язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгиларини ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.07.2013 й. 2476-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 11.05.2013 й. 99-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 2 июлда 2476-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2013 йил 11 майдаги

99-сон буйруғига

ИЛОВА



Тракторлар, трактор тиркамалари,

йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар

машиналарни рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат

рақами белгиларини ва техник паспортларни,

шунингдек   қишлоқ   хўжалиги   машинаси

гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарни (бундан буён матнда техника деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш, уларга давлат рақами белгилари ва техник паспортларни, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомнинг талаблари ташкилотлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда фуқароларга мажбурийдир.


2. Техникани рўйхатдан ўтказиш, унга давлат рақами белгилари ва техник паспортини, шунингдек қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспекторлари (бундан буён матнда давлат инспектори деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.



II БОБ. ТЕХНИКАНИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАШИНАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ВА ҚАЙТА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


3. Техника эгалари томонидан техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари сотиб олинганда ёки қабул қилиб олинганда, шунингдек техник ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш лозим бўлганда, техниканинг техник ҳолатидан қатъи назар, техника эгалари 10 кун ичида яшаш манзилидаги давлат инспекторига уларни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қиладилар.


4. Техникаларга давлат рақами белгиси ҳамда техник паспорт бериш ва қишлоқ хўжалиги машиналарига гувоҳнома бериш учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага рақам белгиси берилганлиги учун - 0,9;

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машинага техник паспорт берилганлиги учун - 0,17;

қишлоқ хўжалиги машинасига гувоҳнома берилганлиги учун - 0,17;

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси, шунингдек асбоб-ускуналар ҳисобдан чиқарилганлиги учун - 0,18;

трактор, трактор тиркамаси, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машинаси қайта рўйхатга олинганлиги учун - 0,18;

рақам белгиси, эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда трактор, йўл қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарнинг техник паспортида ёзув амалга оширилганлиги учун - 0,17;

рақам белгиси ўзгарган ҳолларда трактор тиркамасининг техник паспортида, шунингдек эгасининг яшаш жойи ўзгарган ва бошқа ҳолатларда қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасида ёзув амалга оширилганлиги учун - 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.

Йўқотилган давлат рақам белгиси, техник паспорт ва гувоҳнома ўрнига янгиси берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.


5. Техника эгалари томонидан техникаларни ва қишлоқ хўжалиги машиналарини рўйхатдан ўтказиш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжатлар;

хорижий давлатлардан олиб келинган техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


6. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси эгалари ўзгарганда мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза, белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва қуйидаги ҳужжатлардан бири давлат инспекторига тақдим этилади:

нотариал идоралар томонидан берилган ҳужжат (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва бошқалар);

мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (шартнома, гувоҳнома ва бошқалар);

техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари устав фондига киритилганлиги ва чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

суд қарори;

ташкилотнинг рўйхатида бўлган машиналарнинг балансдан балансга берилганлиги тўғрисидаги қарор ёки буйруқнинг нусхаси;

бир молиявий тизимдаги ташкилотлар учун юқори органларнинг балансдан балансга бепул ажратилганлиги тўғрисидаги буйруғидан нусха.


7. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси эгаларининг номи (Ф.И.О.) ўзгарганда, қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

номи ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қарор ёки буйруқ);

жисмоний шахслар учун паспорт, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг сақлаш манзили ёки эгаларининг яшаш жойи ўзгарганда, қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

техник ҳужжатлар (техник паспорт, гувоҳнома);

техника ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг жойи ўзгаришига асос бўлган ҳужжат (ижара шартномаси, қарор ва буйруқлар);

жисмоний шахслар учун паспорт;

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


9. Техниканинг рақамли агрегатлари ўзгарганда, қайта рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат инспекторига тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ ариза;

рақамли агрегатлар қонуний сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисоб-маълумотнома, олди-сотди шартномаси, божхона гувоҳномаси, кирим касса ордери ва юк хати);

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


10. Техника эгалари техникаларни ва қишлоқ хўжалиги машиналарини бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб 10 кун ичида уларнинг ҳисобга қўйиш учун яшаш манзилидаги давлат инспекторига тақдим этадилар.

Техника ва қишлоқ хўжалиги машинасини ҳисобга қўйишда йиғим ундирилмайди.



III БОБ. ТЕХНИКА ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАШИНАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


11. Техника ва қишлоқ хўжалиги машиналари эгалари томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотилганда ёки фойдаланишга яроқсиз деб топилганда рўйхатдан чиқарилади.


12. Рўйхатдан чиқарилган машиналарнинг давлат рақам белгилари давлат инспекторларига топширилади, техник ҳужжатларга ва қайд қилиш китобида тегишли белгилар қўйилади.



IV БОБ. ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН ЁКИ

ЙЎҚОТИЛГАН ДАВЛАТ РАҚАМ БЕЛГИСИ,

ТЕХНИК ПАСПОРТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАШИНАСИ ГУВОҲНОМАСИНИ ЯНГИСИГА

АЛМАШТИРИБ БЕРИШ


13. Техниканинг давлат рақами белгиси, техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган тақдирда, уларнинг эгаси яшаш манзилидаги давлат инспекторига уларни алмаштириш учун мурожаат қилади.


14. Техника эгаси давлат рақами белгиси, техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини алмаштириш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

яроқсиз ҳолатда бўлган давлат рақами белгиси, техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси;

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


15. Яроқсиз ҳолга келган давлат рақами белгиси ва техник паспорт ёки гувоҳнома давлат инспектори томонидан чиқим қилинади.


16. Давлат рақами белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномаси йўқолган тақдирда, техника эгаси уларни қайта тиклаш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан давлат рақам белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномаси олиб қўйилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


17. Давлат инспектори йўқотилган давлат рақами белгиси ва техник паспорт ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини беришдан олдин тегишли техника ва қишлоқ хўжалиги машинасининг амалда мавжудлигини ўрганади.


18. Йўқотилган давлат рақами белгиси ва техник паспорти ёки қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасини алмаштириш бўйича техника эгасининг мурожаатидан сўнг, давлат инспектори томонидан 3 кун ичида янгисига алмаштириб берилади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



туман (шаҳар)


Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори


  

  

га


   

   

дан


(юридик шахснинг номи)


         

       

А Р И З А

        

Сиздан



(сўровнинг қисқача мазмуни)


техникани

        

рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

          

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси олинганлиги ҳақидаги ҳужжат 20__ й. "___" ______________ _____-сон ____________________________ дан берилган.


2. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.


Олинган техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ҳақида маълумот:

       

1.

Тури, номи



5.

Русуми


2.

Чиққан йили



6.

Чиқарган завод


3.

Техник паспорт N



7.

Завод N


4.

Двигатель N



8.

Шасси N


          

Раҳбар





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

          

Бош ҳисобчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

2-ИЛОВА



туман (шаҳар)


Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори



га



дан


        


      

     

А Р И З А

        

Фуқаро,


20__ й. "___" __________да туғилган


(Ф.И.О.)


       

          

(яшаш манзили)

      

фуқаролик паспорти серияси рақами _______________


________________ ИИБ томонидан 20___ й. "___" _________ да берилган.

          

Менга тегишли



(сўровнинг қисқача мазмуни)

_______________________ техникани рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:


1. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси олинганлиги ҳақидаги ҳужжат 20__ й. "___" ________  _____-сон _________________________________________


дан берилган.

(ким томондан берилганлиги)


           

2. Техника ёки қишлоқ хўжалиги машинаси ишлаб чиқарилган завод томонидан берилган техник ҳужжат, техник паспорт ёки гувоҳнома.

Олинган машина ҳақида маълумот:

        

1.

Тури, номи



5.

Русуми


2.

Чиққан йили



6.

Чиқарган завод


3.

Техник паспорт N



7.

Завод N


4.

Двигатель N



8.

Шасси N


          

Фуқаро





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ й. "___" ________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 июль, 27-сон, 356-модда