Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелуха ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.09.2006 й. 1621-сон билан рўйхатга олинган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 04.08.2006 й. 169-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 7 сентябрда 1621-сон

билан рўйхатга олинган

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2006 йил 4 августдаги

169-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига

топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли

бўлган пахта шелуха ва кунжарасини

қайтариш тартиби тўғрисида

НИ3ОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарорига мувофиқ ширкат, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари (келгусида пахта етиштирувчи хўжаликлар) ихтиёрида қолдириладиган пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартибини белгилайди.


1. Пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан амалда сотилган пахтани қайта ишлашдан ҳосил бўлган пахта кунжараси ва шелухасининг 70 фоизи улар ихтиёрида қолади.


2. "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат" ва "Ўзпахтасаноат" уюшмалари ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари, пахта шелухаси ва кунжараси маҳсулотларини қишлоқ жойларида ташкил этилган шохобчаларга етказиб беришнинг қулайлигидан келиб чиққан ҳолда, пахта тозалаш корхоналарини техник чигит етказиб бериш бўйича ёғ-мой корхоналарига бириктириш дислокациясини ҳар йилнинг 1 ноябригача Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тузади.


3. Пахтани қайта ишлаш корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар томонидан контрактация шартномалари бўйича топширилган пахта хом ашёсидан (уруғлик пахтадан ташқари) ишлаб чиқариладиган техник чигитнинг кутиладиган миқдори тўғрисидаги рўйхатни (реестрни) пахта тайёрлаш мавсуми тугаши билан, лекин 15 ноябрдан кечиктирмаган ҳолда вилоят "Пахтасаноат" бирлашмасига тақдим этади.

Вилоят "Пахтасаноат" бирлашмаси олинган маълумотларни умумлаштириб 3 кун муддатда "Ўзпахтасаноат" уюшмасига, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси вилоятлар бўйича олинган маълумотларни умумлаштириб 3 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат" уюшмасига тақдим этади.


4. Пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой корхоналари ўзаро дислокация асосида пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли техник чигитни айнан қайси ёғ-мой корхонасига жўнатилиши тўғрисидаги биргаликда тасдиқлаган маълумотни жорий йилнинг 21 ноябригача туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига тақдим этади, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими эса бу маълумот юзасидан 2 кун ичида пахта етиштирувчи хўжаликларини хабардор қилади.


5. Тасдиқланган реестрга асосан, ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликлар билан 1 декабргача шартнома тузади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

Шартномада хўжаликка хизмат кўрсатувчи шохобча номи ва манзили аниқ кўрсатилиши шарт. Бунда шохобчаларга хўжаликларни бириктиришда уларнинг ўзаро яқинлигига алоҳида эътибор бериш лозим.


6. Хўжаликларга тегишли техник чигитни пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига жўнатиш ҳудудий "Пахтасаноат" акциядорлик бирлашмаси, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари ўртасида тузилган шартномалар ҳамда реестр асосида амалга оширилади.

Пахтани қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқарилган жами техник чигитни ёғ-мой корхоналарига тўлиқ ҳажмда шартномага мутаносиб равишда жўнатишлари шарт.


7. Ёғ-мой корхоналарига юборилаётган техник чигитнинг ҳамда уни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ва қайтариб берилаётган пахта шелухаси ва кунжарасининг сифат кўрсаткичлари давлат стандартлари ва техник шартлари талабларига мос бўлиши зарур.

Қайта ишлаш учун юборилаётган техник чигитга, шунингдек қайтариб берилаётган пахта шелухаси ва кунжарасига уларнинг мувофиқлик сертификати (шохобчалардан сотилганда нусхаси ёки кўчирмаси) илова қилиниши шарт.


8. Техник чигит миқдори, қайтариб берилиши лозим бўлган пахта шелухаси ва кунжарасининг шартномада кўрсатиладиган ҳажми тасдиқланган меъёрий кўрсаткичлар асосида белгиланади, бунда меъёрий кўрсаткичлар кейинги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан паст бўлиши мумкин эмас. Ёғ-мой корхоналари ушбу меъёрий кўрсаткичлар асосида аниқланган маълумотларни вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ва иқтисодиёт Бош бошқармаларига тақдим этади.

Олувчи талабига асосан шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг чиқиш ҳажмлари техник чигит қайта ишланган даврдаги ёғ-мой корхонасининг ҳақиқий кўрсаткичлари асосида қайта аниқланиши мумкин.


9. Пахта етиштирувчи хўжаликларга тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси ёғ-мой корхоналари томонидан қишлоқ жойларда ташкил этилган махсус шохобчалар орқали улгуржи баҳоларда сотилади.

Бунда маҳсулот улгуржи баҳосига маҳсулотни шохобчагача ташиб келтириш ва шохобчаларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар киритилмайди.

Ёғ-мой корхоналари туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда ҳар бир туманда пахта етиштирувчи хўжаликлар сони, ҳудудий жойлашувидан келиб чиққан ҳолда пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш учун бир ёки бир нечта шохобчалар очади.


10. Ёғ-мой корхоналари пахта етиштирувчи хўжаликларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш ёки чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш йўли билан амалга оширилади.

Пахта етиштирувчи хўжаликларга пахта шелухаси ва кунжараси, улар олишлари лозим бўлган маҳсулот миқдорига нисбатан мутаносиб равишда ойма-ой график асосида тақсимланиб, тўлиқ ҳажмда сотилади.


11. Ширкат ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарининг пудратчи ва бошқа ички хўжалик бўлинмаларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжараси, миқдори кўрсатилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқлаган рўйхат асосида уларнинг ширкатдаги улуши ҳисобидан пул ўтказиш йўли билан сотилади.


12. Пахта етиштирувчи хўжаликларнинг топшириғига биноан ёки ишончномалари бўйича уларга қайтариладиган пахта шелуха ва кунжарасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларга сотилиши тақиқланади.

Пахта етиштирувчи хўжаликлар ўзларига тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиб олишни ёзма равишда рад этган тақдирда, ёғ-мой корхоналари уларни чорва маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарига сотиш мақсадида Республика товар хом ашё биржаси савдоларига қўйишлари мумкин.


13. Пахта етиштирувчи хўжаликларига етказиб бериладиган ҳамда берилган пахта шелухаси ва кунжарасини сотиш ҳажмлари, муддатлари ва сифати бўйича мониторинг юритиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан амалга оширилади ва ҳар ойнинг 3 кунигача вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига мониторинг натижаларини тақдим этади. Вилоят Қишлоқ ва сув бошқармаси олинган маълумотларни умумлаштириб ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноат" уюшмаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 364-модда.




































Время: 0.0260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск