ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 09.12.1992 й. 755-XII-сон "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.1992 й.

N 755-XII


"ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар уларнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартишлар киритишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат комитетлари, идоралари, концернлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

- 1959 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақида"ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 12, 6-модда);

- "Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1972 йил 26 октябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 30, 316-модда);

- "Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Фармонини тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 1972 йил 27 декабрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 36, 370-модда);

- "Ўзбекистон Республикасида табиатни кўриқлаш ҳақидаги Қонун"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 март Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 7, 110-модда);

- "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида" 1984 йил 28 июндаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг "Ўзбекистон Республикасида Табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонун"га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 март Фармонини тасдиқлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984, N 19, 281-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                  Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 1, 39-модда








Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск