Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1999 й. 259-сон "1999-2000 йилларда ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1999 й.

N 259



1999-2000 ЙИЛЛАРДА

ИРРИГАЦИЯ-МЕЛИОРАЦИЯ

ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларда деҳқончиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида" 1998 йил 18 мартдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1999-2000 йилларда 1-4-иловаларга мувофиқ ҳажмларда ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1-4-иловаларга мувофиқ янги суғориладиган ерларни фойдаланишга топшириш ва ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган топшириқларнинг қатъий бажарилишини таъминласинлар.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йил учун Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури тўғрисида" 1999 йил 13 январдаги 16-сон қарорига мувофиқ ирригация-мелиорация ишларини амалга ошириш учун 10,06 млрд сўм капитал маблағлар ажратиш назарда тутилган.

Белгилансинки, янги суғориладиган ерларни фойдаланишга топшириш фақат мавжуд ёки сув хўжалиги тадбирлари натижасида бўшаб қолган сув ресурслари доирасида амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қувватлар ва объктларни ишга тушириш бўйича мазкур қарор билан белгиланган топшириқларнинг бажарилиши учун маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


3.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

икки йил давомида ҳар хил экинларни томчи ва ёмғир усулида суғориш технологияларини экспериментал синовдан ўтказсин, республика шароитларида уларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигининг техник-иқтисодий асосларини тайёрласин ва уларнинг натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 1999 йил иккинчи чорагида Хўжаликлараро суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тузатиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш тартиби ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари тўғрисида Низом ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов





































Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск