Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг "Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.07.2012 й. 209-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 июлдаги

209-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси

томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа

механизациялаш воситаларини харид қилиш ва лизингга бериш,

шунингдек "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг

"Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси томонидан мелиорация

техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига

техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар

ва бутловчи буюмлар харид қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси (кейинги ўринларда Лизингга берувчи деб аталади) томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилиш ва лизингга бериш, шунингдек "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компаниясининг "Мелиомашлизингсервис" шўъба корхонаси (кейинги ўринларда шўъба корхона деб аталади) томонидан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш механизмини белгилайди.

2. Лизингга бериладиган мелиорация техникаси рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сон қарори билан ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

Мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар шўъба корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича, маҳаллий товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар эса - Лизингга берувчи тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича олиб кирилади.

3. Мелиорация техникасини лизингга бериш Лизингга берувчи томонидан унга қарз асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан бериладиган маблағлар, шунингдек ўз маблағлари, бошқа жалб этилган маблағлар ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар харид қилиш шўъба корхона томонидан ўз маблағлари, Лизингга берувчининг қарз асосида бериладиган маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа жалб этилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

4. Мелиорация техникаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини ва бошқа сув хўжалиги ишларини амалга оширувчи сув хўжалиги қурилиш ва фойдаланиш ташкилотларига, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмаларига ва фермер хўжаликларига (кейинги ўринларда Лизингга олувчилар деб аталади) 10 йил муддатга лизингга қуйидаги шартлар билан берилади:

а) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни ва бошқа сув хўжалиги ишларини амалга оширувчи сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, шунингдек сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари учун:

лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 15 фоизи аванс шаклида уларнинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 85 фоизи Лизингга берувчи томонидан, унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;

б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари учун лизингга берилаётган мелиорация техникаси қийматининг 100 фоизи Лизингга берувчи томонидан, унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;

в) мелиорация техникаси Лизингга олувчиларга фақат олинаётган техниканинг мулкий таваккалчиликларини лизингнинг бутун даври учун суғурта қилиш бўйича "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компаниясининг суғурта полиси мавжуд бўлганда берилади;

г) Лизингга берувчининг даромад ставкаси (маржаси) лизинг шартномалари тузилиши санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.


5. Мелиорация техникаси Лизингга берувчи томонидан ўз маблағлари, бошқа жалб этилган маблағлар (унга қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига лизингга берилганда лизинг муддати ва Лизингга берувчи даромади ставкаси (маржаси) лизинг шартномасида белгиланади.


6. Лизингга берувчи ҳар йили 1 августдан кечикмай, Лизингга олувчилардан олинган буюртманомалар асосида лизинг бўйича етказиб бериладиган мелиорация техникасига келгуси йилдаги эҳтиёж прогнозини шакллантиради.

Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиш мўлжалланаётган мелиорация техникасига бўлган эҳтиёж прогнозидан келиб чиқиб Лизингга берувчи ва "Агробанк" акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Жамғармага мелиорация техникаси харид қилишнинг прогноз ҳажмларини, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўловлар амалга оширилишини ҳисобга олувчи келгуси йилда маблағларга бўлган эҳтиёж прогнозини (йил чораклари бўйича) тақдим этади.


7. Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда Лизингга берувчига лизинг операцияларини амалга ошириш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари миқдори юзасидан кафолат хатлари тақдим этади.

Лизингга берувчи Жамғарма томонидан ажратиладиган пул маблағлари тўғрисидаги тасдиқланган кафолат хатлари асосида, мамлакатимиз ва чет эл корхоналарида ишлаб чиқариладиган мелиорация техникасини сотиб олади.


8. Мелиорация техникасини ўз маблағлари, шунингдек бошқа жалб этилган маблағлар (Лизингга берувчига қарз асосида Жамғарма томонидан бериладиган маблағлардан ташқари) ёки бошқа манбалар маблағлари ҳисобига сотиб олиш ҳам Лизингга берувчи томонидан амалга оширилади.


9. Лизингга бериладиган мелиорация техникасини шунингдек мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш учун товарлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган таркибдаги Идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер асосида аниқланади.

10. Лизингга берувчи келгуси йилга:

Жамғарма билан (мелиорация техникаси Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган тақдирда) - мелиорация техникаси сотиб олиш учун молиявий ресурслар ажратиш юзасидан шартнома тузади. Бунда лизинг бўйича даромад (маржа) миқдори, шунингдек Лизингга олувчилар томонидан тўланадиган лизинг тўловларидан ушлаб қолиниши керак бўлган Лизингга берувчининг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори белгиланади;

етказиб берувчилар билан - Лизингга олувчининг буюртмасига мувофиқ мелиорация техникасини етказиб бериш юзасидан;

Банк билан - унинг томонидан молиявий агент функциялари бажарилиши юзасидан;

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик компанияси билан - суғурта агенти функцияларини бажариш юзасидан шартномалар тузади.


11. Лизингга берувчи Лизингга олувчилар билан мелиорация техникаси лизинги шартномаларини тузади. Ҳар бир шартномага лизинг тўловлари (асосий сумма плюс лизинг бўйича фоизлар) жадвали илова қилинади. Бунда шартноманинг битта асл нусхаси Банкка жўнатилади.


12. Мелиорация техникаси учун ҳақ тўлаш тартиби Лизингга берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган лизинг объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ тартибга солинади.

Шўъба корхона томонидан мелиорация техникасига техник ва сервис хизмати кўрсатиш шартнома асосида амалга оширилади.

13. Мелиорация техникаси Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган тақдирда Лизингга берувчи:

пул маблағлари ажратиш юзасидан Жамғармага буюртманомалар тақдим этади. Ушбу буюртманомалар асосида Жамғарма уч банк куни мобайнида келгуси давр учун пул маблағларини Жамғарма маблағлари билан операциялар учун мўлжалланган Лизингга берувчининг Банкдаги махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Операция ҳисоб рақами деб аталади) ўтказади;

лизинг бўйича олинган фоизлардан тижорат агенти функцияларини бажариш учун шартномада белгиланган миқдорда ўзининг хизматларига тўланадиган тўлов ҳисобига маблағларни ушлаб қолади, Лизингга олувчилардан тушган сумманинг қолган қисмини уч кун муддатда Жамғарманинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади;

ҳар бир календарь йил чораги тамом бўлгандан кейин 20 кундан кечикмай Жамғармага ўтган йил чораги учун Операция ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида Банк томонидан тасдиқланган ҳисоботни тақдим этади.


14. Лизингга олувчи (суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларидан ташқари):

Лизингга берувчига лизингга олинадиган мелиорация техникаси қийматининг 15 фоизини аванс тўлови тарзида тўлайди;

лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ мелиорация техникаси қийматининг қолган 85 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг муддати мобайнида Лизингга берувчига тўлайди.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фаолиятини амалга оширувчи сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари лизинг муддати мобайнида мелиорация техникаси қийматининг 100 фоизини ва лизинг бўйича фоизларни лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тўлайдилар.

Барча Лизингга олувчилар лизингга олинадиган мелиорация техникасини Лизингга берувчи фойдасига ўз маблағлари ҳисобига суғурта қиладилар.


15. Лизингга олувчилар лизинг тўловларини лизинг шартномаларида белгиланган муддатларда ва миқдорларда Лизингга берувчига тўлайдилар. Кўрсатиб ўтилган маблағлар тўлиқ миқдорда Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.


16. Лизингга берувчи, Банк ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари Жамғарма маблағларидан, ўз маблағларидан ёки бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


17. Лизингга олувчи томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Лизингга берувчи молия агенти орқали Лизингга олувчининг банк ҳисоб рақамига белгиланган тартибда бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини тақдим этади. Лизингга олувчилардан тўлов талабномалари бўйича ундирилган пул маблағлари Лизингга берувчининг Операция ҳисоб рақамига ўтказилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 322-модда






















Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск