Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2001 й. 218-сон "2001 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2001 й.

N 218



2001 ЙИЛДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ      ВА      ХОРАЗМ

ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЭКИНЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Сув танқислиги шароитларида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги  экинларини сифатли парвариш қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2001 йил ҳосили учун  ғўза ва шоли экинларини  жойлаштиришнинг белгиланган тартибига сув танқислиги муносабати билан иловага мувофиқ  ўзгартиришлар киритиш юзасидан  таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги:

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг янги тартибини  ҳисобга олган ҳолда, сув олиш  лимитларига ўн кун муддатда ўзгартириш киритсинлар;

қишлоқ хўжалиги экинларини тунда суғоришни ташкил этсинлар,  суғоришга сувчиларни қўшимча равишда сафарбар қилсинлар;

коллекторлар ва  каналларни тозалаш, чуқурлаштириш ишларини амалга ошириш, коллекторларда тамбалар қуриш, шунингдек оқава сув ҳавзаларидаги мавжуд  сувлардан фойдаланиш ҳисобига сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг қўшимча манбаларини  жалб этиш тадбирларини  ишлаб чиқсинлар ва амалга  оширсинлар. Коллектор-дренаж сувларини  чиқариб олиш учун қўшимча насос агрегатлари ўрнатилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сон қарорига 1-илованинг Қорақалпоғистон Республикасига доир қисми, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 январдаги 46-сон қарорига 1 ва 2-иловаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 16 майдаги

218 - сон қарорига

ИЛОВА



Сув танқислиги муносабати билан Қорақалпоғистон

Республикаси ва Хоразм вилоятида 2001 йил ҳосили

учун ғўза ва шоли экинларини  жойлаштириш бўйича

ТОПШИРИҚ


Ғўза


Шоли


экин майдони,

минг га


ялпи ҳосил,

минг тонна


экин

майдони,

минг га


ялпи ҳосил*,

минг тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


80

185,6

2

6,6

Хоразм вилояти


95

280

2

8

*) Тўлиқ уруғлик учун йўналтирилади.







































































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск