Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 310-В-3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-6-сон “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 06.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.02.2015 й. 1986-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.2015 й.

N 1986-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.02.2015 й.

N 310-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.02.2015 й.

N 2015-6


ҚАРОРИ



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сон қарори (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 351-модда) билан тасдиқланган Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

    





Қарорга

ИЛОВА



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд "ёзма" деган сўздан кейин "ёки электрон шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 4-банддаги "Ёзма мурожаатлар" ва "амалга оширилиши" деган сўзлар тегишлича "Мурожаатлар" ва "юборилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ёзма равишда" деган сўзлар "ёзма ёки электрон шаклда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 76-модда






































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск