сон қарорига

1-ИЛОВА




Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ


Съезд

Уюшма кенгаши

Тафтиш комиссияси

Уюшма президиуми

"Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси

Ижро этувчи аппарат

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмалари

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари туман уюшмалари

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

192-сон қарорига

2-ИЛОВА




Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари

уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Уюшма раиси - "Ўзулгуржимевасабзавот" компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Раис ўринбосари


Раис ўринбосари


Прогнозлаштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш-молия фаолиятини таҳлил қилиш бўлими


Контрактация шартномалари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни мувофиқлаштириш бўлими


Маркетинг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотишни мувофиқлаштириш бўлими


Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини моддий-техник таъминлашни ва уларга сервис хизмати кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими


Молия-ҳисоб-китоб бошқармаси


Юридик хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими


Маъмурий-хўжалик бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

192-сон қарорига

2а-ИЛОВА




Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари

уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Уюшма раиси






























Маъмурий-

хўжалик бўлими

3 киши



Раис ўринбосари


Раис ўринбосари























Контрактация шартномалари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни мувофиқлаштириш бўлими 5 киши






Прогнозлаштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш-молия фаолиятини таҳлил қилиш бўлими













































Маркетинг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотишни мувофиқлаштириш бўлими 4 киши






Молия-ҳисоб-китоб бошқармаси 4 киши













































Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини моддий-техник таъминлашни ва уларга сервис хизмати кўрсатишни мувофиқлаштириш бўлими 4 киши






Юридик хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш бўлими 3 киши

















Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

192-сон қарорига

3-ИЛОВА




Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари

вилоят уюшмаси аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Конференция

Кузатувчи кенгаш

Тафтиш комиссияси



Бошқарув

"Ўзулгуржимевасабзавот" вилоят бирлашмаси

Бошқарув раиси

Раис ўринбосари

  

  

Прогнозлаштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқариш-молия фаолиятини таҳлил қилиш бўлими

Контрактация шартномалари, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш бўлими





Маркетинг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишни ташкил этиш бўлими

Молия-ҳисоб-китоб шуъбаси

Юридик хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шуъбаси





Моддий-техника ресурслардан фойдаланишни ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими


Ходимлар - сони 10-12 киши атрофида

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 15 апрелдаги

192-сон қарорига

4-ИЛОВА




Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари туман уюшмасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Конференция

Кузатувчи кенгаш

Тафтиш комиссияси



Бошқарув

Бошқарув раиси

Шартномалар тузишни таъминлаш, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш хизмати

Моддий-техника ресурслардан фойдаланишни ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими



Молия-ҳисоб-китоб шуъбаси

Юридик хизмат кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шуъбаси

Ходимлар сони - 6-9 киши атрофида



















Время: 0.0305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск