Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2010 й. 79-сон "Илгари "Тошқишлоқмаш" ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги машиналари ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2010 й.

N 79



ИЛГАРИ "ТОШҚИШЛОҚМАШ"

ОАЖ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАЛАРИ

ВА БУТЛОВЧИ БУЮМЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН

ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-830-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилганлиги, у ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги техникаси номенклатураси ва ишлаб чиқариш активларининг бир қисми "ТТЗ" ОАЖ ва "Чирчиққишлоқмаш" ОАЖга берилганлиги, ушбу жамиятларнинг устав фондидаги давлат улуши тегишли равишда кўпайтирилганлиги;

янги қурилиш режаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида "Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари, иловага мувофиқ рўйхат бўйича кўчмас мулк объектларидан ташқари, белгиланган тартибда бузиб ташланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг иловада кўрсатилган кўчмас мулки жамият устав фондидаги давлат улуши камайтирилиши ҳисобига белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилади;

"Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари бузилиши натижасида олинган иккиламчи материалларни сотишдан тушган даромадлар жамиятнинг кредиторлик қарзини қайтаришга йўналтирилади.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уч ой муддатда:

ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда "Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг;

"Тошқишлоқмаш" ОАЖ унга бирлашгандан кейин "Технолог" ОАЖнинг устав фондлари миқдорлари қайта кўриб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 30 апрелдаги

79-сон қарорига

ИЛОВА



"Тошқишлоқмаш" ОАЖнинг Тошкент шаҳар

ҳокимлигига берилаётган кўчмас мулклари

РЎЙХАТИ


1. 9 қаватли маъмурий корпус, унга туташ савдо павильони билан бирга.


2. Савдо маркази, шу жумладан марказий ошхона ва "Роҳат" павильони.



*) Берилаётган объектлар қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Мусахонов кўчаси, 2.



































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск