ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.12.2014 й. 47/9-сон “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 09.02.2015 й. 1834-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2015 й.

N 1834-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.12.2014 й.

N 47/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                                 У. Мустафоев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, минибанк ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобининг аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш ҳамда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тикиш ва сақлаш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим.".


2. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари бош бухгалтер томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.

10. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар банк ички тартиб қоидалари бўйича ходимлар ўртасида шундай тақсимланадики, бунда битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақлари битта бухгалтерия ходимига бириктирилади. Чет эл валютасида очилган ҳисобварақлар бошқа ходим томонидан юритилиши мумкин.

Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш китоби қўлда ёки дастурий равишда бош бухгалтер томонидан юритилади.".


3. 11-банд биринчи хатбошисининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ва қимматликлар билан операциялар олиб боришдан озод этилган шахс томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиниши лозим.".


4. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фронт-офис ва Бэк-офис ходимларининг аниқ вазифалари мос равишда Фронт-офис ва Бэк-офис бошлиқлари томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.".


5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Минибанкларда иш куни банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини якуний назоратдан ўтказиш ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун банкка иш куни тугамасдан олдин инкассация хизмати орқали етказиб берилгандан сўнг якунланади.".


6. 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Банкларда барча операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклдаги пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз ҳамда электрон шакллари асосида амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қайд этилади.

27. Пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, шунингдек Банк ҳисобварағи шартномасида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар банк томонидан фақат мижознинг банкка тақдим қилган муҳр ва имзо қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар ёки мижознинг вакил қилинган шахсидан ишончнома асосида қабул қилинади.".


7. 31, 32, 33, 74 ва 125-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Кирим ва чиқим касса журналлари компьютер техникаси ёрдамида шакллантирилиб, унинг реквизитлари қўлда тўлдирилади. Унда сана, мижознинг ҳисобварақ рақами, кирим ва чиқим ҳужжатининг рақами, ҳисобот рамзи ҳамда унинг суммаси кўрсатилиши лозим.

Кирим ва чиқим касса журналлари банк амалиёт куни давомида компьютерда юритилганда, улар кун якунида қоғозга чоп этилади ҳамда дастлабки назоратдан ўтказган Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи, кирим ёки чиқим кассирлари ҳамда касса мудири томонидан имзоланади.

Кирим ва чиқим касса журналларининг шакли мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган.".


9. 57-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


10. 60-банднинг иккинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


11. 67-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, якуний назорат хизмати ходимига топширилаётган кунлик йиғмажилд рақамланган ва брошюраланиб тикилган бўлиши шарт.".


12. 68-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


13. 70-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Якуний назорат текширувлари натижалари алоҳида йиғмажилдга тикилиши лозим.".


14. 73-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


15. 79-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ҳисобварақ эгаси банк пластик карточкаси ва нақд пул чеки йўқолгани ёки ўғирлангани ҳақида банкка хабар бергунга қадар, мазкур банк пластик картаси ва чеклар бўйича маблағлар тўлаб юборилган бўлса, бу тўлов учун банк жавоб бермайди.".


16. 123-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"123. Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бошланғич ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан тайёрланади. Мижозга бериш учун шахсий ҳисобварақдан кўчирма бир нусхада чоп этилади ва у мижознинг ҳисобварағидан амалга оширилган операцияларни банк томонидан тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўчирма мижоз билан келишилган тартибда унинг банкка тақдим қилган муҳр ва имзо қўйилган варақчада кўрсатилган шахслари ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахс томонидан олинади.

Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимида тайёрланади, улар мижозларга берилаётганда мазкур мижозга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи бухгалтер (Фронт-офис ходими) имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан расмийлаштирилади.

Банклар учун шахсий ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган ҳолларда интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимининг электрон маълумотномалар ягона базасидаги маълумотлардан фойдаланилади.".


17. 157-бандда:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кунлик баланс ҳисоботи.

Кунлик бухгалтерия журнали электрон кўринишда ўрнатилган тартибда сақланади ва зарур ҳолларда ҳужжатлар рўйхати кунлик бухгалтерия журналининг тегишли қисмидан дастурий йўл билан олинади.";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


18. Йўриқноманинг 6-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

банкларида бухгалтерия ҳисобини

юритиш ва бухгалтерия ишларини

ташкил қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

6-ИЛОВА



Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш

тизими бўйича амалга оширилган тўлов ҳужжатлари

РЎЙХАТИ




Сўм ва тийинда

Т/р

Иккинчи тартибли баланс

ҳисобварақлар рақами


Тўлов ҳужжатлари

тури (шифри)


Ҳужжатлар

сони


Сумма


1

2

3

4

5

Банклараро ва филиаллараро тўловлар бўйича

банк ҳисобварақларининг кредитланишига

асос бўлган электрон тўлов ҳужжатлари

РЎЙХАТИ




Сўм ва тийинда

Т/р

Маблағ олувчиларнинг

иккинчи тартибли баланс

ҳисобварақлари рақами


Тўлов ҳужжатлари

тури (шифри)


Ҳужжатлар

сони


Сумма


1

2

3

4

5

Банк ички ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган

операцияларга асос бўлган мемориал ордерлар

РЎЙХАТИ




Сўм ва тийинда

Т/р

Дебетланган иккинчи тартибли

баланс ҳисобварақлар рақами


Ҳужжатлар сони


Сумма


1

2

3

4

Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

бўйича амалга оширилган операциялар учун

асос бўлган мемориал ордерлар

РЎЙХАТИ




Сўм ва тийинда

Т/р

Дебетланган кўзда тутилмаган

ҳолатлар иккинчи тартибли

ҳисобварақлар рақами


Ҳужжатлар сони


Сумма


1

2

3

4

           

Ҳар бир варақ охирида мазкур варақдаги ҳужжатлар сони, мазкур варақ бўйича тўлов ҳужжатларининг умумий суммаси, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтери имзоси бўлиши керак. Мазкур дастурий мажмуа орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатлари шакли охирида ҳужжатларнинг умумий сони, умумий сумма, банк раҳбари ва бош бухгалтери имзоси бўлиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 68-модда



























Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск