Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.1998 й. 106-сон "Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.1998 й.

N 106



МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 22-ф-сон фармойишига мувофиқ машина-трактор парклари фаолиятини ўрганиш уларнинг таркибида мураккаб қишлоқ хўжалиги техникасини жамлаш мақсадга мувофиқлигини, кўп меҳнат талаб қиладиган механизация ишларини бажаришда, айниқса ер ҳайдашда, бошоқли дон экинлари, шоли ва пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда улардан фойдаланишнинг юқори самарадорлигини тасдиқлади.

Машина-трактор паркларида қишлоқ хўжалиги корхоналарига қараганда техника тайёрлиги кўрсаткичлари юқори, машиналарни сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш, малакали ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш йўлга қўйилган.

1997 йилда машина-трактор парклари шартнома шартларида ер ҳайдаш ишларининг 60 фоизини бажаришди ва бошоқли дон экинлари ҳосилининг 55 фоизини йиғиб-териб олишди. "Магнум" ҳайдов агрегатининг мавсумий унумдорлиги республика бўйича ўртача 1665 гектарни, "Кейс" ғалла ўриш-йиғиш комбайниники эса 700 гектардан кўпроқни ташкил этди.

Шу билан бирга ўрганиш шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун томонларнинг ўзаро жавобгарлиги ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Хўжаликларга ва фермерларга хизмат кўрсатиш соҳасида машина-трактор парклари тармоғини кенгайтириш йўли билан рақобат муҳити секинлик билан яратилмоқда. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини лизинг асосида етказиб бериш ва "МТП" давлат-акциядорлик жамиятларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш масалалари охиригача ҳал қилинмаган. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг эҳтиёжларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ҳал этилмаяпти.

Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш ишлари ҳажмларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг:

фойдаланишга яроқли бўлган ва ишлатиш муддати тугамаган ҳайдов тракторларини плуглари билан, пахта териш машиналарини, ғалла, шоли ва озуқа ўриш-йиғиш комбайнларини 1998 йил 1 январдаги қолдиқ қиймати бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидан "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари балансига бериш тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ;

машина-трактор парклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг таъмирлаш-тузатиш базасидан ва ёнилғи-мойлаш материаллари омборларидан ижара шартларида фойдаланилиши ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, машина-трактор паркларига бериладиган техника учун ҳисоб-китоблар 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қишлоқ хўжалиги корхоналарининг машина-трактор парклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун ва бюджетга тўловлар бўйича дебиторлик қарзлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси "МТП" давлат-акциядорлик жамиятларига бериладиган техника учун хўжаликлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг таъмирлаш-тузатиш базасини ва ёнилғи омборларини ижарага олиш шартларини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 1998 йилнинг I чорагида мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган техникалар топширилиши-қабул қилинишини таъминласинлар, шу мақсадда молия ва солиқ органлари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари вакиллари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари раҳбарлари иштирокида махсус комиссиялар тузсинлар.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатишда рақобат муҳитини яратиш мақсадида ҳар бир туманда камида иккита, шу жумладан, нодавлат мулки шаклидаги ҳамда техника етказиб берувчи заводлар, қўшма корхоналар, таъминот-сотиш ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг молиявий ва техник имкониятларини жалб қилган ҳолда жами 2-иловага мувофиқ машина-трактор парклари ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.


6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов):

1998 йилда машина-трактор паркларига 3-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материаллари ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар;

кичик техника, шунингдек импорт бўйича келтирилаётган тракторларга ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва машина-трактор паркларига етказиб беришни жадаллаштирсинлар;

машина-трактор паркларига ва хўжаликларга ватанимизда ишлаб чиқарилган техникани етказиб бериш бўйича лизинг компанияси ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқсинлар ва таклиф киритсинлар.

8. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси 4-иловага мувофиқ 1998-2000 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича импорт техникага сервис хизмати кўрсатиш бўйича 22 та ҳамда ватанимизда ишлаб чиқарилган техникага сервис хизмати кўрсатиш бўйича 140 та техник марказ ташкил этилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Маҳмудхўжаев) "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда машина-трактор парклари томонидан бажариладиган ишлар ва хизматларга нархларни 1998 йилнинг 1 апрелигача ишлаб чиқсин ва уларни барча манфаатдор ташкилотларга етказсин.


10. Маҳфий.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 мартдаги

106-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидан қолдиқ қиймати

бўйича машина-трактор парклари балансига бериладиган

қишлоқ хўжалиги техникаси


(сони)


Гусени

цали ва ғилдирак

ли ҳайдов

трактор

лари,

плуглари

билан


Ғалла

ўриш-йиғиш

комбайн

лари


Шоли

ўриш-йиғиш

комбайн

лари

Пахта

териш

машина

лари


Ўзиюрар

озуқа ўриш-

йиғиш

комбайн

лари


Қорақалпоғистон Республикаси


1345

24

487

962

27

вилоятлар:







Андижон


512

318


234

76

Бухоро


645

195


258

18

Жиззах


339

579


1374

17

Қашқадарё


1324

1134


1624

77

Навоий


247

176


200

17

Наманган


358

332


395

58

Самарқанд


536

657


379

136

Сурхондарё


1472

478

119

537

116

Сирдарё


517

293


1625

20

Тошкент


206

161

19

960

14

Фарғона


457

435


193

82

Хоразм


977


279

439

50

Жами:


8935

4782

904

9180

708

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 мартдаги

106-сон қарорига

2-ИЛОВА


1998 йилда мулкчиликнинг барча шаклларидаги

(шу жумладан, хусусий) машина-трактор

паркларини ташкил этиш


Туманлар

сони


Мавжуд

"МТП" давлат-

акциядорлик

жамиятлари


1998 йилда

ташкил

этиладиган

МТПлар


Қорақалпоғистон Республикаси


15

20

10

вилоятлар:





Андижон


14

15

13

Бухоро


11

11

11

Жиззах


11

13

9

Қашқадарё


14

16

12

Навоий


8

9

7

Наманган


11

11

11

Самарқанд


16

17

15

Сурхондарё


14

14

14

Сирдарё


9

9

9

Тошкент


15

16

14

Фарғона


15

16

14

Хоразм


10

13

7

Жами:


163

180

146

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 мартдаги

106-сон қарорига

3-ИЛОВА


1998 йилда машина-трактор паркларига қишлоқ

хўжалиги техникаси етказиб бериш

Т/р

Техниканинг

номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Техника ва эҳтиёт қисмлар

харид қилиш ва уларга

ҳақ тўлаш шартлари


1.

Ҳайдов тракторлари, плуглари билан

та

600

Харид қилиш ва ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарори билан белгиланган шартларда амалга оширилади: 15% - аванс тўлови; 85% - хорижий банклар кредити (4-илова)


2.

"Кейс" ғалла ўриш-йиғиш комбайнлари

та

150

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ ўша шартларда (4-илова)


3.

"Кейс" шоли ўриш-йиғиш комбайнлари

та

60

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ комбайнлар "Ўзкейсагролизинг" қўшма корхонаси томонидан лизинг асосида етказиб берилади (4-илова)


4.

"Кейс-4240 МХ-11" тракторлари

та

300

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ "Ўзкейстрактор" қўшма корхонаси томонидан етказиб берилади (2-илова)


5.

"Кейс-5250 МХ-135" тракторлари

та

50

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ "Ўзкейстрактор" қўшма корхонаси томонидан етказиб берилади (2-илова)


6.

Пахта териш машиналари  ҳаммаси

та

740

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади



Шу жумладан: "Тошқишлоқхўжаликмаш"да ишлаб чиқарилган (вертикал шпинделли)

та

500

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади



"ЎзКейсМаш"да ишлаб чиқарилган (горизонтал шпинделли)

та

240

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади


7.

Лавлаги етиштириш учун техникалар

млн. АҚШ

долл.

4,7

Харид қилиш ва ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 1-сон қарори билан (3-илова) белгиланган шартларда амалга оширилади


8.

Плуглар - ҳаммаси

та

1400

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади



Шу жумладан: "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг"да ишлаб чиқарилган

та

900

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади



"Лемкен" (Германия) фирмаси билан қўшма корхонада ишлаб чиқарилган

та

500

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорига мувофиқ (2-илова) "Лемкен" фирмаси билан қўшма корхона томонидан "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига етказиб берилади


9.

"Марал" озуқа ўриш-йиғиш комбайнлари

та

150

Харид қилиш ва ҳақ тўлаш "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади


10.

Чигитни плёнка остига экиш сеялкалари

та

2889

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 37-сон қарорига мувофиқ (3-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзмашсаноат", "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" ва Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан етказиб берилади


11.

Сеялкаларга мосламалар

та

1057

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 37-сон қарорига мувофиқ (3-илова) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзмашсаноат", "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" ва Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан етказиб берилади


12.

Эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материаллари

млрд. сўм

3,5

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори 10-бандига мувофиқ харид қилинади


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 мартдаги

106-сон қарорига

4-ИЛОВА


1998-2000 йилларда техникага сервис хизмати

кўрсатиш бўйича техник марказлар ташкил этиш


Хорижий техникага хизмат

кўрсатиш бўйича


Ватанимиз техникасига хизмат

кўрсатиш бўйича


ҳаммаси


шу жумладан


ҳаммаси


шу жумладан


1998 й.


1999 й.


2000 й.


1998 й.


1999 й.


2000 й.


Қорақалпоғистон Республикаси


2

1

1

-

12

4

4

4

вилоятлар:










Андижон


2

1

1

-

12

4

4

4

Бухоро


2

1

-

1

12

4

4

4

Жиззах


1

-

1

-

10

4

3

3

Қашқадарё


2

1

-

1

12

4

4

4

Навоий


1

-

1

-

8

2

3

3

Наманган


1

1

-

-

10

4

3

3

Самарқанд


2

1

-

1

10

4

3

3

Сурхондарё


1

1

-

-

12

4

4

4

Сирдарё


2

-

1

1

10

4

3

3

Тошкент


2

1

1

-

10

4

3

3

Фарғона


2

1

-

1

12

4

4

4

Хоразм


2

1

1

-

10

4

3

3

Жами


22

10

7

5

140

50

45

45



Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск