ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2007 й. 254-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 02.11.2000 й. 424-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.12.2007 й.
N 254
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚНИ
ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ТЕХНИКАСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари
учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер
хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"
2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
а) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"фермер хўжаликлари учун лизинг муддати - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил";
б) 1-илова 9-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига техника қийматининг қолган 85 фоизини ва фоизларни лизинг муддати мобайнида (фермер хўжаликлари - 10 йил мобайнида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари - 10 йилгача муддатда, қолган лизинг олувчилар - 7 йил мобайнида) тўлайдилар".
2. Ушбу қарор 2008 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 517-модда.