Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2005 й. 223-сон "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури доирасида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2005 й.

N 223



"ТАРАҚҚИЁТ УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР"

ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР

ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ тузилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан тушаётган грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда иловада назарда тутилган капитал қурилиш объектларини белгиланган тартибда 2005 йил учун қурилишларнинг аниқ рўйхатига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳада кўрсатилган устувор лойиҳалар Молия вазирлигининг "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича тушаётган маблағларни жамлаш учун очилган махсус ҳисоб рақамидан молиялаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси "Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури бўйича олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 7 октябрдаги

223-сон қарорига

ИЛОВА



"Тараққиёт учун озиқ-овқатлар" дастури

доирасида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида

молиялаштириладиган устувор

ЛОЙИҲАЛАР

Т/р


Лойиҳанинг номи


Қиймати

млн.сўм


Бажарувчилар


1.

Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши


4300,0

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

2.

Авиация ва коинот орқали қишлоқ хўжалиги мониторинги олиб борилишини ташкил этиш


400,0

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

Ҳаммаси:


4700,0


















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск