ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2002 й. 23-сон "Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналарга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2002 й.

N 23


ЧУЧУК ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ҲОСИЛ

БЎЛАДИГАН ЗОНАЛАРГА МУҲОФАЗА

ҚИЛИНАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР

МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


"Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида" 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сувнинг амалдаги ва потенциал манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган:

1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 7622 гектар майдондаги Чирчиқ зонасига (Қибрай участкаси);

2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 10624 гектар майдондаги Оҳангарон зонасига (Ўрта Оҳангарон участкаси);

3-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 16913 гектар майдондаги Сўх зонасига (Тўлаш участкаси);

4-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 17036 гектар майдондаги Чимён-Аввал зонасига (Лаган ва Аввал участкалари) муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 июнгача муҳофаза қилинадиган зоналар чегарасида жойлашган потенциал экологик хавфли объектларни аниқласинлар ва улар чучук ер ости сувларини ифлослантириши ва қуритиб қўйишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1-4-иловаларда* кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакли, идоравий қарашлилиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган тақдирда қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсинлар, шунингдек бу ҳақда бир ой муддатда чучук ер ости сувлари ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини хабардор қилсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар  Чирчиқ, Оҳангарон, Сўх ва Чимён-Аввал чучук ер ости сувлари зоналари доирасида чучук ер ости сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг ифлосланишдан муҳофаза қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон







































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск