ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.2011 й. 243-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 26 августдаги

243-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қуйи Амударё давлат биосфера резервати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қуйи Амударё биосфера резервати (кейинги ўринларда биосфера резервати деб аталади) Амударё дельтасидаги тўқайларнинг биологик хилма-хиллигини сақлашни, табиатдан барқарор фойдаланишни ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни, маданий бойликларни муҳофаза қилишни таъминлашга мўлжалланган ер усти ва сув экологик тизимларини ўз ичига оладиган, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд ҳисобланади.


2. Биосфера резерватининг давлат тилидаги номи - "Қуйи Амударё давлат биосфера резервати", рус тилида - "Нижне-Амударьинский государственный биосферный резерват", инглиз тилида - "Lower Amudarya State Biosphere Reserve".


3. Биосфера резерватининг ҳудуди доимий фойдаланиш учун биосфера резерватига ажратилган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг биосфера резервати ер участкалари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашган.


4. Биосфера резервати ҳудудида зоналарга ажратишга мувофиқ табиат объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ҳар хил режимлари белгиланади.

Қўриқхона зонасига ёнма-ён жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг сувдан фойдаланишини ташкил қилиш учун биосфера резервати ер участкаларида суғориш каналларининг ишлашини таъминлаш учун белгиланган тартибда сервитутлар белгиланади.


5. Биосфера резервати ҳудуди ер тузиш режалари, дастурлари ва чизмаларини ишлаб чиқишда ҳамда туманларни режалаштиришда, табиат ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.


6. Биосфера резервати ўз фаолиятини ҳудудидаги бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг ер тўғрисидаги, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги, ўрмон тўғрисидаги, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


7. Биосфера резервати белгиланган тартибда халқаро биосфера резерватлари тармоғига киритилиши ва атроф-муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этиши мумкин.


8. Биосфера резерватининг почта манзили: 230206, Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Олтинсой ҚФЙ.



II. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Биосфера резервати ландшафтларни, тўқайлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларини, шу жумладан, кам учрайдиган ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турларни, биосфера резервати ҳудудига хос бошқа табиат объектларини сақлаб қолиш, қайта тиклаш, экологик ҳолатни яхшилаш, табиат ресурсларидан барқарор фойдаланишни ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш, табиат жараёнларини ўрганиш, экологик таълим, маърифат ва тарбиянинг ривожланишига ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.


10. Белгиланган мақсадларга мувофиқ, биосфера резервати ҳудудида қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:

минтақанинг табиий ва маданий меросини сақлаб қолиш;

биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш;

ландшафтларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш;

табиат ресурсларидан экологик жиҳатдан барқарор фойдаланишга йўналтирилган механизмларни яратиш;

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;

атроф-муҳит, биосфера резервати ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мониторингини юритиш;

маҳаллий аҳолини, нодавлат нотижорат ташкилотларни биосфера резерватини бошқаришга жалб этиш;

экологик тарғибот ва таълим;

аҳолининг хабардорлик ва экологик онги даражасини юксалтириш;

экологик туризмни ташкил қилиш.



III. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ


11. Биосфера резервати юридик шахс сифатида табиатни муҳофаза қилиш давлат илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил қилинади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига бўйсунади.

12. Кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ қуйидагилар биосфера резерватининг асосий функциялари ҳисобланади:

тўқайлардаги биологик хилма-хилликни, шу жумладан, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот турларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш ишларини ташкил қилиш;

хўжалик юритувчи субъектларга тўқайларнинг табиий ресурсларидан фойдаланиш, уларни кўпайтириш ва қайта тиклаш режимини таъминлашда ёрдам бериш;

барқарор ривожлантириш бўйича намойиш лойиҳаларини амалга ошириш;

табиий ландшафтлар тузилмасини ва экотизимлар яхлитлигини, тўқайларнинг биологик турларини ва генетик хилма-хиллигини муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш соҳасида илмий фаолиятни амалга ошириш;

табиатдан фойдаланувчилар, нодавлат нотижорат ва илмий ташкилотларни жалб қилган ҳолда атроф табиий муҳит, биосфера резервати ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мониторингини олиб бориш;

табиатдан фойдаланиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича экологик жиҳатдан муҳим ечимларни қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва унга маҳаллий аҳолини жалб этиш;

экологик билимлар тарғиботини амалга ошириш, аҳолининг экологик таълими ва экологик тарбиясига ёрдам бериш;

биосфера резервати фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ва унинг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тажрибасини оммалаштириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.


13. Биосфера резерватининг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳри, ўз номи ёзилган штампи, шунингдек банкларда ҳисоб рақами, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақами бўлади.


14. Биосфера резерватининг ўз рамзий белгилари - байроқлари, вимпеллари, эмблемалари ва шу кабилари бўлиши мумкин.

Бошқа ташкилотларнинг биосфера резервати ҳудудида жойлашган табиий ва тарихий-маданий комплекслар тасвиридан, шунингдек уларнинг номларидан ва рамзларидан фойдаланган ҳолда матбаа маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариши фақат биосфера резервати билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.



IV. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИ БОШҚАРИШ


15. Биосфера резерватини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қўмита:

биосфера резерватини унинг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган мулк билан таъминлайди;

биосфера резерватининг даромад ва харажатлар сметасини, шунингдек молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлайди;

биосфера резервати томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини ва уларнинг нархини тасдиқлайди;

биосфера резерватининг бюджетдан ташқари жамғармаси даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;

зарур ҳолларда штатлар жадвалига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

биосфера резервати рамзларини тасдиқлайди;

биосфера резерватининг илмий-тадқиқот ва бошқа фаолияти режаларини ва улар бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Биосфера резерватини бевосита бошқаришни директор ва унинг ўринбосарлари амалга оширади, улар биосфера резервати фаолиятининг ташкил қилиниши учун жавоб беради.


17. Биосфера резерватининг директори Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тақдимномасига биноан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тайинланади.

Директорнинг ўринбосарлари ва бош ҳисобчи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда биосфера резервати директорининг буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

18. Биосфера резерватининиг директори, қонунчиликка ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда, биосфера резервати фаолиятига раҳбарлик ишларини юритади. Биосфера резервати директори:

биосфера резервати маблағлари ва мулкини тасарруф қилади;

биосфера резервати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва тўхтатади;

биосфера резерватининг асбоб-ускуналари ва бошқа мулклари муҳофаза қилинишини ташкил этади;

хўжалик шартномалари тузади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

биосфера резервати номидан банк муассасаларида молиявий операцияларни амалга оширади;

давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ишонч қоғозисиз биосфера резервати манфаатларини ифодалайди.

Биосфера резервати директори биосфера резерватининг қўриқхона зонаси режимини таъминлаш, мулкини сақлаш, давлат статистика ва бошқа ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилиш, молиявий, шартномавий ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун жавоб беради.


19. Биосфера резервати директорининг илмий ишлар ва экологик таълим бўйича ўринбосари қуйидагилар учун жавоб беради:

илмий-тадқиқот фаолиятини, атроф табиий муҳит мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

биосфера резервати ҳудудини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш;

барқарор ривожланишни режалаштиришни ташкил қилиш;

биосфера резерватининг рекреацион фаолиятини таъминлаш;

экологик тарғибот ва таълимни ташкил қилиш ва амалга ошириш.


20. Биосфера резервати директорининг муҳофаза бўйича ўринбосари қуйидагилар учун жавоб беради:

биосфера резерватининг қўриқхона зонасини муҳофаза қилишни, шу жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

қурол-яроғ, ўқ-дориларнинг сақланишини ва уларнинг тўғри олиб юрилишини, махсус кийим-кечак, алоқа воситалари, махсус аслаҳалар ва бошқа техникадан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш;

амалдаги талабларнинг бузилиши ҳолатлари бўйича материалларни белгиланган тартибда текшириш, расмийлаштириш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тегишли идораларга юбориш;

биосфера резерватини муҳофаза қилиш ходимлари томонидан маъмурий жавобгарлик чораларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш.


21. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун тузилади:

биосфера резерватининг чегаралари ва кўламларини ўзгартириш;

биосфера резерватининг буфер ва ўтиш зоналарида табиатдан фойдаланиш ва бошқа фаолият турлари бўйича чекловларни белгилаш ёки бекор қилиш;

биосфера резервати ҳудудига тааллуқли табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ер тузиш ва туман бўйича лойиҳалаштириш режалари ва дастурлари, чизмалари, бошқа режалар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

биосфера резерватидаги табиат объектлари ва комплексларини муҳофаза қилиш, кўпайтириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш;

биосфера резерватининг иш юритиши учун энг муҳим ҳисобланган бошқа масалалар бўйича.

Юқорида қайд этилган масалалар бўйича ечимлар Мувофиқлаштирувчи кенгашда кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, ҳудудида биосфера резервати жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек илмий ва бошқа ташкилотлар, муассасалар вакиллари киради.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг шахсий таркиби, шунингдек унинг тўғрисидаги Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тақдимига биноан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

22. Биосфера резервати тўғрисидаги асосий маълумотлар биосфера резерватининг паспортида акс эттирилади. Паспортга киритиладиган маълумотлар рўйхати ва уни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


23. Биосфера резерватининг фаолияти бошқарув режалари асосида таъминланади. Бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


24. Биосфера резервати экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларига атроф табиий муҳит мониторингини юритиш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри учун зарур маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бепул тақдим этади.

25. Биосфера резерватида Илмий кенгаш, шунингдек бамаслаҳат ечимлар қабул қилиш учун жамоатчилик асосида бошқа маслаҳат органлари тузилади.


26. Биосфера резервати зоналари режимига риоя этилиши юзасидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.


V. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ ҲУДУДИНИ

ЗОНАЛАРГА АЖРАТИШ


27. Биосфера резервати ҳудуди 68717,8 гектардан иборат бўлиб, у биосфера резерватига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат биосфера резервати чегараларидаги ер участкаларида жойлашган.

Мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун биосфера резервати ҳудудида қўриқхона, буфер ва ўтиш зоналари ажратилади.


28. Қўриқхона зонаси 11568,3 гектардан иборат бўлиб, у қатъий режимдаги муҳофазаланадиган зона ҳисобланади. Ушбу зона табиат объектлари ва комплексларини тўлиқ сақлаб қолиш, илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган. Қўриқхона зонаси ерлари биосфера резерватига доимий фойдаланиш учун берилади.

Биосфера резерватининг қўриқхона зонаси ҳудудида, қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат қўриқхоналари режими ўрнатилади.


29. Буфер зонаси 6731,4 гектардан иборат бўлиб, табиат объектлари ва комплексларини сақлаш, кўпайтириш ва қайта тиклаш учун мўлжалланган. Буфер зонасидаги режим қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилади. Буфер зонаси ерлари ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ёки ижарачилар тасарруфида ёки фойдаланишида бўлади.


30. Ўтиш зонаси 50418,1 гектарни ташкил қилади ва у биосфера резерватидаги табиат объектлари ҳамда комплексларига зарар келтирмайдиган хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган. Ўтиш зонаси ерлари бошқа ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ижарачилар тасарруфида ёки фойдаланишида бўлади.


31. Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари кўламини ва чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.



VI. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ ЗОНАЛАРИНИНГ РЕЖИМИ


32. Қўриқхона зонасида ҳар қандай хўжалик фаолияти ёки бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш тақиқланади, илмий тадқиқотлар ва атроф табиий муҳит мониторинги бундан мустасно. Биосфера резервати ходимлари ҳисобланмайдиган шахсларнинг ушбу ҳудудда бўлишига фақат биосфера резервати ёки Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

33. Буфер зонасида қуйидагиларга рухсат этилади:

қўриқхона зонасида биологик хилма-хилликни сақлашга салбий таъсир кўрсатмайдиган анъанавий табиатдан фойдаланиш;

қишлоқ хўжалиги учун экстенсив ва мавсумли фойдаланиш - қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган тартибда экиш, мол боқиш ва пичан ўриш;

енгил турдаги иморатлар ва иншоотлар қуриш;

биосфера резервати ходимлари учун, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тураржойлар ва хизмат хоналари қуриш;

рекреацион фойдаланиш, экологик туризм;

дори-дармон ва озиқ-овқат ўсимликларини йиғиш;

атроф табиий муҳит мониторинги ва экотизимлардаги ўзгаришларни назорат қилиш;

илмий тадқиқотлар олиб бориш, мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш;

биологик хилма-хиллик объектларини кўпайтириш ва муҳофаза қилиш, шу жумладан, питомниклар, намойиш вольерлари барпо этиш ва бошқалар;

ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва ҳимоя қилишга доир ўрмон хўжалиги фаолияти;

дарахтларни санитария мақсадида кесиш, парваришлаш учун кесиш;

маъданли сувлар ва даволаш ресурсларидан фойдаланиш;

экологик билимлар тарғиботи, намойиш участкалари, янги технологиялар марказлари ташкил қилиш ва табиатдан фойдаланишни бошқариш бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш;

ёнғинга қарши чора-тадбирларни ўтказиш;

ветеринария ва санитария профилактика тадбирларини ўтказиш.


34. Буфер зонасида хўжалик фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


35. Ўтиш зонасида муҳофаза қилинадиган объектлар ва комплексларга зарар келтирмайдиган турли хил ишлаб чиқариш фаолиятига йўл қўйилади. Ўтиш зонасида қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек экологик йўналишдаги технологияларни ўрганиш учун экспериментал участкалар жойлашади.


36. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш мақсадида буфер ва ўтиш зоналарида табиат питомниклари ташкил этилиши мумкин.



VII. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ФАОЛИЯТИ ВА МОНИТОРИНГ


37. Биосфера резерватининг илмий-тадқиқот фаолияти табиат жараёнларини ва ҳодисаларини фундаментал тарзда ўрганишга, шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган.


38. Биосфера резервати ҳудудида атроф табиий муҳитнинг доимий мониторинги, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича мониторинг амалга оширилади. Мониторинг натижаларидан биосфера резерватини бошқариш режаларини тузиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини тузиш, биосфера резерватларининг халқаро тармоғида глобал мониторинг юритиш учун фойдаланилади.


39. Қуйидагилар илмий тадқиқотлар ва мониторингнинг вазифалари ҳисобланади:

фундаментал ва амалий, шу жумладан, маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тадқиқотлар, ижтимоий ва табиий фанларни бирлаштирувчи фанлараро тадқиқотлар, шунингдек таназзулга учраган экотизимларни қайта тиклашга, тупроқ ва сувни сақлашга, табиат ресурсларидан барқарор фойдаланишга йўналтирилган тадқиқотларни олиб бориш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш, метеорологик ва гидрологик кузатувлар олиб бориш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий тусдаги маълумотларни йиғиш, ифлосланишларнинг таъсирини ўрганиш;

биологик хилма-хилликни баҳолаш ва мониторингини юритиш соҳасида усуллар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш;

илмий тадқиқотлар ва мониторинг натижаларидан оқилона фойдаланиш мақсадида маълумотларни бошқаришнинг функционал тизимини яратиш.


40. Илмий фаолият ва мониторинг ўтказишга илмий муассасалар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илмий муассасалари, шунингдек алоҳида олимлар жалб этилади. Илмий муассасалар ва алоҳида мутахассислар биосфера резервати билан келишилган ҳолда ўз дастурлари бўйича илмий фаолиятни амалга ошириши мумкин.


41. Биосфера резервати илмий-тадқиқот фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига олинган натижалари давлат мулки ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахслар ҳисобига олинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига эгалик ҳуқуқи биосфера резервати ва қайд қилинган шахслар ўртасида тузилган шартномаларда белгиланади. Биосфера резервати илмий тадқиқот натижаларидан бепул фойдаланади.

42. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун биосфера резерватида илмий фондлар сақланадиган жой, дала базалари ва биосфера резервати ҳудудида кордонлар бўлиши лозим. Биосфера резервати илмий фондлари муддати белгиланмасдан сақланиши шарт.


43. Биосфера резерватида услубий раҳбарлик ва илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан амалга оширилади.


44. Биосфера резерватида Илмий кенгаш тузилади. Илмий кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг тақдимномасига биноан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.

45. Биосфера резервати ўз илмий асарларининг чоп этилишини таъминлайди ва шахсий босма нашрларига эга бўлиши мумкин.



VIII. ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ХАБАРДОРЛИГИ

ВА УНИНГ БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИ БЎЙИЧА

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШДАГИ ИШТИРОКИ


46. Биосфера резервати жамоатчиликнинг хабардорлигини ва уларнинг биосфера резервати бўйича қарорлар қабул қилишда иштирокини таъминлайди.

Биосфера резерватини бошқаришга аҳолини жалб қилиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек фуқаролар орасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан маслаҳат комиссияси тузилади. Биосфера резервати бўйича мазкур ҳудудларда яшайдиган аҳолининг манфаатларига дахлдор қарорлар маслаҳат комиссиясининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.


47. Жамоатчиликни хабардор қилиш учун биосфера резерватида ахборот (ташриф) марказлари ташкил қилинади, уларда аҳолига экологик билимларни тарғиб қилиш ва ўқитиш тадбирлари ўтказилади. Мазкур марказларда биосфера резервати, унинг табиий тавсифномаси, зоналарга ажратилиши тўғрисидаги умумий маълумотлар сақланади.

Ахборот (ташриф) марказларидаги ишлар биосфера резервати ходимлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади.



IX. БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ


48. Биосфера резерватининг қўриқхона зонасини муҳофаза қилиш биосфера резервати муҳофаза ходимлари томонидан амалга оширилади.


49. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қўриқхона зонаси ҳудудида бўлиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;

ашёлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда маъмурий ушлаб туришни амалга ошириш, ашёлар ва ҳужжатларни, шунингдек табиатдан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни олиб қўйиш, маъмурий жазо чораларини қўллаш;

айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун материалларни тегишли органларга жўнатиш;

биосфера резервати режимини бузган ҳолда амалга оширилган табиатдан фойдаланиш, хўжалик ёки бошқа фаолият тўғрисида тегишли идораларга хабар бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.


50. Биосфера резервати муҳофаза ходимларига хизмат вазифаларини бажариш пайтида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юришга рухсат этилади. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида хизмат қуролини ва махсус воситаларни (қўлкишан, резина таёқ, кўздан ёш оқизадиган газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатувчи воситаларни) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, шунингдек, уларни бериш, олиб юриш, сақлаш, қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

51. Биосфера резерватини муҳофаза қилиш ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларига тегишли ҳамма ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Директор ва директорнинг муҳофаза бўйича ўринбосари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторларига, муҳофаза ходимлари эса - давлат инспекторларига тенглаштирилади.

52. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари белгиланган намунадаги формали кийим-кечак ва белгиланган нормативлар бўйича даража белгилари билан таъминланади.

Муҳофаза ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади.


53. Муҳофаза ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилинади.

54. Биосфера резервати ҳудудини муҳофаза қилишга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича жамоат инспекторлари жалб этилиши мумкин.


X. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


55. Биосфера резервати мулкига иморатлар, иншоотлар, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан тезкор бошқариш ҳуқуқи билан унга берилган пул маблағлари киради.


56. Биосфера резервати қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

биосфера резервати табиий ресурсларига етказилган зарарни қоплаш тартибида юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган маблағлар;

биосфера резервати қўриқхона ҳудудида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлар ижроси тартибида лавозимли шахслар ва фуқаролардан ундириладиган жарималар;

илмий-тадқиқот, рекреацион, туризм-экскурсия, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-нашриёт ва тарғибот фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Биосфера резервати ўз маблағларини Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ мустақил равишда тасарруф қилади.

57. Биосфера резерватида қонун ҳужжатларига мувофиқ биосфера резерватини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинади.


58. Биосфера резервати ўзи амалга оширадиган фаолият бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритади.


59. Биосфера резервати ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилиш штатлар жадвали ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


60. Биосфера резервати фаолияти юзасидан назоратни ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


61. Биосфера резервати режими бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ, белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


62. Айбдор шахслардан биосфера резерватининг муҳофаза қилинадиган табиат объектлари ва комплексларига етказган зарарини қоплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда маблағ ундирилади.


63. Биосфера резерватини тугатиш ва қайта ташкил қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 351-модда


























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск