Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2001 й. 201-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2001 й.

N 201



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ,

ШУНИНГДЕК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН

ТУМАНИДАГИ ТАРКИБИ ЎЗГАРТИРИЛГАН

ХЎЖАЛИКЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш,  қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси  (кейинги ўринларда "Лойиҳа" деб юритилади) бўйича ўзаро тушуниш тўғрисида Меморандум имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Унга мувофиқ:

Лойиҳанинг умумий қиймати ва Осиё тараққиёт банкининг 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга бериладиган 36 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитини ҳисобга олган ҳолда уни маблағ билан таъминлашда томонларнинг иштироки белгиланган (1-илова);

Лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланган;

туманда  хўжаликлараро ва хўжалик ички ирригация тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш  ишларининг аниқ ҳажмлари белгиланган;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва унинг маркетингини ташкил этишнинг янги усулларини Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида синовдан ўтказиш назарда тутилган.


2. Белгилансинки, тажриба тариқасида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Лойиҳани амалга ошириш даврида:

2001 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва доннинг давлат харидлари бўйича топшириқлар ўрнига 17 минг тонна пахта ва 12,5 минг тонна буғдой миқдорида ҳар йилги белгилаб қўйилган харид квоталари жорий этилади;

белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан  шартномавий нархлар бўйича сотилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда харид  квотасидан ортиқча сотиладиган  пахтанинг шартномавий нархларини белгилаш тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;

пахта бўйича харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари пахтани қайта  ишлашдан  олинган қўшимча маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналаридан сотиб олгандан кейин ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар;

белгиланган харид квотасидан  ортиқча етиштирилган бошоқли дон экинлари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан шартномавий нархлар бўйича сотилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

харид квоталари туманнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида улар фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг миқдори ва сифати ҳисобга олинган ҳолда  тақсимланади;

туманнинг Лойиҳани  амалга оширишда  қатнашувчи ҳар бир алоҳида  хўжалиги пахта ва буғдой бўйича унга белгиланган харид  квоталари бажарилиши учун мустақил жавоб беради.

5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Оқолтин туманининг қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари учун пахта ва бошоқли дон экинлари бўйича харид квоталарини тақсимлашнинг, харид квоталари бажарилиши бўйича жавобгарликни назарда тутувчи, механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги Лойиҳа Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши якунлари бўйича уни  амалга  ошириш  чора-тадбирлари, шу жумладан лойиҳани ташкилий бошқариш ва кредитни қайтариш масалалари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига  киритсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё ривожланиш банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 416-сон қарорига илова ўз кучини  йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 2 майдаги

201-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби

ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасининг асосий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

(млн АҚШ  доллари)

Лойиҳа

компонентлари

номи


Лойиҳа

компонент-

ларининг

умумий

қиймати


Шу жумладан:


ОТБ


Ўзбекистон Республикаси


жами


улардан:


Ҳукумат


лойиҳа

қатнашчилари-

қишлоқ хўжалиги

корхоналари,

фермерлар


Хўжалик ички  ирригация ва дренаж инфратузил-маларини яхшилаш*


43,371

16,042

27,329

25,368

1,961

Хўжаликлараро ирригация ва дренаж инфратузилмаларини яхшилаш*


12,408

6,427

5,981

5,981

-

Институционал қўллаб-қувватлаш, мониторинг ва баҳолаш


1,473

0,419

1,054

1,054

-

Машина-трактор хизматлари кўрсатиш


6,089

5,318

0,771

0,771

-

Лойиҳани бошқариш


2,218

1,305

0,913

0,913

-

Лойиҳани амалга ошириш даврида фоизлар ва мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи тўлаш**


6,489

6,489

-

-

-

Лойиҳанинг умумий қиймати


72,048

36,000

36,048

34,087

1,961

*) Маблағлар амалда ўзлаштирилишига қараб аниқлаштирилади.

**) Кредит амалда ўзлаштирилишига ва ҳар 6 ойда қайта кўриб чиқиладиган фоиз ставкаларининг ўзгариб туришига қараб аниқлаштирилади.


























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск