Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га қайта ташкил этиш Тартиби (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини

қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат

хўжаликлари)га қайта ташкил этиш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини (бундан кейин матнда "хўжалик" деб юритилади) қишлоқ хўжалиги кооперотивлари (ширкат хўжаликлари)га қайта ташкил этиш механизмини белгилайди.


2. Хўжаликни ширкат хўжалигига қайта ташкил этиш, қоида тариқасида, ўзгартириш шаклида амалга оширилади (Ўзгартириш схемаси илова қилинади).


3. Фаолият кўрсатиб турган хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси қарорига асосан амалга оширилади.


4. Хўжаликни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси ўзгартирилаётган хўжаликнинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.


5. Фаолият кўрсатиб турган хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш учун хўжалик аъзоларининг умумим мажлиси қарорига асосан ширкат хўжалигига ўзгартирилаётган хўжалик раҳбарлари, мутахассислари ва аъзоларидан иборат таркибда хўжаликни ширкат хўжалигига қайта ташкил этиш Комиссияси (бундан буён матнда "Комиссия" деб юритилади) тузилади. Туман ҳокимининг қарори билан Комиссия ишида туман ҳокимлиги, молия ва солиқ идоралари, банклар, касаба уюшмаси вакиллари иштирок этадилар. Бу Комиссиянинг Низоми мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш Комиссияси тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ тасдиқланади.


6. Хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси хўжаликни ўзгартириш муддатларини белгилайди.


7. Комиссия қуйидагиларни амалга оширади: ўзгартирилаётган хўжалик аъзолари ўртасида хўжалик юритишнинг янги шаклининг афзалликлари ва моҳияти тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боради;

мол-мулкни рўйхат қилиш, унинг қийматини қайта баҳолашни ўтказишни ҳамда ер участкаларининг қиймат баҳосини аниқлашни ташкил қилади;

таъсис мажлиси ўтказилишидан бир ой олдин мол-мулкка бўлган талабгорларнинг рўйхатини аниқлайди ва уни ёзма равишда эълон қилади;

ширкат хўжалиги устави ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;

номи ёзилган гувоҳномаларнинг Намунавий шаклига асосан пайчиларнинг мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳнома лойиҳаларини тайёрлайди;

жамловчи далолатномани ва топшириш балансини тузади;

хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш тўғрисидаги ахборот хабарлари лойиҳасини тайёрлайди;

ширкат хўжалигининг таъсис мажлисини тайёрлайди ва унинг ўтказилишини ташкил қилади.


8. Комиссия тайёрлаган материаллар дастлаб хўжалик бошқаруви томонидан кўриб чиқилгандан кейин хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси муҳокамасига киритилади. Хўжалик аъзолари умумий мажлисда ширкат хўжалиги устави лойиҳасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари ва келишилган уставни тасдиқлашлари, шунингдек ширкат хўжалигининг бошқарувини, раисини ҳамда тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлашлари мумкин. Бу ҳолда бундай мажлис таъсис мажлиси ҳисобланади. Тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлса, улар қайта ишлаб чиқилиши учун муддати кўрсатилган ҳолда Комиссияга қайтарилади.


9. Ширкат хўжалиги аъзоларининг таъсис мажлиси ўтказилгандан сўнг топшириш далолатномаси тузилади.

Топшириш ҳужжати топширилаётган жамоа хўжалигининг моддий жавобгар ходимлари ҳамда ширкат хўжалигининг қабул қилаётган масъул ходимлари томонидан имзоланади ва Комиссия раиси ҳамда ширкат хўжалиги раиси томонидан тасдиқланади.


10. Ширкат хўжалиги раиси уч кун муддатда ширкат хўжалигининг жойлашган жойи бўйича туман ҳокимлигига таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиши лозим.

Ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Ширкат хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб хўжалик ширкат хўжалигига ўзгартирилган деб ҳисобланади.



Фаолият кўрсатаётган жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги

кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ўзгартириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Масъуллар


1-босқич

1. Фаолият кўрсатаётган жамоа хўжалигини қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2. Қайта ташкил этиш комиссиясини тузиш ва комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Умумий йиғилиш

2-босқич

1. Ўзгартирилаётган хўжалик аъзолари ўртасида таништириш-тушунтириш ишларини олиб бориш.

2. Хўжалик кредиторларини қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилиш.

3. Хўжалик мол-мулкини қайта рўйхатдан ўтказиш, қайта баҳолаш, ернинг қиймат баҳосини аниқлаш.

4. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Устави ва бошқа норматив ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш.

5. Мол-мулкка даъвогарларни ва мулкий пайлар миқдорларини аниқлаш.

6. Пайчиларнинг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳномаларни тайёрлаш.

7. Йиғма далолатнома ва топшириш баланси лойиҳаларини тузиш.

8. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) таъсис йиғилишини тайёрлаш ва ташкил этиш.


Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ўзгартириш комиссияси

3-босқич

Комиссия томонидан тайёрланган материалларни дастлабки кўриб чиқиш


Жамоа хўжалиги бошқаруви

4-босқич

1. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) Уставини тасдиқлаш, бошқарувни, раисини ва тафтиш комиссиясини сайлаш.

2. Устав, бўлинмас ва пай жамғармалари тўғрисидаги низомларни ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқлаш.


Таъсис йиғилиши


3. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларини ва уларнинг мулкий пайлари миқдорларини тасдиқлаш.



5-босқич

1.  Топшириш далолатномасини тузиш.

2. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)ни давлат рўйхатидан ўтказиш.


Комиссия раиси ва ширкат хўжалиги раиси.

Ширкат хўжалиги раиси, туман ҳокимлиги

























Время: 0.0253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск