язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.1992 й. 250-сон "Бошоқли экинлар донининг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.1992 й.

N 250



БОШОҚЛИ ЭКИНЛАР ДОНИНИНГ

ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎFРИСИДА


Республикада бошоқли экинлар донини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек, жамоа ва давлат хўжаликлари, ижара жамоалари ва фермер хўжаликларининг ошган улгуржи нархлар бўйича моддий-техника ресурслари сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган, бошоқли экинлар донининг чекланган харид нархларини иловага мувофиқ ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида янги харид нархларининг прейскурантини чиқарсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 28 майдаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Доннинг чекланган харид нархлари


(1 тоннаси учун сўмларда)

Буғдой


8000

Арпа


6400

Сули


6400

Жавдар


7660

Гуруч


11000