Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2001 й. 84-сон "Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизда "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2001 й.

N 84


НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

МАМЛАКАТИМИЗДА "ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ"

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Умумхалқ "Наврўз" байрамини муносиб кутиб олиш, юртимиз табиатини соғломлаштириш, мамлакатимиз чиройига чирой қўшиш, аҳоли ўртасида табиат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини кучайтириш, баҳорги ободонлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шу йилнинг 21 февралидан 21 мартгача мамлакатимизда "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" ўтказилсин.


2. "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги"ни ўтказиш бўйича Республика ташкилий гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика ташкилий гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

уч кун муддат ичида жойларда "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги"ни ўтказиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этсинлар;

мавжуд боғлар, дарахт ва буталарга агротехник ишлов ва шакл бериш, барча йўлларни таъмирлаш, зовур ва ариқларни, дам олиш масканларини, бозор ҳудудларини, қабристонларни тозалаш, тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширсинлар;

ўзларига тегишли ҳудудларда янги боғ-роғларни барпо этиш, дарахтларни режа асосида, сифатга алоҳида эътибор берган ҳолда, ўз вақтида экишни ташкил этсинлар;

меҳрибонлик ва қариялар уйлари, болалар боғчалари, касалхоналар ҳудудларини янада ободонлаштириш, уларнинг атрофига манзарали ва мевали дарахтларни экишга алоҳида эътибор қаратсинлар.

Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, уй-жой ширкатлари аъзолари иштирокида кўп қаватли уйларнинг ташқи кўриниши, уйларга кириш йўлаклари ҳамда бириктирилган майдонларни тартибга келтирсинлар ва кўкаламзорлаштирсинлар.


4. Республика "Маҳалла", "Соғлом авлод учун" ва "Наврўз" жамғармалари, "Экосан" халқаро жамғармаси, Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар бир ой мобайнида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашар кунларини ташкил этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Шредер номидаги илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Ўрмончилик илмий-тадқиқот институти буюртма асосида манзарали ва мевали кўчатларни тегишли ташкилотларга ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, "Маҳалла", "Нуроний", "Наврўз", Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармалари вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар иштирокида Наврўз байрами арафасида меҳрибонлик ва қариялар уйларига, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришни кучайтирсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли ўртасида тозаликка, атроф муҳитни ҳимоя қилишга эътиборни кучайтириш ва бу борада кенг ташвиқот ишлари олиб бориш топширилсин.


8. "Ўзтелерадио" компаниясига, республика оммавий ахборот воситаларига "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги"ни ўтказиш жараёнини кенг ва мунтазам равишда ёритиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 20 февралдаги

84-сон қарорига

ИЛОВА



"Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

ойлиги"ни ўтказиш бўйича республика

ташиклий гуруҳининг

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.С.

Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Исаев А.Н.

Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Ғуломова Д.М.

Бош вазирнинг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

Тошкент шаҳар ҳокими, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Гуруҳ аъзолари:


Аллаёров Н.Қ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)


Бобоев Ш.Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)


Алихўжаев О.

Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш ва қурилиш моллари саноати, транспорт ва алоқа мажмуи котибияти мудири

Боқибоев Э.Ж.

Республика "Нуроний" жамғармаси раиси


Болиев А.

Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби


Ворисов А.К.

Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий мажмуи котибияти мудири

Ёқубов Д.

Республика "Наврўз" жамғармаси раиси


Жалилов Ш.

Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси


Жалолов А.А.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

Қалибеков И.Ж.

Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуи котибияти мудири

Кўчимов А.

Республика Телерадиокомпанияси раиси


Мирзаев М.М.

Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш корпорациясининг раиси


Мурод Муҳаммад Дўст

Ўзбекистон Миллий  ахборот агентлиги бош директори


Мусурмонова О.

"Соғлом авлод учун" жамғармаси раиси


Ниёзматов Б.И.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика Бош санитария врачи

Норбаева Т.К.

Вазирлар Маҳкамасининг оила, оналик ва болаликни  муҳофаза қилиш мажмуи котибияти мудири


Холмуҳамедов Ў.О.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Хоназаров А.

Ўрмончилик илмий тадқиқот институти директори


Шодиметов Ю.Ш.

"Экосан" Халқаро жамғармаси раиси


Юсупова И.Т.

Болалар жамғармаси раиси


Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари мазкур гуруҳ таркибига кирадилар.






















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск