Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2011 й. 292-сон "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2011 й.

N 292


2011-2015 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорига мувофиқ, республикамизда атроф табиий муҳит мониторингининг ягона тизими фаолият кўрсатмоқда, Ўзбекистонда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда давлат назоратини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш учун атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ва табиий ресурслардан фойдаланишни мунтазам равишда комплекс баҳолаш амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мониторингнинг мавжуд тизимида вазирликлар ва идоралар мониторинг марказларини замонавий таҳлилий приборлар билан таъминлаш ва мониторинг натижаларини умумлаштиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш ишлари етарли олиб борилмаяпти.

Келгусида атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш ҳолатини мунтазам равишда баҳолаш ва даражасини прогнозлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни календарь йил учун ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида молиялаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 468-модда
























Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск