Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2000 й. 10-сон "Экинларнинг пайҳон қилинишига қарши кураш самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2000 й.

N 10



ЭКИНЛАРНИНГ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА

ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва республика Прокуратураси томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар кўпчилик ҳолларда зарур самара бермаётир.

Экинларнинг пайҳон қилиниши туфайли ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг сезиларли даражада нобуд бўлишига йўл қўйилмоқда.

Экинларни сақлаш билан боғлиқ вужудга келган аҳвол хўжаликлар раҳбарларининг экинларни сақлаш муаммоларига етарли эътибор бермаётганликлари, баъзан эса, ушбу муаммолардан ўзларини четга олаётганликлари, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан уларга нисбатан талабчанлик бўшаштириб юборилганлиги оқибатидир.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишга доир ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда хўжаликлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 1994 йил 21 ноябрдаги Фармони талабларини бажаришга доир ишлари етарли эмас деб ҳисоблансин.

Улардан қишлоқ хўжалиги экинларининг сақланишини таъминлаш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўриш талаб этилсин. Ушбу мақсадларда:

экинзорларда мол боқиш ва уларни ҳайдаб ўтиш, экинзорлардан автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ўтиши ҳолларига, шунингдек, экинларнинг нобуд бўлиши ва пайҳон қилинишига олиб келувчи бошқа салбий ҳаракатларга қарши курашни кучайтирсинлар;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда экинларни пайҳон қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказсинлар. Пайҳон қилиниши мумкин бўлган жойларда кузатув постлари ўрнатсинлар. Дала қоровуллари ишлари самарадорлигини оширсинлар;

экинларни пайҳон қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда моллар, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки экинларни зарарлантириш ва пайҳон қилишнинг бошқа воситалари эгаларига нисбатан тезкор чоралар кўрсинлар. Айбдорларни республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун материалларни тегишли органларга берсинлар.


2. Белгилансинки, пайҳон қилинган жойларда олиб қўйиладиган моллар мол эгаларини аниқлаш, кейинчалик уларни жавобгарликка тортиш учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига йўл қўймасликка ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин. Ушбу ҳолатларга қарши курашни фаоллаштириш учун тегишли бўлинмалар ва хизматларни жалб этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов), Ички ишлар вазирлиги (Алматов) мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига нисбатан экинларни пайҳон қилиш ва зарарлантиришнинг аниқланган ҳоллари бўйича кескин чоралар, шу жумладан, уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Худойқулов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 1994 йил 21 ноябрдаги Фармонининг бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин, унинг сўзсиз бажарилиши учун мансабдор шахсларга нисбатан талабчанликни оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев) экинлар пайҳон қилинганлиги учун жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш юзасидан кенг тушунтириш ишлари ташкил этилишини таъминласин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси (Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Муҳаммад Дўст), оммавий ахборот воситалари ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мунтазам равишда ёритиб борилишини таъминласинлар.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси экинларни ва кўчатларни пайҳон қилиш ва зарарлантиришга қарши кураш олиб бориш бўйича ишлар аҳволини 2000 йилнинг февралида биргаликда пухта кўриб чиқсинлар, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ йўналишларни белгиласинлар. Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                       И. Каримов










































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск