Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2008 й. ПҚ-867-сон "Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2008 й.

N ПҚ-867



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИ ХАРИД

ҚИЛИШ НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва давлат эҳтиёжлари учун сотишни кучайтириш, минтақавий ҳамда жаҳон бозорларида вужудга келган дон нархлари конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархларни шакллантиришнинг бозор тамойилларига тўлиқ ўтиш, дон ишлаб чиқарувчилар билан тайёрловчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб тизимини тубдан соддалаштириш ва ошкоралигини ошириш, шунингдек, дон ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йил ҳосилидан бошлаб дон экувчи хўжаликлар билан тузиладиган контрактация шартномалари бўйича давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш келишилган ягона харид нархлари бўйича амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" компаниясининг жаҳон ҳамда минтақавий бозорларида вужудга келган дон нархлари конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 2008 йил ҳосилининг 3 классли юмшоқ буғдойига ҳар тоннаси учун 169 000 сўм миқдорида базавий ягона харид нархини белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Белгилансинки:

2008 йил ҳосили учун контрактация шартномаларида назарда тутилган дон экувчи хўжаликлар томонидан давлат эҳтиёжлари учун сотилган ортиқча дон ҳажмлари учун ягона харид нархларидан 10 фоиз ортиқ нархлар бўйича тўлов амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига бошоқли дон экинлари сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ягона харид нархлари ва ҳисоб-китоблар тартибидан хабардор қилсин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2002 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 19 январдаги 27-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 майдаги 170-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида" 2003 йил 15 майдаги 216-33-сонли қарорининг 3-банди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ-693-сонли Қарорининг 3-банди учинчи хатбоши ва Қарорнинг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск