ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.1994 й. 498-сон "Зомин давлат қўриқхонасини ҳудудий кенгайтириш ва уни қўриқлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.1994 й.

N 498


ЗОМИН ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИНИ

ҲУДУДИЙ КЕНГАЙТИРИШ ВА УНИ

ҚЎРИҚЛАШНИ       КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғарбий Тянь-Шаннинг табиий комплексларини сақлаб қолиш, у ердаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноёб турларини қўриқлашни кучайтириш ҳамда кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудини унга Супа текислигини, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қўлсой таянч пунктини, шунингдек, Тожикистон Республикаси томонидан узоқ муддатли фойдаланишда бўлган ерларнинг бир қисмини ва 1-иловага мувофиқ чегаралардаги умумий майдони 8489,2 га бўлган Халқ боғи ерларини бериш ҳисобига кенгайтириш ҳамда 2-иловага мувофиқ чегаралардаги ерларни Халқ боғига бериш ҳақида Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан келишилган таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлигига Зомин давлат қўриқхонаси билан келишилган ҳолда Супа текислигида қўриқхонага зарар етказмайдиган хўжалик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Қўлсой ҳудудида ва Супа текислигида кеча-кундуз ишлайдиган постлар ташкил қилиш ҳисобига қўриқхонани қўриқлашни кучайтирган ҳолда қўриқхона тартибига қатъий риоя қилишни таъминласин.


4. Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси Зомин давлат қўриқхонасига ва Халқ боғига ерлар ажратишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг Зомин давлат қўриқхонаси ходимлари сонини 12 нафарга кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Молия вазирлиги уларни маблағ билан таъминлаш учун 1995 йилдан бошлаб зарур молиявий ресурслар ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қўлсой таянч пункт балансида бўлган барча асосий воситаларни, моддий-техника ва бошқа ресурсларни ҳамда маблағларни 1994 йил 1 октябрдаги ҳолатига кўра Зомин давлат қўриқхонаси балансига ўтказсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 7 октябрдаги

498-сон қарорига

1-ИЛОВА



Зомин давлат қўриқхонасига

берилаётган ҳудудлар чегарасининг

ТАВСИФИ


Чегаранинг тавсифи Зомин-Бахмал автомобиль йўлининг Қашқасув дарёси кўприги шарқий қисмидаги нуқтасидан бошланади. Чегара шу ердан йўл бўйлаб шимолий йўналиш бўйича Урулак сойигача (3.5 км), сўнгра сой бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда (5 км) сойнинг Еттикечувсойга қуйиладиган жойигача, кейин мазкур сой бўйлаб юқорига (0,75 км), унга Обикўл сойи қуйиладиган жойгача боради. Кейин ушбу сой бўйлаб юқорига, сўнгра жанубий йўналишда қўриқхонанинг мавжуд чегараси бўйлаб Тожикистон Республикаси билан давлат чегарасигача (5,5 км) боради. Давлат чегараси бўйлаб шарқий йўналишдан ўтади. (13,5 км), сўнгра булоқ тарафга шимолий йўналишга кескин қайрилади (0,84 км), шундан кейин Қашқасув дарёси ўзани бўйлаб (8 км) бошланғич нуқтагача боради.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 7 октябрдаги

498-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ боғига бериладиган ҳудудлар чегарасининг

ТАВСИФИ


Чегаранинг тавсифи Зомин-Бахмал автомобиль йўлининг Қашқасув дарёси кўприги ёнидаги нуқтадан бошланади. Чегара шу ерда шимолий-шарқий йўналишда (0,75 км) Тожикистон Республикасида узоқ муддатли фойдаланишда бўлган ерлар чегарасигача, сўнгра чегара бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда (2,6 км), кейин жанубга (1 км) бурилади ва Катташир дарёсигача боради. Шу ердан шимолий-шарқий йўналишда (1,25 км) давом этади, жанубий-шарққа (1,6 км), жанубга (0,5 км) жанубий-шарққа (0,4 км), жанубга (0,7 км) Қашқасув дарёсигача, сўнгра шимол томонга тўғри бошланғич нуқтагача боради.

































Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск