Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2009 й. 70-сон "Иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2009 й.

N 70



ИККИЛАМЧИ ҚОҒОЗ ЧИҚИНДИЛАРИНИ

ТЎПЛАШ, ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ

УЧУН ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тармоқда назорат, ҳисобга олиш ва бошқаришни мақбуллаштириш асосида қоғоз чиқиндиларини тайёрлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, реал сектор корхоналарининг, кичик ва хусусий бизнес субъектларининг иккиламчи қоғозга бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ таъминлаш учун иккиламчи хом ашёдан саноат йўли билан фойдаланишнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек тармоқ корхоналарининг, шу жумладан "Sаnoatqalinqog`ozsavdo" ХИ ОАЖ ва "Ўзбек қоғози" ОАЖнинг мавжуд қувватларидан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Sаnoatqalinqog`ozsavdo" ХИ ОАЖ ва "Ўзбек қоғози" ОАЖнинг келгусида қайта ишлаш учун жойларда тўпланган иккиламчи хом ашё - қоғоз чиқиндиларини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фойдаланилмаётган турар жой бўлмаган биноларни қоғоз чиқиндиларини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш учун "Sаnoatqalinqog`ozsavdo" ХИ ОАЖ ва "Ўзбек қоғози" ОАЖга белгиланган тартибда берсин.

3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ қоғоз чиқиндиларини тўплаш ва топширишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Sаnoatqalinqog`ozsavdo" ХИ ОАЖ ва "Ўзбек қоғози" ОАЖ қабул қилиш пунктлари қоғоз чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш бўйича ҳисоб-китобларни эркин нархларда, шу жумладан, уларни жисмоний шахслардан қабул қилиб олишда - нақд пул билан ва юридик шахслардан қабул қилиб олишда - нақд пулсиз амалга оширадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, "Sаnoatqalinqog`ozsavdo" ХИ ОАЖ "Ўзбек қоғози" ОАЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

қоғоз чиқиндиларини тўплаш ва топширишнинг ташкил этилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари жавоб берадилар;

бюджет ташкилотлари бўйича қоғоз чиқиндиларини сотишдан олинган маблағлар уларнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда фойдаланилади.


7. Республика тижорат банкларига тармоқ қайта ишлаш корхоналарига, шу жумладан, технологик асбоб-ускуналарни модернизациялаш учун, кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шаисматов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 131-модда.















































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск