Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2012 й. ПФ-4478-сон "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.10.2012 й.

N ПФ-4478



ЎЗБЕКИСТОНДА ФЕРМЕРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Фермер хўжаликларининг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмлари муттасил ошиб боришини, фермер хўжаликлари самарадорлиги ва рентабеллиги ўсишини таъминлаш имконини берадиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ер майдонларини мақбуллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатаётган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантирилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижара мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлди, бунинг натижасида ерга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳақиқий эгалик туйғуси мустаҳкамланди.

Мамлакатда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ҳамда ишлаб чиқаришларни янада ривожлантириш, шунингдек аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланиб бормоқда.

Биринчи навбатда гап фермер хўжаликларини янада такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ер-сув ресурсларидан ва яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишда, қишлоқни жадал ривожлантириш ва ободонлаштиришда, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш тўғрисида бормоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, ҳозир амалда бўлган фермерлик ҳаракатини ташкил қилиш ва бошқариш тизими, хусусан, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ислоҳ қилиш ва унинг маҳсулдорлигини ошириш жараёнларига ҳамда фермерлик олдида турган вазифаларни тезкорлик билан ҳал қилишга суст таъсир ўтказмоқда.

Ҳозирги шароитда фермерлик ҳаракати олдида турган жамиятни демократлаштиришни чуқурлаштириш, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, мамлакат аграр секторини барқарор ва самарали ривожлантиришнинг, аҳоли фаровонлигини оширишнинг энг муҳим бўғини сифатида фермер хўжаликларининг роли ва аҳамиятини ошириш вазифаларининг фермерлик ҳаракати томонидан рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг ғоят муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

қишлоқда ижара муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил қилишнинг етакчи бўғини ва шакли сифатида фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, манфаатлари ҳимоя қилиниши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш;

фермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг ўзини ўзи бошқариш таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш;

фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш, фермерларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалик хом ашёсини комплекс қайта ишлаш, шунингдек қишлоқда янги ишлаб чиқаришлар ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил қилиш ҳамда ривожлантириш ҳисобига механизациялаш даражаси ва рентабелликни оширишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш.


2. Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган фермерликни ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли республика ва ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин;

Дастурнинг амалга оширилишини ҳар ойда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишни назарда тутган ҳолда, Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқсин.

Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг раҳбарлари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши борасида шахсан жавобгар бўладилар.


4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси конференциясининг уни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги қарорига;

фермер хўжаликларининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ бўлган Ўзбекистон Фермерлари кенгашини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг фермерлар кенгашларини (кейинги ўринларда - фермерлар кенгашлари) ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббусига розилик берилсин.

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашларининг энг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, шунингдек судларда ишлар кўриб чиқилаётганда;

фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва қайта ташкил этишда, уларга ер майдонларини узоқ муддатли ижарага ажратиб беришда ошкоралик, очиқлик ва қонунийлик тамойилларини таъминлаш мақсадида жамоат назоратини амалга ошириш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда, сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб суғоришни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш;

қишлоқда ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг марказлари тармоғини, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтиришга кўмаклашиш.


5. Фермерлар кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи берилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фермер хўжаликларига ер майдонларини бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиялари таркибига тегишли туман фермерлар кенгашларининг раислари киритилади;

фермерларнинг тегишли кенгашлари фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти масалаларига тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа қарорлар лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқишда фаол қатнашадилар.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари котибиятларининг намунавий тузилмалари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда фермерлар кенгашларининг туманлар, ҳудудий ташкилий йиғилишларини ҳамда республика Конференциясини ўтказишда, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгашларининг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлашда кўмаклашсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашларининг котибиятларини жойлаштириш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари фаолиятини молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар киритсин.


9. Қуйидагиларга:

Махсус республика комиссиясининг Фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тугатилаётган Фермер хўжаликлари уюшмаси қарзини, шу жумладан, халқаро молия институтлари томонидан жалб этилган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарзларни тугатилаётган Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Тижорат банклари томонидан қайта молиялаштирилган Жамғарманинг қолган маблағлари Жамғарма олдидаги бошқа банклар қарзларини "Агробанк" АТБга қайта расмийлаштириш орқали "Агробанк" АТБ устав капиталини тўлдириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан давлатнинг ҳиссасини ошириш ҳисобига йўналтирилсин.


10. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Тошкент шаҳри, Равнақ кўчаси, 1а-уйдаги тугатилаётган Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмасининг бинолари ва иншоотларини унинг балансига, бепул асосда, тасарруф қилиш ҳуқуқисиз ўтказиб бериш билан жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.



“Халқ сўзи”, 2012 йил 23 октябрь






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 22 октябрдаги

ПФ-4478-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       


Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Конференцияси


Тафтиш комиссияси







Ўзбекистон Фермерлари кенгаши

23 киши


Ижро этувчи аппарат

11 киши






Ҳудудий Фермерлар кенгаши Конференцияси

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермерлари кенгашлари

15 - 21 киши


Котибият

4 киши


Тафтиш комиссияси







Туман Фермерлар кенгаши Конференцияси

Туманлар Фермерлари кенгашлари

9 - 11 киши


Котибият

3 киши

Тафтиш комиссияси


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 22 октябрдаги

ПФ-4478-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Фермерлари ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг раиси























































Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси








































































Фермерликни ривожлантиришнинг қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш гуруҳи

2 киши



Юрист

1 киши































Молия-бухгалтерия гуруҳи

2 киши


Фермер хўжаликларини таҳлил қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, замонавий компьютер ва агротехнологияларни жорий қилиш гуруҳи

3 киши



















Маъмурий-хўжалик қисми

1 киши





























Ҳудудий Фермерлар кенгашлари билан

алоқалар бўйича бош мутахассис

1 киши

















"Фермер-пресс" газетаси таҳририяти






Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 11 киши.


Изоҳ: Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг Раиси ва ижро этувчи аппарат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 22 октябрдаги

ПФ-4478-сонли Фармонига

4-ИЛОВА



Ҳудудий Фермерлар кенгаши котибиятининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Ҳудудий Фермерлар кенгаши раиси





































































Ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассис

1 киши

Фермер хўжаликларини таҳлил қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, замонавий компьютер ва агротехнологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассис

1 киши


Туман Фермерлар кенгашлари билан алоқалар бўйича бош мутахассис

1 киши


Иш юритиш бўйича етакчи мутахассис

1 киши











Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 4 киши.


Изоҳ: ҳудудий Фермерлар кенгаши раиси ва котибият ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 22 октябрдаги

ПФ-4478-сонли Фармонига

4а-ИЛОВА



Туман Фермерлар кенгаши котибиятининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Туман Фермерлар кенгаши раиси


Фермер хўжаликларига ҳуқуқий, иқтисодий, агротехник ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатиш марказлари




































































Фермер хўжаликларининг

шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассис

1 киши

Фермер хўжаликларини таҳлил қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, замонавий компьютер ва агротехнологияларни жорий қилиш бўйича етакчи мутахассис

1 киши


Иш юритиш бўйича етакчи мутахассис

1 киши




Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 3 киши.


Изоҳ: туман Фермерлар кенгаши раиси ва котибият ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 43-сон, 493-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 10-сон, 277-модда





































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск