язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерларни мелиорациялаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1994 й. 479-сон "1995-1996 йилларда илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш ва янги ерларни ўзлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1994 й.

N 479



1995-1996 ЙИЛЛАРДА ИЛГАРИДАН

СУҒОРИЛИБ КЕЛИНГАН ЕРЛАРНИНГ

УНУМДОРЛИГИНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА

ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Янги суғориладиган ер майдонларини янада кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган мавжуд ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ 1995-1996 йилларда илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш ва янги ерларни ўзлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш сувдан лимит бўйича суғориш учун фойдаланиш ҳамда сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобига сувдан фойдаланиш ҳажмини кўпайтирмаган ҳолда амалга оширилсин.

Зарурат бўлганда ижтимоий-маиший ва муҳандислик коммуникациялари объектлари қурилиши хўжаликлар, фермерлар, тадбиркорлар маблағлари ва маҳаллий бюджет ҳисобига амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликларига хўжаликлар ичидаги ерларни шу хўжаликларнинг маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ўзлаштиришда ёрдам кўрсатсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги суғориш учун фойдаланиладиган сувни тежаш мақсадида 1995-1996 йилларда мавжуд суғориладиган ер майдонлари чегарасидаги боғларда, токзорларда, пахтазорларда бошқа экин майдонларида 3-иловага мувофиқ томчилатиб суғоришни жорий этишни назарда тутсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1995-1996 йилларга мўлжалланган давлат инвестиция дастурларида мазкур қарорнинг 1, 2, 3-иловаларда белгиланган ҳажмларда илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини тиклаш, янги ерларни ўзлаштириш, шунингдек томчилатиб суғориш бўйича ишларни амалга оширишни назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия визирлиги кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган мақсадли маблағларни ҳисоб-китобларга мувофиқ равишда республика бюджетидан ажратсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

479-сон қарорига

1-ИЛОВА


1995-1996 йилларда илгаридан суғорилиб келинган

ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш бўйича

ТОПШИРИҚ

минг га



Илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш



1995 йил


1996 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


5

5

вилоятлар:




Андижон


4

4

Бухоро


4

4

Жиззах


4

4

Қашқадарё


4

4

Навоий


3

3

Наманган


4

4

Самарқанд


4

4

Сурхондарё


4

4

Сирдарё


3

3

Тошкент


3

3

Фарғона


4

4

Хоразм


4

4

ЖАМИ:


50

50

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

479-сон қарорига

2-ИЛОВА


1995-1996 йилларда янги суғориладиган ерларни

фойдаланишга топшириш бўйича

ТОПШИРИҚ

минг га


1995 йил


1996 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


1.0

1.0

вилоятлар:




Андижон


1.0

1.0

Бухоро


2.5

2.5

Жиззах


2.0

2.0

Қашқадарё


3.0

3.0

Навоий


1.0

1.0

Наманган


2.5

2.5

Самарқанд


2.5

2.5

Сурхондарё


2.0

2.0

Сирдарё


0.5

0.5

Тошкент


2.5

2.5

Фарғона


2.5

2.5

Хоразм


2.0

2.0

ЖАМИ:


25

25

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

479-сон қарорига

3-ИЛОВА


1995-1996 йилларда томчилатиб суғоришни

(суғориладиган ерлар майдонлари чегарасида)

жорий этиш бўйича

ТОПШИРИҚ

минг га


1995 йил


1996 йил


Андижон


1.8

1.8

Бухоро


1.5

1.5

Жиззах


1.2

1.2

Қашқадарё


3.0

3.0

Наманган


2.0

2.5

Самарқанд


2.5

2.5

Сурхондарё


2.5

2.5

Тошкент


2.5

2.5

Фарғона


2.0

2.5

ЖАМИ:


19

20