язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 02.04.2013 й. 58-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.04.2013 й. 2452-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2013 й.

N 2452




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

02.04.2013 й.

N 58


БУЙРУҒИ



Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                     З. Рузиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 229-модда