ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1997 й. 145-сон "1997 йилги баҳорги дала ишларини ўтказишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.03.1997 й.
N 145
1997 ЙИЛГИ БАҲОРГИ ДАЛА ИШЛАРИНИ
ЎТКАЗИШГА ДОИР БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
1997 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" ва "Ўзгўштсутсаноат" уюшмалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари техникани экиш мавсумига 25 мартдан кечиктирмай тайёрлаб қўйиш, шу йил 20 апрелгача асосий майдонларда чигит экишни туғаллаш, 5 майгача эса кўчатни тўлиқ ундириб олиш учун ерларни тайёрлаш юзасидан барча ишларни бажариш бўйича зарур ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган чигит экиш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳар беш кунда жадвалнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси қишлоқ хўжалик корхоналарига зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва қишлоқ ҳўжалик техникасига агрегатлар жамланиши ва ўз вақтида етказиб берилишини ташкил этсин, уларни импорт бўйича олиб келишга алоҳида эътибор берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сўв хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси қишлоқ хўжалик корхоналарини юқори сифатли уруғлик ва экиш материали билан таъминласинлар, туксизлантирилган чигит ва пахтани плёнка остига экиш учун далаларни тайёрлашни алоҳида назорат остига олсинлар. Кузги бошоқли дон экинларини ўз вақтида озиқлантириш, суғориш ва уларга ишлов бериш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
4-7. Маҳфий.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ.Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1997 йил 14 мартдаги
145-сон карорига
1-ИЛОВА
Чигит экиш
ЖАДВАЛИ
Экин майдони, минг га |
Экиш муддатлари: |
|||||
ҳаммаси |
плёнка остида |
Плёнка остида |
Барча майдонда |
|||
бош- лани- ши |
та- мом- лани- ши |
бош- лани- ши |
та- мом- лани- ши |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
145 |
6 |
1.04 |
15.04 |
1.04 |
25. |
вилоятлар: |
||||||
Андижон |
110 |
70 |
1.04 |
15.04 |
1 .04 |
15.04 |
Бухоро |
129 |
12.5 |
20.03 |
10.04 |
20,03 |
20.04 |
Жиззах |
111 |
3 |
30.03 |
15.04 |
30.03 |
20.04 |
Қашқадарё |
173 |
10 |
21.03 |
10.04 |
25.03 |
20.04 |
Навоий |
44 |
3 |
26.03 |
10.04 |
26.03 |
20.04 |
Наманган |
95 |
20 |
26.03 |
15.04 |
26.03 |
20.04 |
Самарқанд |
97 |
20 |
6.04 |
15.04 |
6.04 |
20.04 |
Сурхондарё |
120 |
18 |
20.03 |
05.04 |
25.03 |
20.04 |
Сирдарё |
141 |
5 |
1.04 |
15.04 |
1.04 |
25.04 |
Тошкент |
108 |
12 |
25.03 |
10.04 |
25.03 |
20.04 |
Фарғона |
127 |
20 |
1.04 |
15.04 |
1.04 |
20.04 |
Хоразм |
100 |
19 |
25.03 |
15.04 |
25.03 |
25 |
Жами |
1500 |
218,5 |
20.03 |
15.04 |
20.03 |
25.04 |