ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

2011 йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.11.2011 й. 740-ф-сон фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 ноябрдаги

740-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



2011 йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда

давлат  эҳтиёжлари  учун  пахта  хом  ашёсини

етиштирган фермер хўжаликларини молиявий

қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом 2011 йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун етиштирилган пахта хом ашёси кам олинган ҳосилининг бир қисми қийматини қоплаш йўли билан фермер хўжаликларини (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирилган ўртача бонитет бали 60 дан паст бўлган хўжаликларнинг ерлари молиявий қўллаб-қувватлаш объектлари ҳисобланади.


3. Ҳосиддорлиги паст бўлган ерларда пахта экилган майдонларни аниқлаш учун ҳар бир туманда туман ҳокими (раис) ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика бўлимлари раҳбарларидан иборат таркибда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирган хўжаликлар рўйхатини аниқлаш бўйича комиссия тузилади.

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирган хўжаликлар рўйхатини аниқлаш бўйича комиссия:

хўжаликларнинг 1-иловага мувофиқ шакл бўйича аризаси, туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида хўжаликлар бўйича ер контурлари бўйича ҳосилдорлиги паст бўлган ерлардаги пахта экин майдонларини аниқлайди ва 2011 йил 28 ноябрдан кечикмай туман молия бўлимига пахта йиғиб олинган майдонни, ҳар бир контур бўйича бонитет балини ажратиб кўрсатган ҳолда ҳар бир хўжалик бўйича ерларни сифат жиҳатидан баҳолаш тўғрисидаги хулосани 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этади;

тижорат банклари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, электр энергиясини етказиб берувчи, машина-трактор парклари хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда хўжаликларнинг кўрсатиб ўтилган моддий-техника ресурслари бўйича қарзларини, молия ва солиқ органлари билан биргаликда эса хўжаликларнинг 2009 ва 2010 йилларда молиявий қўллаб-қувватлаш учун асоссиз тўланган суммалари ва ягона ер солиғи бўйича бюджет оддидаги қарзларини аниқлаштиради.


4. Пахта хом ашёсини давлат эҳтиёжлари учун ҳамда бошқа қайта ишлаш ташкилотларига ("ЦАСК" ҚК, "Миришкор" ва бошқалар) сотган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомга мувофиқ, тўланадиган сумма эса давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта ҳажмига мутаносиб равишда аниқланади.



II. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

СУММАСИНИ АНИҚЛАШ


5. Туман молия бўлими 2011 йил 1 декабргача:

2-иловада келтирилган ернинг ўртача бонитет бали тўғри аниқланганлигини, шунингдек ушбу иловада кўрсатилган хўжаликлар рўйхатининг 3-иловага мувофиқ шакл бўйича пахта тозалаш заводи маълумотномасида кўрсатилган давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси сотган хўжаликлар рўйхатига мувофиқлигини текширади. Бунда ҳисоб-китобларда бонитет бали кўрсаткичи 40 ва ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнер бўлган ерлар ҳосилдорликнинг паст даражаси этиб қабул қилинади. Ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнердан паст бўлган ва тупроқ бонитировкаси бўйича ишлар бажарилмаган ерларнинг бонитет бали кўрсаткичлари бонитет бали 40 бўлган ерларга тенглаштирилади. Барча контурларнинг умумий бонитет бали йиғиндиси пахта экилган майдонга бўлинади ва бир гектар учун ўртача бонитет бали чиқарилади;

ҳар бир хўжалик бўйича 4-иловага мувофиқ кадастр ҳосилдорликни, норматив (гектаридан 24 центнер) ва кадастр ҳосилдорлик ўртасидаги тафовутни, хўжалик томонидан кам олинган ҳосилнинг ҳисобланган ҳажмини ҳамда кам олинган ҳосил ҳажмининг ҳар тоннасини 337 минг сўмга кўпайтирган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлайди.


6. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда туман молия бўлими томонидан амалга оширилган, туман ҳокими тасдиқлаган йиғма ҳисоб-китоблар (4-илова) ҳамда 5-иловага мувофиқ молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини сарфлашнинг асосий йўналишлари 2011 йил 3 декабрдан кечикмай вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этилади.


7. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги), қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Вазирлик) билан биргаликда туманлар молия бўлимлари томонидан тайёрланган ахборотлар ҳамда ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириб, уларни минтақа бўйича умумлаштирадилар ҳамда вилоят ҳокими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар 6-иловага ва молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини сарфлашнинг асосий йўналишлари 7-иловага мувофиқ шакл бўйича 2011 йил 5 декабрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги материаллар тушишига кўра уларни бир ҳафта мобайнида кўриб чиқади ва умуман вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича туманлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси тўғри ҳисобланганлигини текширади.



III. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

СУММАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ТЎЛАШ


9. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиялаштириш ҳамда улар билан бюджет, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар банк муассасаларида республика бюджетига, хўжаликларга ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотларига очиладиган 23410-рақамли махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.


10. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари пахта хом ашёсини етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланган маблағлар 15 декабргача республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бошқармаларининг 23410-рақамли махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


11. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) 2 кун мобайнида тегишли суммаларни туманлар молия бўлимларининг 23410-рақамли махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.


12. Туманлар молия бўлимлари 3 банк куни мобайнида ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун тушган маблағларни тўлов топшириқномаси билан тегишли суммаларни хўжаликларнинг 23410-рақамли махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.



IV. МОЛИЯВИЙ ҚУЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИНГ

ТЎЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


13. Республика бюджетидан хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига тушган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари қуйидагиларга ишлатилади:

2009 ва 2010 йилларда молиявий қўллаб-қувватлашнинг асоссиз тўланган суммаларини қайтариш;

ягона ер солиғи бўйича қарзларни тўлаш;

олинган ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, машина-трактор парклари кўрсатган хизматлар ва фойдаланилган электр энергияси учун қарзларни тўлашга ва ўз навбатида моддий-техника ресурсларини етказиб берувчилар томонидан бюджет олдидаги қарзларни тўлашга.


14. 13-бандда кўрсатилган қарзлар тўлангандан кейин ёки ушбу йўналишлар бўйича қарзлар бўлмаган ҳолларда маблағлар айнан шу йўналишлар бўйича олдиндан ҳақ тўлашга йўналтирилади.


15. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) ва Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, мақсадли маблағлар тўлови амалга оширилгандан кейин 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тақдим қиладилар.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари тўғри ҳисобланишини, тўланишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



_____________________ туманининг

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта

хом ашёси етиштирган хўжаликлар

рўйхатини аниқлаш комиссиясига



АРИЗА



хўжалиги хабар берадики,


(номи, жойлашган жойи)


2011 йилда ______ га майдондан, шу жумладан, бонитет бали _____ бўлган ______ га контурдан, бонитет бали ______ бўлган ______ га контурдан, бонитет бали ______ бўлган ______ га контурдан, бонитет бали ______ бўлган ______ га контурдан жами ______ тонна пахта хом ашёси

йиғиштириб олинди ва давлат эҳтиёжлари учун


га


(пахта тозалаш заводининг номи)


_____ тонна пахта хом ашёси топширилди.

Бизнинг хўжалигимизни ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирган ва давлат томонидан молиявий ёрдам оладиган хўжаликлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.



хўжалиги раҳбари


(Ф.И.О.)




(имзо)


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



__________ тумани комиссиясининг ерларни хўжаликлар

бўйича сифат жиҳатидан баҳолаш тўғрисидаги

ХУЛОСАСИ


Комиссия қуйидаги таркибда:

Комиссия раиси - туман ҳокими

Ф.И.О.

Комиссия аъзолари:


туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

туман статистика бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

2011 йил пахта ҳосили йиғим-терими якунларини кўриб

чиқиб, қуйида кўрсатилган хўжаликлар томонидан

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом

ашёси йиғиб олинганлигини тасдиқлайди.

             

Т/р

Хўжаликлар

номи


Контур

рақами


Йиғим-

терим

майдони,

га


Бонитет

бали*


Бонитет

бали

суммаси

(4-устун*

5-устун)


Хўжалик

бўйича 1 гектар

учун ўртача

бонитет бали

(жами 6-устун

/жами 4-устун)


1

2


3

4

5

6

г

1.

……






X


……






X


……






X


……






X


Хўжалик бўйича жами


X


X



2.

……






X


……






X


……






X


……






X


Хўжалик бўйича жами


X


X




ЖАМИ

туман бўйича







     

*) Бонитет бали суммасини ҳисоблашда 40 балдан кам бўлган ерлар 40 балли ерлар деб бахоланади.

Комиссия раиси - туман ҳокими

Ф.И.О.

(имзо)

Комиссия аъзолари:



туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

(имзо)

туман статистика бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

(имзо)

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

Ф.И.О.

(имзо)

     





Низомга

3-ИЛОВА



тумани


молия бўлимига


МАЪЛУМОТНОМА


Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики, 2011 йил ҳосилидан контрактация шартномаларига мувофиқ қуйидаги хўжаликлар томонидан давлат эҳтиёжлари учун жами _____ тонна пахта хом ашёси сотилган, шу жумладан:

           

Т/р

Хўжаликлар номи

Сотилган

пахта хом ашёси

ҳажми, тонна



     

     



     

         



      

        



       

        



   

         


          

        

Маълумотнома 2011 йил "___" _________ да ___-сон билан берилди.


"________________"ОАЖ раиси _____________ Ф.И.О.

          М.Ў.                                                 (имзо)


Бош бухгалтер                                _____________ Ф.И.О.

                                                                    (имзо)






Низомга

4-ИЛОВА



           "ТАСДИҚЛАЙМАН"


____________________ тумани ҳокими

                 Ф.И.О.

____________________

                 (имзо)


__________________________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси) ___________

туманининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда

давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган

хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси

ҲИСОБ-КИТОБИ

                     

Т/р


Хўжаликлар

номи


Амалда


Йиғим-

терим

майдони

бўйича

ўртача

бонитет

бали

(2-ило-

вада

7-устун)


Кадастр

ҳосил-

дорлик (7-ус-

тун*

0,4 ц)

ц/га


Кадастр ва

норматив

ҳосил-

дорлик

ўртасидаги

тафовут

(24 ц-

8-устун)

ц/га


Ҳосилдор-

лиги паст

бўлган

ерлардан

кам олин-

ган пахта

(3-устун*

9-устун)/10


337 минг

сўм/т*

10-устун

(минг сўм)

ҳисобидан

жами

молиявий

қўллаб-

қувватлаш

суммаси


Йиғим-

терим

майдони,

га

(2-ило-

ванинг

4-устуни)

шу жум-

ладан,

бонитет

бали

60 дан

кам

Ялпи

ҳосил,

(тн.)

Ўртача

Ҳосил-

дорлик

(5-устун /

3-устун*

10) ц/га

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11












Жами*











               

*) Туман бўйича 9, 8 ва 7-устунларнинг ўртача кўрсаткичлари қуйидаги усулларда аниқланади: 9-устун = 10-устун / 3-устун. 3-устун = 24ц - 9-устун. 7-устун = 8-устун / 0,4 ц.


________________ тумани молия бўлими мудири _____________ Ф.И.О.

                                                                                                 (имзо)

______ тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи _____ Ф.И.О.

                                                                                                        (имзо)






Низомга

5-ИЛОВА



           "ТАСДИҚЛАЙМАН"


____________________ тумани ҳокими

                 Ф.И.О.

____________________

                 (имзо)



Молиявий ёрдам суммасини сарфлашнинг

асосий йўналишлари

  

Т/р


Хўжаликлар

номи


Олинадиган

молиявий

ёрдам

суммаси


Молиявий ёрдам суммасини сарфлаш йўналишлари


2009-2010 йилларда

асоссиз тўланган

молиявий ёрдам

суммасини

қайтариш


ягона ер

солиғини

тўлаш


ЁММ


минерал

ўғитлар


МТП

хизматлари


электр

энергияси



      

     









      

       









      

    








                        

                        



тумани молия бўлими мудири


Ф.И.О.

(имзо)



тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


Ф.И.О.

(имзо)



"Нефт маҳсулотлари" УК бошлиғи


Ф.И.О.

(имзо)


"Қишлоқхўжаликкимё" ҲАЖ


тумани филиали мудири


Ф.И.О.

(имзо)

      



МТП АЖ раиси


Ф.И.О.

(имзо)



тумани "Электр тармоқлари" корхонаси бошлиғи


Ф.И.О.

(имзо)

           





Низомга

6-ИЛОВА



              "ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________ вилояти ҳокими

(Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши Раиси)


                 Ф.И.О.

_______________________

                      (имзо)



______________________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси)нинг ҳосилдорлиги

паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжи учун пахта хом

ашёси етиштирган хўжаликларига молиявий ёрдам

суммасининг йиғма ҳисоб-китоби

                          

Т/р


Туманлар

номи


Амалда


Йиғим-терим

майдони

бўйича

ўртача

бонитет бали

(2-илова

7-устунининг жами)


Кадастр

ҳосил-

дорлик

(7-устун* 0,4ц)  ц/га


Кадастр ва

норматив

ҳосилдорлик

ўртасидаги

тафовут

(24 ц -

8-устун) ц/га


Ҳосил-

дорлиги

паст бўлган,

ерлардан

кам олинган

пахта

(3-устун *

9-устун)/10


337 минг сўм/т*

10-устун

(минг сўм)

ҳисобидан

жами

молиявий

ёрдам

суммаси


Йиғим-

терим

майдони,

га

шу жум-

ладан,

бонитет

бали

60 дан

кам

Ялпи

ҳосил,

(тн.)

Ўртача

ҳосил-

дорлик

(5-ус-

тун /

3-устун* 10) ц/га


1

2


3

4

5

б

7

8

9

10

11






     





                

Изоҳ. Вилоят бўйича 9, 8 ва 7-устунлариинг ўртача кўрсаткичлари қуйидаги усулларда аниқланади: 9-устун = 10-устун / 3-устун. 8-устун = 24 ц - 9-устун. 7-устун = 8-устун / 0,4 ц.






Низомга

7-ИЛОВА



              "ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________ вилояти ҳокими

(Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши Раиси)


                 Ф.И.О.

_______________________

                      (имзо)



Молиявий ёрдам суммасини сарфлашнинг

асосий йўналишлари

            

Т/р


Туманлар

номи


Олинадиган

молиявий

ёрдам

суммаси


Молиявий ёрдам суммасини сарфлаш йўналишлари


2009-2010 йилларда

асоссиз тўланган

молиявий ёрдам

суммасини

қайтариш


ягона ер

солиғи


ЁММ

минерал

ўғитлар


МТП

хизматлари


электр

энергияси




     








      








         






          

         



вилояти молия бошқармаси бошлиғи


Ф.И.О.


(Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири)

(имзо)




ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


Ф.И.О.



(имзо)


           





Низомга

8-ИЛОВА



__________________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси)нинг 2011 йилда

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси

етиштирган хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш

учун тушган маблағлардан фойдаланиш бўйича

ҲИСОБОТ


минг сўм

Т/р

Туманлар

номи

Хўжалик-

ларни

молиявий

қўллаб-

қувватлаш

учун

ажратил-

ган

маблағлар


Маблағлардан йўналишлар бўйича фойдаланилиши


қарзларни тўлаш


олдиндан ҳақ тўлаш


2009-2010

йилларда

молиявий

қўллаб-

қувватлаш

учун

асоссиз

тўланган

сумма-

ларни

қайтариш


ягона

ер

солиғи


ЁММ

мине-

рал

ўғитлар


МТП

хизмат-

лари


электр

энергия-

си


ЁММ

мине-

рал

ўғитлар


МТП

хизмат-

лари


электр

энергия-

си



    

   


  











   

    


       











   

     


   










       

       



вилояти молия бошқармаси бошлиғи


Ф.И.О.


(Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири)

(имзо)




ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи


Ф.И.О.



(имзо)


             








































Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск