Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг Устави (ЎзР ВМ 05.02.2008 й. 54-ф-сон Фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 5 февралдаги

54-ф-сон Фармойишига

ИЛОВА



"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг

УСТАВИ


I. КОМПАНИЯНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН

МАНЗИЛИ ВА ЮРИДИК МАҚОМИ


1. Давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган "O`zmeliomashlizing" давлат лизинг компанияси (бундан кейин "Компания" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Компаниянинг муассиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади (бундан кейин - Муассис).


3. Компаниянинг:

- тўлиқ номи: Давлат унитар корхонаси шаклидаги ихтисослаштирилган "O`zmeliomashlizing" давлат лизинг компанияси;

- қисқартирилган номи: "O`zmeliomashlizing" ДУК.


4. Компаниянинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100008, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй.

5. Компания юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.


6. Компания мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. Компаниянинг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Компания давлат мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмас.


7. Компания белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқаридаги банкларда ўз ҳисоб рақамини очишга ҳақлидир, ўз мустақил балансига, ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган ва давлат герби туширилган юмалоқ муҳрига эгадир.


8. Компания ўз номи ёзилган штампи ва иш бланкларига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар номига эга бўлишга ҳақлидир.


9. Компания давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади. Компаниянинг фаолият муддати чекланмаган.



II. КОМПАНИЯНИНГ МАҚСАДИ, ФАОЛИЯТ

СОҲАСИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Компания Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мелиоратив техниканинг кўп профилли мавжуд паркини янгилаш ва шакллантиришни рағбатлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналари етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тузилган.


11. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширадиган сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига уларнинг буюртманомалари асосида мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва бериш "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг фаолият соҳаси ва асосий вазифалари ҳисобланади.

12. Компаниянинг функциялари қуйидагилардан иборат:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб бериш юзасидан буюртманомаларини умумлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар шунингдек лизинг Компаниясининг ўз маблағлари, жалб қилинган ёки бошқа маблағлар ҳисобига тендер савдолари асосида мамлакатимиз корхоналарида ва хорижий корхоналарда мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан буюртманомаларни жойлаштириш;

жойлаштирилган буюртманомаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган мелиорация техникаси учун аванс тўловларини ва узил-кесил ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

лизинг шартномалари тузиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини лизингга бериш;

мелиорация техникаси харид қилишга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун донорларнинг, шу жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини имтиёзли асосда жалб этиш;

лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш.


13. Компания томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарорида белгиланган шартлар асосида ва мазкур Қарор билан тасдиқланган Мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


14. Компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон Қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари лизингга берилади.


15. Мамлакатимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари Компания томонидан тендер асосида харид қилинади. Харид қилинадиган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини етказиб берувчиларни танлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида амалга оширилади.


16. Компания норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган ваколатлар доирасида ва уларда белгиланган тартибда юридик шахслар билан битим (шартнома)лар тузади ва хўжалик фаолиятини амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида мажбуриятларга эга бўлади.


17. Компания Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.


18. Компания Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқароларини қонунчиликда белгиланган тартибда ишга қабул қилади, уларга ойлик иш ҳақи миқдори ва тўлов шаклини, рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади.



III. КОМПАНИЯНИНГ УСТАВ ФОНДИ


19. Компаниянинг устав фонди 5 000 000 000 (беш миллиард) сўмга тенг.


20. Компаниянинг устав фонди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг республика бюджети даромадига йўналтириладиган қисми ҳисобидан шакллантирилади.


21. Компаниянинг устав фонди Муассис томонидан белгиланган тартибда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.



IV. КОМПАНИЯНИНГ МУЛКИ ВА УНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ ТАРТИБИ


22. Компаниянинг мулки:

Муассис томонидан Компанияга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мулк;

Компания фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

Компания мулкининг қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттирилади.


23. Компанияда давлат мулкини оператив бошқариш ҳуқуқи топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси корхона раҳбари ва Муассис томонидан имзоланган вақтдан бошлаб вужудга келади.


24. Компания мулки бўлинмас мулк ҳисобланади.


25. Компания мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда Компаниянинг ижро этувчи органи томонидан Муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;

мулкни бошқа тижорат корхоналари устав фондига улуш сифатида қўшиш;

хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

хўжалик жамиятларидаги давлат корхонасига тегишли акциялар (улушлар)ни сотиш;

мулкни Компания фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.



V. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


26. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган соф фойда Компания ихтиёрида қолади ҳамда ундан Муассис билан келишилган ҳолда фойдаланилади.


27. Компания даромад ставкаси (маржаси)нинг фоиз даражаси ҳар битта лизинг шартномаси бўйича ушбу шартномаларнинг тузилиши санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.


28. Компания даромадларини тақсимлаш ва зарарларини қоплаш тартиби Муассис томонидан белгиланади.


29. Компанияда Муассис розилиги билан захира ва бошқа мақсадли фондлар тузилиши мумкин.



VI. КОМПАНИЯНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


30. Компаниянинг бошқарув органлари:

Олий бошқарув органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

ижроия органи - ижро этувчи директор ҳисобланади.

Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.

Ижро этувчи директор қонун ҳужжатлари ва ушбу уставда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.



VII. КОМПАНИЯНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ


31. Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик ижроия органи - ижро этувчи директор томонидан амалга оширилади.

Компаниянинг ижро этувчи директори лавозимга Муассиснинг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тайинланади.

32. Ижро этувчи директорнинг ваколатларига Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг, Муассиснинг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Идоралараро тендер комиссиясининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.


33. Ижро этувчи директор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг, Муассиснинг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Идоралараро тендер комиссиясининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.


34. Ижро этувчи директор:

Компания номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, ходимлар штатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 266-сон қарори асосида тасдиқлайди, Компаниянинг барча ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

ижро этувчи аппарат фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Компанияга топширилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавобгар бўлади, ижро этувчи аппаратнинг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу устав қоидаларига мувофиқ Компания ваколатига кирган масалалар бўйича буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Муассиснинг топшириқлари ва ушбу устав қоидаларига мувофиқ Компания мол-мулки ва маблағларини оператив бошқаради, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида Компания номидан иш юритади, хорижий ва маҳаллий юридик шахслар билан Компания номидан битим (шартнома)лар тузади.


35. Ижро этувчи директор йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида белгиланган тартибда Муассисга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


36. Ижро этувчи директор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини давлат ва Компания манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади.



VIII. КОМПАНИЯНИНГ ШЎЪБА КОРХОНАЛАРИ,

ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ


37. Компания Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Муассиснинг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда филиаллар, шўъба корхоналар ҳамда ваколатхоналар очиши мумкин. Улар Компания томонидан мол-мулк билан таъминланади ва ижро этувчи директор томонидан тасдиқланган Низом асосида иш кўради.


38. Филиал, шўъба корхона ва ваколатхоналарнинг раҳбарлари ижро этувчи директор томонидан Муассис билан келишилган ҳолда тайинланади ва Компания тарафидан берилган ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида иш юритади.


39. Филиал, шўъба корхона ва ваколатхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Муассиснинг қарори асосида амалга оширилади.



IX. КОМПАНИЯНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


40. Компания қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва ҳисоботни тақдим этиши шарт.


41. Компанияда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, унинг ҳолати ва тўғри юритилиши, тегишли органларга даврий ҳисобот ва бошқа ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этувчи директор зиммасида бўлади.


42. Компаниянинг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис, солиқ ва молия органлари ёки ўз ваколатлари доирасида давлат бошқа органлари ҳамда зарурият бўлган ҳолларда, шартнома асосида аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши мумкин.



X. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


43. Компаниянинг фаолияти билан боғлиқ ёки юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатлари юзасидан келиб чиқувчи низолар ҳамда келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



XI. КОМПАНИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


44. Компанияни қайта ташкил этиш Муассис таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади.


45. Компания Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда суд қарорига асосан тугатилиши мумкин.


46. Компанияни тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.




















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск