ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 30.03.2004 й. 153-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

153-сон қарорига

3-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш

ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ

хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид

квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом

ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни

молиялаштириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Мазкур Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) рўёбга чиқариш ҳамда лойиҳаларга киритилган туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгилайди.


2. Лойиҳаларга киритилган туманларда 2002 йил қишлоқ хўжалиги мавсумидан бошлаб пахта хом ашёси ва бошоқли дон маҳсулотлари бўйича белгиланган харид квоталари жорий этилган, улар учун ҳисоб-китоблар давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга доир амалдаги прейскурант нархлари бўйича амалга оширилади.

Лойиҳаларда қатнашувчи ширкат хўжаликларининг харид квоталари доирасида пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда, контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда амалдаги прейскурант нархлари бўйича амалга оширилади.

Лойиҳаларга киритилган туманлар жойлашган минтақалар фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтгунга қадар, лойиҳаларда қатнашувчи фермер хўжаликларининг пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш худди шундай шартларда амалга оширилади.

Лойиҳаларга киритилган туманлар жойлашган минтақалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига 5-иловада тасдиқланган муддатларда тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтгандан кейин, лойиҳаларда қатнашувчи фермер хўжаликларининг харид квоталари доирасида пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш кўрсатиб ўтилган механизмга мувофиқ амалга оширилади.


3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳасида қатнашаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари харид квоталаридан ортиқча пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштиришни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг ушбу лойиҳа бўйича очилган кредит линияси ҳисобига амалга оширишлари мумкин.

Валюта тури ва кредит суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар миқдори ва молиялаштириш шартлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги Қарз тўғрисидаги битимга 5-илова В қисмининг 1-бандида белгиланган талабларга мувофиқ танлаб олинган Ўзбекистон Республикаси банки ўртасида тузилган Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги 4644-UZ-сон битим шартларига биноан белгиланади.


4. Лойиҳаларда қатнашаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг харид квоталаридан ортиқча пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш ҳар қандай тижорат банки томонидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган кредит шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.

Ушбу ҳолда фермер хўжаликларини кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 мартда 907-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби"га мувофиқ амалга оширилади.


5. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори кредит шартномаси асосида қарз олувчи ва банк ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ белгиланади.


6. Лойиҳаларда қатнашаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари харид квоталаридан ортиқча пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилувчи ташкилот билан ўз ихтиёрига кўра шартнома тузиш ҳуқуқига ҳам эга. Бунда харажатларни молиялаштириш контрактация шартномасидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу ҳолда харид квоталаридан ортиқча етиштирилган ва давлат эҳтижлари учун сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун узил-кесил ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пахта хом ашёси учун - Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий нархларни белгилаш тартибига мувофиқ берилган аванс (кредит)дан фойдаланиш даври учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқариладиган, берилган аванс (кредит) маблағлари суммасидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида чиқариб ташланадиган чегирма (дисконт)ни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган шартномавий нархлар бўйича;

дон маҳсулотлари учун - шартномавий нархлар бўйича.






Вақтинчалик низомга

СХЕМА


Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари

томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган

пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни

МОЛИЯЛАШТИРИШ

Молиялаштириш манбалари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун харид  қилувчи ташкилот

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳасида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун, ушбу лойиҳа бўйича очилган кредит линияси

Тижорат банклари

Молиялаштириш шартлари

Ташкилотнинг контрактация шартномаси:

Банкнинг тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш шартномаси:

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги ва қайта молия-лаштирувчи банк билан субқарз битими

Тижорат банкининг кредит шартномаси:

  

  

  

  

ширкат ёки фермер хўжалиги билан (минтақа фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтгунга қадар)

фермер хўжалиги билан (минтақа фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтгандан кейин)

Қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрига кўра

ширкат хўжалиги билан

Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 мартда 907-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини, шунингдек кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби"га мувофиқ фермер хўжалиги билан



  

Молиялаштириш

Молиялаштириш

  

    

Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари

    

  

Белгиланган харид квотаси ҳажмига кирувчи

пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари


Харид квотасидан ортиқча етиштирилган

пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 153-модда.




















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск