ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2012 й. 106-сон "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2012 й.

N 106



ҲОСИЛДОРЛИГИ ПАСТ БЎЛГАН

ЕРЛАРДА ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН

ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ     КОРХОНАЛАРИНИ     МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.

3. Қуйидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик:

пахта хом ашёси етиштириладиган ҳақиқий ер майдонлари бўйича - туман қишлоқ хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларига;

пахта экин майдонларининг бонитет бали бўйича - туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбарларига;

давлат эҳтиёжлари учун топширилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисида - "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта тозалаш корхоналари раҳбарларига;

молиявий ёрдам суммасини аниқлашга доир ҳисоб-китоблар бўйича - туманларнинг молия бўлими ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарларига юклансин.

4. Молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларининг тўғри ҳисобланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби асосий қоидаларининг барча босқичларда амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ахборот киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 171-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 25-модда


























Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск