Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 15.07.1998 й. 299-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 июлдаги

299-сон қарорига

7-ИЛОВА



________________________вилояти

________________________тумани

_________________________қишлоқ

(номи)

хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг

1999___ йил "_____"_________даги

таъсис мажлисининг ____-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да

пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни

тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш

тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ширкат хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) пай жамғармаси асосий жамғармаларнинг қийматини ҳамда ширкат хўжалигининг мажбуриятлардан ҳоли бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтирилган маблағлар бундан мустаснодир.

2. Ширкат хўжалигининг пай жамғармаси ширкат хўжалиги устави ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ ширкат хўжалиги аъзоларининг қийматда ифодаланган мулкий пайларига бўлинади.


3. Мулкий пай ҳар бир аъзонинг ширкат хўжалиги пай жамғармасидаги улушидир.



II. МУЛКИЙ ПАЙНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


4. Мулкий пайни ҳисоблаш учун ширкат хўжалигининг ишловчи аъзолари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:

меҳнат даври (стажи);

охирги_____йил мобайнидаги ўртача йиллик иш ҳақи аниқланади.


5. Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган давр ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади.


6. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг меҳнат стажи кейинги ____йилдаги ўртача йиллик иш ҳақига кўпайтирилиб, унинг йил-сўми аниқланади.


7. Ширкат хўжалигида ишловчи барча аъзоларнинг йил-сўмлари жамланади.


8. Ширкат хўжалигида ишловчи аъзолар ўртасида тақсимланадиган пай жамғармаси ширкат хўжалиги бўйича жами йил-сўмларга бўлиниб, бир йил-сўмга тўғри келадиган мулкий пайни акс эттирувчи коэффициент аниқланади.


9. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг мулкий пайи унинг йил-сўмини ушбу Намунасий низомнинг 8-бандида кўрсатилган коэффициентга кўпайтириб аниқланади.


10. Тақсимланадиган пай жамғармасини ширкат хўжалиги аъзоларининг сонига бўлиб бир пайнинг ўртача қиймати аниқланади.


11. Ширкат хўжалиги пенсионерларининг мулкий пайлари умумий мажлис қарори билан пай жамғармасининг ўн фоизигача миқдорда белгиланади ва тақсимланади. Бунда ҳар бир ширкат хўжалигининг ички шароитлари ҳисобга олиниши лозим.


12. Ҳар бир пенсионернинг ширкат хўжалигида ишлаган меҳнат стажи аниқланади ва пенсионерларнинг стажлари йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади.


13. Пай жамғармасининг пенсионерларга ажрагилган қисми ширкат хўжалигидаги барча пенсионерларнинг умумий меҳнат стажига бўлинади ва бир йиллик стажга тўғри келадиган пай қиймати аниқланади.

Бир йиллик стажга тўғри келадиган мулкий пай қиймати пенсионернинг умумий стажига кўпайтирилиб, унинг мулкий пайи миқдори аниқланади.



III. ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИ ПАЙЧИ-АЪЗОЛАРИ

ТАРКИБИНИ ВА УЛАРНИНГ МУЛКИЙ

ПАЙЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


14. Ширкат хўжалиги пайчи-аъзолари таркиби ширкат уставида белгиланади.


15. Ширкат хўжалиги аъзосининг мулкий пайи қимматли қоғозлар тоифасига кирмайдиган ва ҳар бир аъзога бериладиган номи ёзилган гувоҳнома билан тасдиқланади (Илова).


16. Мулкий пай миқдори фақат умумий йиғилишнинг қарорига кўра тақсимланмаган фойда ва ширкат аъзоларининг қўшимча пай бадаллари ҳисобига кўпайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда ширкат хўжалигининг уставига устав жамғармасини кўпайтириш тўғрисида ўзгартиришлар киритилади.

17. Ширкат хўжалигининг молия-ҳисоб-китоб марказида ҳар бир аъзо учун шахсий ҳисоб варақ очилади, унда пайчиаъзонинг бошланғич мулкий пайи, мулкий пайнинг кўпайган суммаси ҳамда тўланган дивидендлар ҳисобга олиб борилади. Барча аъзоларнинг шахсий ҳисоб варағидаги мулкий пайлари суммаси ширкат хўжалиги пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши шарт.


IV. МУЛКИЙ ПАЙНИ АЖРАТИБ ЧИҚАРИШ

ВА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИШ ТАРТИБИ


18. Фермер хўжалиги ёки янги ширкат хўжалиги ташкил этиш мақсадида ширкат хўжалигидан чиқилган ҳолларда мулкий пайлар умумий йиғилишнинг қарорига кўра пул ёки натура шаклида қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.

19. Мулкий пайни қайтариш тартиби ва муддатлари умумий йиғилиш томонидан белгиланади.

20. Ширкат хўжалиги аъзоси вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари умумий мажлис қарорига асосан ширкат хўжалиги аъзоси бўлишлари ёки ўзларининг хоҳишига кўра қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида назарда тутилган тартибда уларга мулкий пайнинг қиймати тўланиши лозим.

22. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаби қондирилгандан сўнг қолган мол-мулк ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.



V. ДИВИДЕНДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


23. Дивиденд - соф фойданинг солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин ширкат хўжалиги ихтиёрида қоладиган, ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида тақсимланиши лозим бўлган қисмидир.


24. Ширкат хўжалигининг ҳар бир аъзосига тегишли дивиденд миқдори умумий мажлис томонидан белгиланади ҳамда иш ҳақи, мукофот ва бошқа тўловлар миқдорига боғлиқ бўлмайди.


25. Бир сўмлик мулкий пайга тўғри келадиган дивиденд миқдори соф фойданинг дивидендлар тўлаш учун ажратилган қисмини пай жамғармасига бўлиш йўли билан аниқланадиган коэффициент тариқасида ҳисоблаб чиқарилади.


26. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг мулкий пай бўйича дивиденди ушбу Намунавий низомнинг 25-бандида белгиланган коэффициентга кўпайтириш йўли билан аниқланади.


27. Ширкат хўжалиги аъзолари дивидендларини ҳисоблаш ва тўлаш ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб маркази томонидан амалга оширилади.


28. Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисобот бир йилда бир марта тузилади ва ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси тасдиғига тақдим этилади.


29. Мулкий пайлар бўйича дивидендларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини назорат қилиш ширкат хўжалигининг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) томониден амалга оширилади.


30. Мулкий пайлар ва дивидендлар юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Намунавий низомга

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

_____________________________вилояти

______________________________тумани

____________________ширкат хўжалиги

(номи)



МУЛКИЙ ПАЙ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ ГУВОҲНОМА

N _______________



Номи ёзилган мазкур гувоҳнома_____________________________

қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг аъзоси (нафақахўр) _________________________га

(Ф.И.О.)

кооператив (ширкат хўжалиги) пай жамғармасидан_________________


(


)

(рақам билан)


(сўз билан)


сўмлик бошланғич мулкий пай берилганлигини тасдиқлайди.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси







(имзо)


(Ф.И.О.)


Бош бухгалтер







(имзо)


(Ф.И.О.)


М.Ў. 199__ йил "______"______________________________






Мулкий пай ва соф фойдадан тўланган

дивидендлар ҳаракати

Йил

Йил

бошидаги

мулкий пай

қиймати,

сўм


Қўшилган

мулкий пай

қиймати,

сўм


Камайган

мулкий

пай

қиймати,

сўм


Йил

охиридаги

мулкий

пай

қиймати,

сўм


Соф

фойдадан

тўланган

дивиденд,

сўм


Пай

эгасининг

имзоси


Масъул

шахснинг

(рўйхат

чининг)

имзоси


1998









1999









2000









2001









2002









2003









2004









2005









2006









2007









2008









2009









2010









2011









2012









2013









2014









2015









Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск