Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2004 й. 590-сон "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2004 й.

N 590



"ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ЮЗАСИДАН ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги Битим қоидаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган грантни ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 1 сентябрда имзоланган Битимга мувофиқ:

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури доирасида грант асосида жами 5,19 млн АҚШ доллари миқдорида ҳисобланган 10 минг тонна соя дуккаклари етказиб берилади;

кўрсатиб ўтилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишдан олинган маблағлар республиканинг аграр секторини янада ислоҳ қилишга, аграр секторнинг қишлоқ хўжалигидаги улуши ва аҳамиятини оширишга кўмаклашадиган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.


2. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонасига "Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш" дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) бўйича юк жўнатувчи ваколати берилсин.

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси зарур юк жўнатиш, товарга илова қилинадиган ва транспорт ҳужжатларининг, шу жумладан сифат сертификатларининг расмийлаштирилишини ҳамда юкнинг АҚШнинг белгиланган портларидан ва Америка томони билан келишилган муддатларда юклаб жўнатилишини ташкил этишни таъминласин.


3. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси белгиланган тартибда:

юкнинг АҚШ портларидан тушириб олинадиган охирги пунктгача бўлган бутун йўналиш бўйича рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарлардан суғурта қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат карантин инспекцияси билан биргаликда чегарадош давлатлар ҳудуди бўйлаб транзит учун зарур бўлган импорт карантин рухсатномасини расмийлаштирсин;

олиб келинадиган соя дуккакларини қабул қилиб олиш ва сақлашни амалга оширсин.


4. Дастурга биноан импорт қилинадиган соя дуккаклари божхона тўловларидан, шунингдек хорижий суғурта компаниялари даромадлари - Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўловидан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Дастурни амалга ошириш доирасида республикага олиб келинадиган юкларнинг олувчи омборида тезкорлик билан ва ўз вақтида расмийлаштирилишини;

Дастурни амалга ошириш даврида соя дуккаклари ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг экспорт қилинишини бартараф этиш юзасидан қатъий назоратни таъминласин.


6. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда соя дуккаклари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тушгандан кейин, тақдим этилган товарга илова ҳужжатларни, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маҳсулот сифатини тасдиқловчи йўриқномаларини, шунингдек Америка томони ваколатли органининг лаборатория тадқиқотлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда барча зарур сертификатларнинг ўн кун муддатда, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Қуйидагилар:

Дастур доирасида етказиб берилаётган соя дуккаклари умумий ҳажмининг камида 50 фоизи очиқ тендер савдолари ўтказиш йўли билан хусусий сектор корхоналарига сотилиши;

соя дуккаклари умумий ҳажмининг кўпи билан 50 фоизи "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси корхоналарига сотилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Дастур доирасида етказиб бериладиган соя дуккакларини сотиш бўйича тендер комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тендер комиссияси "Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги билан биргаликда мазкур Дастур доирасида республикага олиб келинаётган соя дуккаклари ҳажмининг камида 50 фоизини сотиш юзасидан очиқ тендер савдолари ўтказсин, савдоларда хусусий сектор корхоналари иштирок этишини назарда тутсин.


9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган маблағлардан устувор йўналишлар бўйича тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим қоидасига мувофиқ, ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби 2-иловага биноан тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга доир қисми котибияти функцияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юклансин.

10. Белгилансинки, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси:

"Ўзтендерконсалтинг" агентлиги билан биргаликда "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта қилиниши, қабул қилиб олиниши ва сақланиши билан боғлиқ амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда соя дуккакларининг очиқ тендер савдолари орқали хусусий сектор корхоналарига сотиладиган қисмига бошланғич нархларни белгиланган тартибда белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ички бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, шунингдек "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта қилиниши, қабул қилиб олиниши ва сақланиши билан боғлиқ амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда кейинчалик қайта ишлаш учун идоравий мансуб корхоналарга бериладиган соя дуккаклари ҳажмига нархларни белгилайди.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасининг ёғ-мой корхоналари ва тендер савдоларида ғолиб чиққан хусусий сектор корхоналари томонидан ўтказиладиган Дастур доирасида олинган соя дуккакларини сотишдан олинган маблағларни махсус ҳисоб рақамида жамласин.


12. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси корхоналари, шунингдек тендер савдоларида ғолиб чиққан хусусий сектор корхоналари соя ёғи, шроти ва соапстокини сотишдан тушган сўмдаги маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан тузилган шартномаларга мувофиқ соя дуккакларига тенг қийматдаги суммада Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш ва олинган даромаддан қўшма ишчи гуруҳ билан келишган ҳолда Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси соя дуккаклари сотилишини, шунингдек тушумнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилишини ҳар ойда назорат қилиб борсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 декабрдаги

590-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш"

дастури доирасида етказиб бериладиган соя

дуккакларини сотиш бўйича тендер комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Камолов А.С


- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

2.

Абдураҳмонов М.С.

- Молия вазирининг ўринбосари


3.

Гадоев Э.Ф.

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


4.

Жўраев В.Ҳ.

- "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари


5.

лавозим бўйича


- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош бошқармасининг бошлиғи

6.

Умаров О.

- Иқтисодиёт вазирлигининг қайта ишлаш саноати ва озиқ-овқат бўлими бошлиғи


7.

Абдусаматов Б.Х.

- "Ўзбектендерконсалтинг" агентлигининг бош директори, комиссия котиби

Изоҳ. Тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 декабрдаги

590-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи

гуруҳининг Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

1.

Абдураҳмонов М.С.

- Молия вазирининг ўринбосари, гуруҳнинг Ўзбекистонга оид қисми раҳбари


2.

Ҳасанов С.С.

- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари

3.

Жўраев А.М.

- Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


4.

Салимов А.Ҳ.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск