язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2005 й. 126-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2005 й.

N 126


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА   АТРОФ   ТАБИИЙ   МУҲИТ

ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР

ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ

ТЎЛОВЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги "е" кичик банди билан тўлдирилсин:

"е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 142-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 25-модда.