Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Табиий муҳит сифатини нормалаштириш. Экологик сертификатлаштириш /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 1-п-сон, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 80-ТК-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 28.02.2007 й. Қарори (АВ томонидан 07.04.2007 й. 1670-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.04.2007 й.

N 1670

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

28.02.2007 й.

N 1-п


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.02.2007 й.

N 80-ТК


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган

бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган

"М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт

воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам

бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 17 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 декабрдаги "Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорт паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-531-сон қарори ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-183-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 апрелдаги "Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг худудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида" 151-сон, 2004 йил 6 июлдаги "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 318-сон қарорларига мувофиқ, ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Евро-2" экологик даража талабларига мувофиқ бўлган "М2", "М3" ва "N2" тоифалардаги киритилаётган янги АТВ учун Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг зарарли моддалар чиқариш қисмига тааллуқли норматив ҳужжатлари 2007 йил 1 мартдан бошлаб, 2010 йил 1 январдан бошлаб эса, "Евро-3" талабларига мувофиқ қисми жорий қилинсин:

а) ГОСТ Р 41.24-2003;

б) ГОСТ Р 41.49-2003;

в) ГОСТ Р 41.83-2004;

г) ГОСТ Р 51832-2001.


3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси "Бошдавэкосертификат" Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги, бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган янги автотранспорт воситаларига экологик сертификатларни, ушбу автотранспорт воситалари томонидан зарарли чиқинди чиқариш даражаси "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи экспорт қилувчи давлатлар томонидан АТВ ишлаб чиқишда "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларига риоя қилганликларини тасдиқловчи тегишли қонунчилик ҳужжатларини ёки мурожаат қилувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тан олиш асосида берилишини таъминласин.


4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ўн кундан кейин амалга киритилади.



"Ўзстандарт" агентлигининг

Бош директори                                                                  Р. Бўриев



Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси                                                     Б. Алихонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 159-модда.











































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск