Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1999 й. 445-сон "2000 йил ҳосилини етиштириш учун кузги-қишки агротехника тадбирларини маблағ билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1999 й.

N 445



2000 ЙИЛ ҲОСИЛИНИ ЕТИШТИРИШ

УЧУН КУЗГИ-ҚИШКИ АГРОТЕХНИКА

ТАДБИРЛАРИНИ   МАБЛАҒ   БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


2000 йил ҳосилини етиштириш учун 1999 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2000 йилги пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони, шоли ҳосилини етиштириш учун 1999 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларига аванс бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, кузги-қишки тадбирларга аванс бериш давлат ресурсларига харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми юзасидан:


бошоқли экинлар дони бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 августдаги 391-сон қарори билан белгиланган миқдорларда;


пахта хом ашёси ва шоли бўйича - 1999 йил учун белгиланган давлат харидлари ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда  қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2000 йил ҳосили учун ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган ҳажмларда, 1999 йилги харид нархларидан келиб чиққан ҳолда аванс бериш юзасидан контрактация шартномалари тузишни 1999 йил 15 октябргача таъминлаш вазифаси юклансин.


Белгилаб қўйилсинки, 2000 йил ҳосили юзасидан узил-кесил контрактация шартномалари 2000 йилнинг I чорагида, пахта хом ашёси етиштириш, шоли бўйича давлат харидлари ва уларнинг харид нархлари прогнози белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тузилади.


4-5. Махфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси, Жамғарманинг молия агентлари бўлган тижорат банклари,, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва  "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда  хўжаликларда пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун, янгидан тасдиқланган технология карталари бўйича харажатлардан ва хўжаликларнинг моддий-техника ресурслари лимитларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар асосида, аванс берилишини таъминласинлар.


7. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасини ички хўжалик ҳисоб-китобининг ва харажатларни ҳисобга олиш чек тизимининг жорий этилиши бўйича аттестациядан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, туманларда эса - туман ҳокимлари бошчилигидаги ҳудудий комиссиялар тузсинлар, улар зиммасига амалдаги ички хўжалик иқтисодий механизмини пухта таҳлил қилиш ҳамда 1999 йил 1 ноябргача тижорат банкларига ички хўжалик ҳисоб-китобини ва харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини жорий этишнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999 йилда пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари ва ички хўжалик иқтисодий механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 майдаги 248-сон қарори талабларига мувофиқлиги ҳақида хулосалар тақдим этиш вазифасини юкласинлар.


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармасининг молия агентлари бўлган тижорат банклари 1999 йил 1 ноябрдан бошлаб 2000 йил ҳосили учун аванс беришни фақат вилоятлар комиссияларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини ички хўжалик ҳисоб-китоби ва харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизими жорий этилиши бўйича аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги ижобий хулосаси асосида амалга оширсинлар.


8. Харажатларни ҳисобга олишнинг чек тизимини ва ички хўжалик ҳисоб-китобини жорий қилмасдан харажатларни маблағ билан таъминлаш ҳоллари аниқланган тақдирда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси 2000 йилда пахта хом ашёси, бошоқли экинлар дони ва шоли етиштириш учун 1999 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирлари учун аванс беришга ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши юзасидан ялпи ва танлаб текширишларни мунтазам равишда ўтказсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов




























Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск