ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2002 й. 52-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2002 й.

N 52



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ     ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар Кенгаши "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил муддатга 36,14 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз битимини имзолашга ва Қарз бериш тўғрисидаги битимга ва лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ қайта кредитлаш тўғрисида шартномалар тузишга;

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий кредитга ҳисоб-китоб-банк хизмати кўрсатишга вакил қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимига белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


4. Қарзни қайтариш жадвали 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


5. Белгилансинки:

лойиҳа бўйича харажатлар 2-иловага* мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағлари, лойиҳада иштирок этувчи хўжаликлар ва хусусий корхоналар маблағлари, шунингдек марказлаштирилган капитал маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади;

қарзнинг асосий қисми, қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи 3-иловага* мувофиқ лойиҳада қатнашувчи хўжаликларнинг маблағлари ва лойиҳа доирасида ташкил этиладиган молиявий тузилмалар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига қайтарилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта қуриш агентлигига Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки тартиботларига мувофиқ лойиҳанинг самарали амалга оширилишини, лойиҳа маблағлари ўзлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек лойиҳани амалга ошириш бўйича зарур ҳужжатлар, шу жумладан қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги шартномалар лойиҳалари ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва тегишли идораларга киритилиши таъминлаш юклансин.


7. Мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар уни амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида импорт бўйича республикага олиб келинадиган асбоб-ускуналар, товарлар (хизматлар)дан олинадиган божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштирганлик йиғимларидан ташқари).


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

лойиҳанинг самарали амалга оширилишини ва қарзнинг белгиланган қисми лойиҳа қатнашчилари томонидан ўз вақтида қайтарилишини таъминласин;

маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини мунтазам назорат қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда инвестиция дастурларини шакллантиришда 2002 йилдан бошлаб "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага* мувофиқ улушини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи чет эллик мутахассислар давлат божи тўлашдан озод этилган ҳолда уларга кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи чет эллик мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





























































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск