Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.12.2014 й. 47/10-сон “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 09.02.2015 й. 1948-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2015 й.

N 1948-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.12.2014 й.

N 47/10


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                                 У. Мустафоев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.".


2. 13-бандда:

"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

"в" кичик банддан "ҳамда нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 14-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;".


4. 16-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча;".


5. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса, пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Банкларда мижозларнинг бир нечта ҳисобварақларига хизмат кўрсатиладиган бўлса, улардан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар қўшимча равишда талаб қилиниши мумкин. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади.".


6. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Юридик шахснинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда ҳисобварақ эгаси янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани тақдим қилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар юридик шахснинг юридик йиғмажилдига тикилади.".


7. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Юридик шахс тугатилаётганда, унинг барча банк ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг тасарруфига ўтади. Бундай ҳолда, асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкка тугатиш комиссиясининг амал қилиш муддати кўрсатилган юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарори ҳамда тугатиш комиссияси раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари намуналари қўйилган варақча тақдим қилинади (юридик шахс бўлган нодавлат нотижорат ташкилот тугатилаётганда бош бухгалтернинг имзоси талаб қилинмайди). Шундан сўнг, юридик шахснинг асосий ҳисобварағига уни тугатишга доир ягона ҳисобварақ мақоми берилади.".


8. 46-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. 49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахслар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда (деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно), банклар уч кунлик муддат ичида бундай корхоналар ҳақида улар ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун ахборот беришлари шарт.".


10. Мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Олд томони

        

Имзолар намуналари ва

муҳр изи қўйилган

ВАРАҚЧА

БАНК БЕЛГИСИ

Ҳисобварақ эгаси







Имзолар намуналарини қабул







(тўлиқ номи)

қилишга рухсат берилди





































Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий













бошқариш вазифаларини амалга













оширувчи шахс

























(имзо)

Манзили:

































Сана: 20__ йил "___" __________.





































БОШҚА БЕЛГИЛАР









































































Орқа томони

      



Ҳисобварақ рақами



(хўжалик юритувчи субъектнинг номи)



                     

Лавозими


Фамилияси, исми,

отасининг исми


Имзо

намуналари


Биринчи ёки иккинчи имзо

ҳуқуқидан вақтинча фойдаланувчи мансабдор шахсларнинг ваколат муддати

Биринчи имзо







Иккинчи имзо




Муҳр изи намунаси




           

        

Ваколат ва имзоларни тасдиқлаган хўжалик

юритувчи субъект муҳрининг ўрни


Тасдиқлайман




(Юридик шахс раҳбари)

(Ф.И.О. ва имзо)



Берилган чек дафтарчалари





Сана


№ дан








".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 73-модда








































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск