язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Умумий қоидалар/ Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.08.2014 й. 216-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 августдаги

216-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат экологик назоратини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат экологик назоратини амалга ошириш тартибини ҳамда ушбу турдаги экологик назоратни амалга оширувчи давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


2. Давлат экологик назорати "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Давлат экологик назоратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;

атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш.


4. Давлат экологик назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши шарт.


5. Давлат экологик назорати объектлари қуйидагилардан иборат:

ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;

атроф-муҳитга таъсир этувчи табиий ва техноген манбалар;

атроф-муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.


6. Давлат экологик назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурлар амалга оширилишини текшириш;

атроф-муҳит мониторинги;

давлат экологик экспертизаси.

Давлат экологик назорати атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш, атроф-муҳит ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил этиш, баҳолаш ва прогноз қилиш йўли билан амалга оширилади.


7. Давлат экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллар ва усуллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.


8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти устидан амалга оширилган барча ёки бир шаклдаги давлат экологик назоратининг натижаларига бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик ҳолатида (муомала муносабатлари, қариндошлик муносабатлари, ҳамкорликдаги иш ва бошқалар) мансабдор шахс тегишли давлат экологик назорати органи раҳбарига олдиндан ёзма равишда хабар беришга ва ўзини ўзи рад қилишини маълум қилишга мажбур. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги ва экологик назоратни амалга оширишда иштирок этилиши унинг натижалари ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.


9. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашиш тақиқланади.


10. Давлат экологик назорати амалга оширилишига ёки уни амалга оширувчи мансабдор шахсларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.


11. Қонуний талаблар бажарилмаслигида, давлат экологик назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.


12. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, у қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб берадилар.


13. Давлат экологик назорати ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ


14. Давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси деб аталади) махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади.

16. Давлат экология қўмитаси бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

17. Бошқа махсус ваколатли давлат органларининг давлат экологик назорати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузурида уларнинг вакилларидан иборат мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият юритиш тартиби Давлат экология қўмитаси Ҳайъати томонидан давлат экологик назорати соҳасидаги бошқа махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда тасдиқланувчи регламент билан белгиланади.

18. Махсус ваколатли давлат органлари қуйидаги соҳаларда давлат экологик назоратини амалга оширади:

Давлат экология қўмитаси - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида, ушбу банднинг учинчи - еттинчи хатбошиларида назарда тутилган соҳаларни назорат қилиш бундан мустасно;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги - атроф-муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, ичимлик сув таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши юзасидан;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси - саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлигига риоя қилиниши учун;

ИИВ - автомототранспорт воситаларининг ишлатилишида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан;

Сув хўжалиги вазирлиги - сунъий сув объектларининг сувидан фойдаланилиши ва истеъмол қилиниши юзасидан; Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси - ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат карантин қоидаларининг бажарилиши юзасидан;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси - ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан, ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда бошқа чиқиндилар, радиоактив, кимёвий, биологик моддалар ва оқова сувлар билан ифлосланиши бундан мустасно.


19. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини амалга оширади.


20. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт.


21. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи органлар экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.


22. Давлат экология қўмитаси номидан давлат экологик назорати Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Тегишли равишда Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари Давлат экология қўмитаси органларининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади.

23. Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан давлат экологик назорати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария назорати органлари номидан:

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги ҳавзаларнинг бош давлат санитария врачлари;

туманлар, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва порт ҳамда сув транспортидаги линияли участкаларнинг бош давлат санитария врачлари давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланадилар.


24. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси номидан давлат экологик назорати "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг раиси - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош давлат инспектори ўринбосари;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш катта давлат инспектори;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, туманлар (шаҳарлар) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўлимлари бошлиқлари - тегишли ҳудудларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари;

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилиш бошқармаси бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бошқармаларининг тегишли шўъбалари бошлиқлари - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланадилар.


25. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси номидан давлат экологик назоратини қуйидагилар амалга оширади:

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда саноати тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат бўйича бош давлат инспектори;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда саноати тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғининг ўринбосари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг кўмир, кон-руда ва норуда тармоқларида назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи ўринбосари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ тармоқларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи ўринбосари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ўринбосари;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги инспекцияси мутахассислари - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг геология-разведка ишларини олиб боришда назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари, шунингдек, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари.

26. ИИВ номидан давлат экологик назорати ИИВнинг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва транспорт ички ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар давлат экологик назоратини амалга оширувчи ИИВнинг мансабдор шахслари ҳисобланади:

йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари;

йўл-патруль хизмати ва маъмурий амалиётни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари;

алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор);

маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари;

маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор);

автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси) бошлиғи;

автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига амал қилиниши устидан назорат бўйича гуруҳнинг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига амал қилиниши устидан назорат бўйича гуруҳнинг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар бўлмаганда - ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;

йўл-патруль хизмати бригадаси (батальон, дивизион, отряд, мобиль гуруҳ)нинг командири ёки командирнинг ўринбосари - йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори);

йўл ҳаракати қоидаларига ва хавфсизликни таъминлашга тааллуқли бўлган бошқа норматив ҳужжатларга амал қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.


27. Ветеринария соҳасида давлат ветеринария хизмати номидан давлат экологик назорати Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

28. Текширишлар шаклида давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари ва текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномага эга бўлишлари лозим.


29. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қуйидаги ваколатларга эга:

а) корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга, юридик ва жисмоний шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар)нинг объектларига, уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш учун белгиланган тартибда кириш;

б) ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига ташлаш ва оқова сувларни ташлаш манбаларининг хўжалик юритувчи субъектлар ҳудудининг ичида ёки уларнинг ташқарисида жойлашувидан қатъи назар, ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга ташлаш ва оқизиш манбаларидан, шунингдек чиқиндилар ва ифлослантирувчи моддалар ташламалари (оқизмалари) билан ифлосланган ҳудудлардан тўсиқсиз намуналар олиш;

в) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланилганлигини аниқлаш учун ўсимликлар ўсиб чиққан ерларга ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитига тўсиқсиз кириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан улар фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширмаган ҳолда;

г) янги (реконструкция қилинган) объектларни, шунингдек табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган объект ва иншоотларни қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;

д) атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга талаблар қўйиш;

е) атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонунчилик талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга ёзма кўрсатмалар бериш;

ж) фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа аниқ таҳдидлар пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

з) атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, вақтинча тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек атроф-муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги аризалар билан судларга мурожаат қилиш;

и) атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

к) қонун ҳужжатларининг санитария-гигиена ва экологик талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган табиатдан фойдаланишга рухсатномаларнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиш, тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш ҳақида ваколатли органларга таклифлар киритиш;

л) юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши) устидан узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пункт (пост)лар барпо этишни, бундай пункт (пост)ларнинг иши устидан назоратни амалга оширишни, бундай пункт (пост)лардан олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;

м) юридик ва жисмоний шахслардан бепул асосда, белгиланган тартибда ва шаклларда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид керакли бўлган маълумот ва тушунтиришларни сўраш ва олиш;

н) қуйидагиларни:

лаборатория тадқиқотлари ва таҳлиллари учун зарур бўлган намуна ва нусхаларни олиш далолатномаларини;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларининг амалга оширилиши бўйича ўтказилган текшириш натижаларига кўра далолатномалар ёки маълумотномаларни;

атроф-муҳит мониторинги натижаларига кўра маълумотлар ёки ҳисоботларни тузиш;

ўз ваколатларига мувофиқ:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузиш;

буюмлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;

атроф табиий муҳит муҳофазаси соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ички ишлар органлари идораларига етказиш;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жазо солиш;

давлат экологик экспертизаси натижалари бўйича хулосаларни тузиш.


30. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:

текшириладиган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқи учун зарур бўлган ҳужжатларни кўрсатишга;

хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига тўсқинлик яратмасликка;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш дафтарида ёзувларни амалга оширишга;

давлат сирлари, тижорат сирлари ва бошқа сирларни ошкор қилмасликка;

текширишлар натижасини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси текшириш тамом бўлган кунда текширилган хўжалик юритувчи субъектда қолдирилади;

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга таъсир кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўришга мажбурдир.

Давлат экологик назоратини амалга ошириш борасидаги мажбуриятларни бажараётганларида Давлат экология қўмитаси, ИИВ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тегишли бўлинмаларининг мансабдор шахслари фарқлаш белгили форма кийимини кийишга мажбурдир.

31. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга қонунчилик билан шунингдек бошқа ҳуқуқлар берилиши ва бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.



III. АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ ВА ТАБИИЙ

РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ БОРАСИДА

НАЗОРАТГА ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ФАОЛИЯТ


32. Давлат экологик назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органлари уларга юкланган вазифаларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда:

а) ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида:

ер ажратиш;

ер участкаларидан мақсадли фойдаланиш ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этиш;

қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчилар томонидан шудгор ерлар сақлаб қолинишини таъминлаш бўйича тадбирлар бажарилиши ҳолатини;

ўз ичига:

тупроқнинг унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини тиклаш ва оширишни;

ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишидан, ботқоқлашишдан, иккиламчи шўрланишдан, қуриб қолишдан, зичлашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, емирилишнинг бошқа жараёнларидан ҳимоя қилинишини;

қишлоқ хўжалик экинларини бута ва майда ўрмонлар, бегона ўтлар билан ғовлаб кетишидан ва ерлар ҳолати ёмонлашувига олиб келадиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилишни;

таназзулга учраган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини консервациялашни;

бузилган ерларнинг рекультивациясини;

ерларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширишда тупроқнинг унумдор қатламини кесиб олиш, фойдаланиш ва сақлаб қолишни;

фойдали қазилма бойликларни қазиб олиш, қурилиш ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, бошқа ерларни, уларга зарурат қолмаганда - мақсадга кўра фойдаланишга яроқли ҳолга келтиришни ўз ичига олувчи ерларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуасининг бажарилишини;

б) ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасида:

ер қаъри участкасидан у берилган мақсадга мувофиқ фойдаланишни;

ер қаъридан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш технологиясининг меъёр ва қоидаларига риоя этилишини;

кон ишларининг техник лойиҳалари ва уларни ривожлантириш режалари, шунингдек углеводород конларини қазиш ва жиҳозлаш лойиҳалари талабларига риоя этилишини;

фойдали қазилмалар конларини қазиш, ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида геология, маркшейдерлик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжат юритилиши ва уларнинг сақланиши таъминланишини;

ер қаъридан қазиб олинадиган ва унда қолдириладиган асосий ва улар билан биргаликда чиқадиган фойдали қазилмалар компонентлари, шунингдек минерал хом ашё ва техноген минерал ҳосилалар маҳсулотларининг миқдор ва сифати ҳисоби юритилишини;

қазиб олинадиган, бироқ вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали йўлдош қазилмалар ва йўлдош фойдали компонентларнинг сақланишини;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлашда йўқотиш нормативларига риоя этилишини;

фойдали қазилма конларининг бой участкаларида танлаш асосда қазиш ишларига йўл қўйилмаслигини;

асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар, фойдали йўлдош компонентлар захираларининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек фойдали қазилма конлари, уларнинг аломати бўлган ва техноген минерал ҳосилалар конлари давлат кадастрини юритиш учун маълумотлар тақдим этилишини;

қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилишини;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ олиб борилаётган ишлар минтақасида аҳоли хавфсизлиги таъминланганлигини;

ер қаъридан фойдаланиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, аварияларни тугатиш режаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишлар хавфсиз олиб борилишини;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш корхоналари ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервациялаш тартибига риоя этилишини;

конларни қазишда ҳосил бўлган кон уюмлари ва ён деворлари нишабликларини текислаш ёки террасалаш ишлари, шунингдек эрозияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилишини;

атроф-муҳит муҳофазаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши, шунингдек ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкалари ва бошқа табиий объектлар кейинчалик фойдаланишга яроқли ҳолга келтирилишини;

ер қаърини геологик ўрганиш ишлари фойдали қазилмаларнинг беҳуда йўқотилишини ва улар сифати пасайишини истисно қилувчи усул ва йўллар билан олиб борилишини;

ер қаърини, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазишнинг кон-техник, гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларининг геологик ўрганилиши тўлиқлигини;

фойдали қазилмалар юзасини очишда ҳосил бўладиган ва аралаш жинслар хусусиятларини, улардан ишлаб чиқаришда ва ерларни рекультивациялашда, шунингдек фойдали қазилмаларни радиация-гигиеник баҳолашда фойдаланиш учун улар бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг тўлиқлигини;

фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг оқилона, экологик хавфсиз технологиялари қўлланилишини;

кон ишларини амалга ошириш натижасида қазиб олинаётган ва ёндош фойдали қазилмалар конлари ва ер қаъри бошқа участкаларининг бузилишига йўл қўйилмаётганлигини, ер қаърида консервацияланадиган фойдали қазилмалар захиралари сақланишини;

конлардаги ўйиқлар ва уларнинг ён деворлари бардошлилиги, тоғ жинсларининг силжиш жараёнлари, ер юзаси, иморат ва иншоотлар деформациялари устидан асбоблар ёрдамида кузатувлар олиб борилишини;

маҳсулотлардан ва қайта ишлаш, оқова сувлар чиқиндиларидан фойдаланишнинг тўлиқлигини;

таркибида фойдали компонентлар бўлган, вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлаштирилиши, ҳисоби юритилиши ва сақланишини;

чиқиндилар ва оқова сувларни белгиланган чегараларда зарарсизлантириш ёки локализациялаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларидан фойдаланилганда уларнинг кон қазиш жойларига, ер юзасига, атмосфера ҳавосига ва сув объектларига тушишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши;

в) сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасида:

сувдан оқилона фойдаланиш, мақсадсиз сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилишга йўл қўймаслик, сувни тежамкорлик билан ишлатиш, сув сифатини тиклаш ва яхшилашни;

ўрнатилган сув олиш лимитларига, сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларига риоя қилинишини;

таркибида ифлослантирувчи моддалар бўлган оқова сувлар сув объектларига оқизилишини тўлиқ тугатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини;

сув объектларига, хўжалик объектларига ва табиий ресурсларга зарар етказилишининг олдини олишни;

сув олиш жойларини сувни тартибга солиш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни;

сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник соз ҳолатда сақлашни, уларнинг фойдаланиш сифатини яхшилашни ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этишни;

сувни олиш ва етказишда унинг миқдори, сув объектларига ва коммунал канализация тизимларига оқизилаётган оқова сувларнинг миқдори ва сифати ҳисобини юритишни, ҳисоботлар тақдим этишни;

сув ресурсларидан фойдаланганлик, шунингдек сувни етказиб бериш хизмати ва шартнома асосида кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини;

сувни тежаш чоралари кўрилишини;

сув муҳофазаси бўйича технологик, ўрмон-мелиоратив, агротехник, гидротехник, санитария тадбирлари ва бошқа тадбирлар амалга оширилишини;

сувнинг ифлосланиши, булғаниши ва камайиб кетишининг олдини олиш, сув объектларига зарарли таъсирларни тугатиш, шунингдек ер усти ва ер ости сув йиғиш майдонларининг ифлосланишига йўл қўймаслик чоралари кўрилишини;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқ бўйи полосалари ва санитария муҳофаза зоналарини сақлашнинг белгиланган режимларига риоя қилинишини;

балиқларни, бошқа сув флора ва фаунасини муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилишини;

г) ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида:

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва кўпайтириш қоидаларига риоя қилинишини;

ўсимлик дунёси объектларидан оқилона фойдаланилишини;

ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва кўпайтириш чора-тадбирлари амалга оширилишини;

ёнғин хавфсизлигига риоя қилинишини ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғинга қарши тадбирлар амалга оширилишини;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини;

ўсимлик дунёси объектларининг ўсиш муҳитини муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя қилинишини;

д) ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасида:

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш муддатлари, нормаларига риоя қилинишини, уларнинг муҳофаза қилинишини, қайта тикланишини ва кўпайтирилишини;

ҳайвонот дунёсидан уларнинг табиий жамоаларининг бутунлиги бузилишига йўл қўймайдиган ва фойдаланишга берилмаган ҳайвонлар сақлаб қолинишини таъминлайдиган усулларда фойдаланишни;

ҳайвонлар яшаш муҳити бузилишига йўл қўймаслигини;

ҳайвонлар сони ва улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби юритилишини;

ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва уларни кўпайтириш тадбирлари ўтказилишини;

ҳайвонларнинг яшаш муҳити муҳофазаси ва кўпайиши шароитлари ва миграцияси йўллари ташкил этилишини;

хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишда, транспорт воситаларидан фойдаланишда ҳайвонлар нобуд бўлишининг олди олинишини;

йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ва кам учрайдиган ҳайвонлар турлари тутқунликда кўпайтирилишини;

ҳайвонлар касалланганда, табиий офатлар ва бошқа сабаблар натижасида уларнинг нобуд бўлиш хавфи бўлган ҳолларда ёрдам кўрсатилишини;

ҳайвонларни сақлашда ветеринария-санитария қоидалари ва талабларига риоя қилинишини;

е) атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш борасида:

биологик организмларнинг ифлослантирувчи моддаларини атмосфера ҳавосига ташлаш ва физик омилларнинг чекланган йўл қўйиладиган зарарли таъсири нормативларига, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосини ишлатиш нормативларига, қайта ишланган газлардаги ифлослантирувчи моддаларни сақлаш ва ҳаракатланувчи манбалар билан улар физик омилларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири нормативларига риоя этилишини;

атмосферага чиқариб юбориладиган чиқиндиларни тозалаш учун иншоотлар, аппаратлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланишни ва уларнинг зарарли физик таъсирини камайтириш, шунингдек улар устидан назорат қилиш қоидаларига риоя қилинишини;

хўжалик объектлари атрофида санитария-ҳимоя зоналари ташкил этилишини;

чиқиндиларни ва зарарли физик таъсирни камайтириш чоралари кўрилишини;

чиқиндиларнинг ва физик омилларнинг зарарли таъсири ҳисоби юритилишини ва статистик ҳисоботлар тақдим қилинишини;

энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилишни, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни, энергиянинг экологик тоза манбаларидан фойдаланилишини;

атмосфера ҳавосига биологик организмлар ва ифлослантирувчи моддалар ташланишини кутилаётган ноқулай метеорологик шарт-шароитлар муносабати билан камайтириш тадбирлари бажарилишини;

корхоналар ва транспорт коммуникацияси таъсири зонасида атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига зарарли таъсир баҳоланишини;

кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар ва учиб кетувчи бирикмаларни сақлаш шартларига, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини, улар сақланган идишлар зарарсизлантирилишини;

атмосферага авариявий ва бирваракайига чиқиндилар ташланишининг юзага келиши мумкин бўлган хавфли вазиятларининг олдини олиш чоралари кўрилишини;

ж) чиқиндилар билан муносабатда бўлиш борасида:

чиқиндилар билан муносабатда бўлишда санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга ва бошқа талабларга риоя қилинишини;

чиқиндиларнинг паспортини тузиш, чиқиндиларнинг ҳисоби юритилишини, ҳисоботлар топширилишини;

чиқиндиларнинг фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфлилиги даражаси аниқланишини;

чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларининг мавжудлигини;

фойдаланилиши лозим бўлган ва ресурс қийматига эга бўлган чиқиндиларнинг бузилиши ва йўқ бўлишига йўл қўйилмаслигини, уларни йиғиш, зарур тарзда сақлаш таъминланишини;

чиқиндилардан фойдаланиш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш чоралари кўрилишини;

чиқиндиларни аралаштиришга йўл қўйилмаслигини, ишлаб чиқариш технологияларида кўзда тутилган истисно ҳоллардан ташқари;

чиқиндиларни рухсат берилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва кўмиб қўйишга йўл қўйилмаслигини;

чиқиндилар билан муносабатда бўлишда бузилган ер участкаларини қайта культивация қилиш ишлари амалга оширилишини;

чиқиндилардан максимал даражада фойдаланиш, уларни чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш, шунингдек фойдаланиш лозим бўлмаган чиқиндиларни экологик хавфсиз қилиб кўмиб қўйиш таъминланишини;

чиқиндилар билан муносабатда бўлиш соҳасида атроф-муҳитга рухсат берилмаган чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари ва кўрилган чоралар ҳақидаги маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ваколатли давлат органларига тақдим қилинишини;

чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларини киритиш;

з) инсон атроф-муҳити борасида:

инсон атроф-муҳитининг биологик, кимёвий, радиоактив моддалар билан ифлосланишини;

ичимлик сув таъминотини;

физик омилларнинг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини;

и) табиатдан фойдаланиш иқтисодий механизмларининг бажарилиши борасида:

атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги ва ташланганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўланишини;

табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳолати бўйича текширади.


33. Табиий объектлар ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардаги комплекслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат экологик назорати қонун ҳужжатларида ва ушбу ҳудудлар тўғрисидаги низомларда белгиланган чеклашлар ва тақиқлар режимини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.



IV. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИИЙ

РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ

УСТИДАН ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ


34. Табиий объектлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни текшириш, қоида тариқасида, сутканинг кундузги қисмида амалга оширилади.

Истисно ҳолларда текширишлар тунги вақтда ҳам амалга оширилиши мумкин.


35. Текширишларни ўтказиш вақти асосан табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, ташлаш ва чиқиндиларни жойлаштириш вақти режимларидан келиб чиқиб белгиланади.

Рейд тартибидаги экологик назорат сутканинг исталган вақтида амалга оширилиши мумкин.


36. Табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ риоя қилинишини ўрганиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш изчиллиги тегишли давлат экологик назорати органлари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган йўриқномалар ва методик кўрсатмалар билан белгиланади.


37. Текширишни юридик шахснинг вакили ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокида амалга оширишга рухсат берилади.

Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) корхонанинг маъмуриятини хабардор қилмасдан ёки унинг вакилисиз айланиб чиқиш (кўздан кечириш) тақиқланади.

Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) айланиб чиқишдан (кўздан кечиришдан) олдин давлат назорат органининг мансабдор шахсига мазкур объектдаги техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома берилиши шарт.


38. Экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли органлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига хўжалик юритувчи субъект томонидан текширишни амалга ошириш учун шарт-шароитлар (хона, телефон ва бошқа алоқа воситалари, махсус кийим, шунингдек махсус ҳимоя воситалари) яратиб берилиши лозим. Назорат функцияларини тез, самарали ва хавфсиз амалга оширишга тўсқинлик қилувчи, қийин ўтиладиган ҳудудлар участкалари билан кесишганда, ишлаб чиқариш участкалари (цехлари) ўртасидаги масофа катта бўлган ҳолларда транспорт берилади.


39. Режали ва режадан ташқари текширишлар "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


40. Рейд тартибидаги экологик назорат:

ёнувчи моддаларни ва қурилиш материалларини очиқ алангада ёндириш ёки омборга жойлаштиришда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинмаганлиги;

махсус техника воситаларини қўлламасдан битум эритилганлиги, аҳоли пунктлари ва далаларда дарахт новдалари, экин ўриб олинган ерлар ва бошқа ўсимлик қолдиқлари ёндирилганлиги;

ноқонуний дарахтларни кесиш, ҳайвонларни овлаш ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш зарурати бўлганда амалга оширилади;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги.

41. Рейд тартибидаги экологик назоратни амалга ошириш тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.

42. Давлат экологик назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рейд тартибидаги экологик назоратни мустақил, шунингдек мувофиқлаштирилган тадбирлар режаси асосида биргаликда амалга ошириши мумкин.



V. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ

ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ


43. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги антропоген фаолият, табиий ресурслардан фойдаланиш ва табиатдаги табиий жараёнлар таъсирида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ўзгаришлари ҳолати устидан мунтазам кузатиш тизими ҳисобланади.


44. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги табиий объектлар, ифлосланиш манбалари, хавфли табиий-техноген жараёнлар, шунингдек фон мониторинги шаклида амалга оширилади.


45. Мунтазам кузатилиши лозим бўлган атроф табиий муҳитни ифлослантириш манбалари рўйхати Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган мезонлар бўйича белгиланади.

46. Мунтазам кузатилиши лозим бўлган, хавфли табиий-техноген жараёнлардан зарар кўрган ҳудудлар Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

47. Атроф табиий муҳитнинг фон мониторингини амалга ошириш учун пунктлар Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан белгиланади.

48. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


49. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар, маърузалар, прогнозлар ва тавсиялар даврий равишда топшириб борилади.



VI. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ


50. Давлат экологик экспертизаси:

прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият экологик талабларга мувофиқлигини;

фуқароларнинг соғлиғи ва атроф-муҳит ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган ёки кўрсатиши мумкин бўлган мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолиятнинг экологик хавфи даражасини;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилган чораларнинг асосланганлигини ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.


51. Қуйидагилар давлат экологик экспертизасининг объектлари ҳисобланади:

давлат дастурлари, концепциялари, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш схемалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш лойиҳалари;

қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш материаллари;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолиятни тартибга солувчи ва норматив-техник ва йўриқномавий-методик ҳужжатлар лойиҳалари;

техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратиш бўйича ҳужжатлар;

атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган фаолият юритаётган корхоналар ва бошқа объектлар;

кейинчалик уларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва табиий офат зоналари мақомини бериш мақсадида ҳудудларни комплекс кўздан кечириш материаллари;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;

махсус ҳуқуқий режимли объектлар.


52. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давлат экология қўмитаси) давлат экологик экспертизаси соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси ўз вақтида комплекс, холисона, сифатли экспертиза ўтказилишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлайди.

53. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаштириш ва реализация қилишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Банк ёки бошқа кредит ташкилотлари томонидан лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз уларни реализация қилиш тақиқланади.


54. Давлат экологик экспертизасини амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



VII. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


55. Давлат экологик назорати натижаларини расмийлаштириш белгиланган тартибда:

табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилинишини текшириш натижалари бўйича маълумотнома ёки далолатнома;

атроф-муҳит мониторинги натижалари бўйича маълумотлар ва ҳисоботлар;

давлат экологик экспертизаси натижалари бўйича хулосалар тузиш йўли билан амалга оширилади.

Давлат экологик назоратининг натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.


56. Юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахснинг табиатни муҳофаза қилиш фаолияти натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома (маълумотнома) шаклида расмийлаштирилади.


57. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати мавжуд бўлмаганда маълумотнома тузилади. Маълумотномада текширишни амалга ошириш ҳолати қайд қилинади, улар бўйича текшириш амалга оширилган саволлар рўйхати келтирилади ва бирор-бир бузилишларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилади.


58. Маълумотнома давлат экологик назорати органининг мансабдор шахси, текширишда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига танишиш учун тилхат остида топширилади (берилади).


59. Далолатнома атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланганда тузилади. Текшириш далолатномасини расмийлаштиришда мансабдор шахс саволномада назарда тутилган ҳар бир савол бўйича талаблари бузилган қонун ҳужжатининг номи ва нормаларига ҳавола қилиб, ишларнинг аҳволини баён қилади.


60. Далолатнома давлат экологик назорати органининг мансабдор шахси, текширишда иштирок этган бошқа мансабдор шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига танишиш учун тилхат остида топширилади (берилади).


61. Қуйидагилар давлат экологик назорати натижаларини амалга ошириш шакллари ҳисобланади:

юридик ёки жисмоний шахсга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш;

хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ўн кунгача бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариш;

корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн кундан ортиқ муддатга қайта ихтисослаштириш, чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;

чиқиндиларни чиқариш, ташлаш ва чиқиндиларни жойлаштириш, табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш орқали атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш, шунингдек компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш.

Давлат экологик назоратининг натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


62. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисидаги ёзма кўрсатма текшириш тугаллангандан кейин берилади.

Ёзма кўрсатмада хўжалик юритувчи субъектга текшириш натижалари бўйича далолатномада келтириб ўтилган қонун ҳужжатлари бузилишини ва унинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилишга йўналтирилган, ижро қилишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган талаблар баён қилинади.


63. Ёзма кўрсатма иккита асл нусхада имзоланади ва расмийлаштирилади:

бир нусхаси - хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, якка тартибдаги тадбиркорга, жисмоний шахсга ижро қилиш учун берилади;

иккинчи нусхаси - ёзма кўрсатмани берган органда сақланади.


64. Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор давлат экологик назоратини амалга оширувчи органнинг қарори шаклида расмийлаштирилади.


65. Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини аниқлаш мезонлари, шунингдек қарорни расмийлаштириш ва уни ижро қилиш тартиби давлат экологик назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида белгиланади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


66. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида давлат экологик

назоратини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Махсус ваколатли давлат органлари

Давлат экология қўмитаси


Соғлиқни

сақлаш

вазирлиги


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


ИИВ


Қишлоқ ва сув

хўжалиги

вазирлиги


"Ергеодез-

кадастр" давлат

қўмитаси
























































Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги давлат экологик назорати соҳасида

махсус ваколатли давлат органларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши






















































































Ваколатли органларнинг давлат экологик назорати соҳаси

Атроф-

муҳитни

муҳофаза

қилиш ва

табиий

ресурслардан

оқилона

фойдаланиш


Атроф-

муҳитнинг

радиоактив,

кимёвий,

биологик

моддалар билан

ифлосланиши,

ичимлик суви

таъминоти,

физик

омилларнинг

атмосфера

ҳавосига зарарли

таъсири устидан

назорат қилиш


Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигига, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлигига риоя қилиниши устидан назорат қилиш


Атмосфера

ҳавосининг

турғун ва кўчма

манбалардан

ифлослантирув-

чи моддалар

билан ифлос

қилиниши

устидан назорат

қилиш


Сувдан

фойдаланиш

ҳамда табиий

ва сунъий сув

объектларидан

сув истеъмоли,

ўсимлик ва

ҳайвонот

дунёсини

муҳофаза

қилиш бўйича

карантинга

оид давлат

қоидалари

бажарилиши ва атроф-муҳитга

таъсир қилувчи

техноген

манбалар

устидан назорат

қилиш


Ердан оқилона

фойдаланиш ва

уни муҳофаза

қилиш, ернинг

ишлаб чиқариш

чиқиндилари

ва бошқа

чиқиндилар,

радиоактив,

кимёвий,

биологик

моддалар ва

оқова сувлар

билан

ифлосланиши

устидан назорат

қилиш






























































































































Давлат экологик назорати объектлари

Атроф-муҳитга таъсир

қилишнинг табиий ва

техноген манбалари


Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси,  атмосфера ҳавоси


Атроф-муҳит ифлосланиши ва табиий

ресурслардан нооқилона фойдаланишга

олиб келувчи, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига

хавф туғдирувчи фаолият, ҳаракат

(ҳаракатсизлик)





















































































Давлат экологик назоратининг шакллари

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш соҳасидаги қонун

ҳужжатлари талаблари, давлат

дастурлари ва бошқа экологик

дастурлар юридик ва жисмоний

шахслар томонидан бажарилишини

текшириш


Атроф-муҳит мониторинги,

фонга оид мониторинг, хавфли

табиий-техноген жараёнлар

мониторинги


Давлат экологик

экспертизаси















































Давлат экологик назорати натижаларини расмийлаштириш




Далолатнома,

маълумотнома






Ахборот,

ҳисобот


Лойиҳаларни амалга

оширишга йўл қўйилиши

ва йўл қўйилмаслиги

тўғрисидаги хулоса



























































Натижаларни амалга ошириш

Фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш

тўғрисидаги ёзма кўрсатма, қарор,

судга мурожаат қилиш ва бошқалар





























































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 11 август, 32-сон, 404-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 80-модда