Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш комиссияси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

3-ИЛОВА



_________________ вилояти

__________________ тумани

(номи)

юқори бошқарув органининг

199__йил "____"________ даги

______-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги

корхоналарини қайта ташкил этиш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини (бундан кейин матнда "хўжалик" деб юритилади) қайта ташкил этиш Комиссиясини (бундан кейин матнда "Комиссия" деб юритилади) тузиш тартиби ва фаолиятини, унинг мақсадини, асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.


2. Комиссия фаолиятининг мақсади мулкий пайларни жорий қилиш асосида қайта ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва унинг бажарилишини таъминлашдан иборатдир.


3. Комиссия қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг юқори бошқарув органи қарорига асосан тузилади ва фаолият кўрсатади.


4. Комиссия таркибига қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг раҳбарлари, мутахассислари, аъзолари (ходимлари) киритилади. Комиссия ишида туман ҳокимининг қарорига асосан туман ҳокимлиги, молия ва солиқ органлари, банк, касаба уюшмалари вакиллари иштирок этади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: хўжалик аъзолари (ходимлари) ўртасида қайта ташкил қилинаётган хўжалик юритишнинг янги шаклининг моҳияти ва афзаллиги ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш;

мол-мулкни рўйхатдан ўтказишни, унинг қийматини қайта баҳолашни ва ер участкасининг қиймат баҳосини аниқлашни ташкил этиш;

таъсис мажлиси ўтказилишидан бир ой олдин мол-мулкка талабгорлар рўйхатини аниқлаш ва уни эълон қилиш;

янги ташкил этиладиган хўжаликнинг устави ва бошқа ҳужжатларининг лойиҳаларини тайёрлаш;

номи ёзилган гувоҳноманинг Намунавий шакли асосида пайчиларнинг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

жамловчи далолатнома ва топшириш балансини тузиш;

устав жамғармаси, бўлинмас ва пай жамғармаси, шунингдек мулкий пайларни аниқлаш бўйича материалларни тайёрлаш;

хўжаликни қайта ташкил этиш тўғрисида хабарнома лойиҳасини тайёрлаш;

ташкил этиладиган ширкатнинг таъсис мажлисини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил қилиш.


6. Комиссия хўжаликни қайта ташкил этиш жараёнида хўжалик аъзолари (ходимлари)нинг хўжаликнинг қайта ташкил этилиши жараёнида иштирок этишини, қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг молия-хўжалик аҳволи ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни, шунингдек қабул қилинаётган қарорларнинг ошкоралигини таъминлайди.


7. Хўжалик мол-мулкининг таркиби ва унинг баланс қийматини баҳолаш учун ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган асосий фондлар ва айланма маблағлар, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда хўжаликнинг балансида акс эттирилган бошқа бойликлар рўйхатдан ўтказилади.

Мол-мулкни рўйхат қилиш ва унинг қийматини қайта баҳолаш хўжалик бухгалтерияси ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Мол-мулкни рўйхатга олиш ва унинг қийматини баҳолаш далолатномалари Комиссия томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия:

хўжалик бошқаруви зиммасига мол-мулкни рўйхат қилиш ва қайта баҳолаш учун бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ва статистикага оид ҳисоб ва ҳисобот маълумотларни ҳамда бошқа зарурий маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этиш вазифасини юклаш;

ижтимоий инфратузилма объектларидан фойдаланиш тартиблари ва шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.



III. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин ҳафтада камида бир маротаба ўтказилади.


10. Комиссия мажлисида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, у қарорлар қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Овоз бериш Комиссия аъзолари кўпчилигининг қарорига кўра, очиқ ёки яширин ҳолда амалга оширилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.

Комиссия қарорлари унинг мажлисида қатнашган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинади аа баённома шаклида расмийлаштирилиб, Комиссия раиси ҳамда котиби томонидан имзоланади.


11. Комиссия фаолиятига қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади.

Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссия аъзоларига ва қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг мансабдор шахсларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

Комиссия аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлаш.


12. Комиссия аъзолари Комиссия ишида ўзларига белгиланган хизмат вазифаларини бажариш вақтида қатнашадилар ва уларнинг ишига қўшимча ҳақ тўланмайди.


13. Комиссия қарори билан жалб этиладиган маслаҳат берувчи, аудиторлик ва бошқа ташкилотлар хизматлари учун ҳақ мазкур ташкилотлар (пудратчилар) билан қайта ташкил этилаётган буюртмачи-хўжалик ўртасида тузилган шартномаларга асосан тўланади.

Комиссия қарорига биноан жалб этиладиган якка тартибдаги экспертлар ва аудиторлар хизмати учун ҳақ тўлаш уларнинг ҳар бири билан буюртмачи-хўжалик ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.

Шартномада кўрсатилган иш миқдори бажарувчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланган муддатда бажарилмаса, буюртмачи-хўжалик сарфланган вақт учун ҳақ ёки келишувга кўра қўшимча ҳақ тўлайди.



IV. КОМИССИЯНИНГ МАЖБУРИЯТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Комиссия:

Комиссия иши натижаларининг ошкоралигини таъминлаши; пайчиларнинг сўровлари бўйича уларнинг фаолияти билан боғлиқ маълумотни тақдим қилиши шарт.


15. Комиссия аъзолари пайчилар олдида ўз ишлари натижаларининг тўғрилиги учун масъулдирлар.



V. КОМИССИЯНИНГ ТУГАТИЛИШИ


16. Комиссия қайта ташкил этилган хўжаликнинг юқори бошқарув органи қарорига биноан тугатилади.


17. Комиссия тугатилгандан сўнг унинг фаолиятига тегишли барча ҳужжатлар янги ташкил этилган хўжалик архивига топширилади.


















Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск