Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1996 й. 39-сон "Ерларни мелиорациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.1996 й.

N 39



ЕРЛАРНИ МЕЛИОРАЦИЯЛАШНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Мелиорациялаш тадбирларини ўтказишда иқтисодий жиҳатдан заиф хўжаликларга ёрдам кўрсатиш, хўжаликлараро коллектор тармоқларини тузатиш ва тозалашга оид ишлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Ҳамидов) хўжаликлар ичидаги коллектор-дренаж тармоқларини тузатиш ва тозалаш учун иқтисодий заиф хўжаликларга, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликларига 70 млн. сўм, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари хўжаликларига 60 млн. сўмдан кредит бериш мақсадида "Пахта-банк"ка 250 млн. сўм миқдорида кредит ресурслар ажратиш масаласини кўриб чиқсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Гуськова) магистрал ва хўжаликлараро коллекторларни тузатиш ва тозалаш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигига қўшимча равишда 110 млн. сўм ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов























Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск