язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2011 й. 207-сон "Давлат активларини очиқ савдоларда сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2011 й.

N 207


ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ ОЧИҚ

САВДОЛАРДА СОТИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


"Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг кучга кириши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қўйилган 1-иловага* мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини очиқ савдолардан чиқариш тўғрисидаги;

2 ва 3-иловаларга* мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини савдоларга (қайта баҳоламасдан) такроран қўйиш ҳамда уларни риэлторлик ташкилотлари, шунингдек кимошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда риэлторлик ташкилотлари ва кимошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотиладиган 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ хусусийлаштирилаётган давлат активларини такроран савдоларга қўйсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган:

риэлторлик ташкилотлари орқали сотиладиган хусусийлаштирилаётган давлат активлари - савдоларга очиқ савдолардан чиқарилган санада шаклланган (лекин бошланғич нархнинг 50 фоизидан кам бўлмаган) нарх бўйича қўйилади;

кимошди савдолари ва танловлар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилотлар орқали сотиладиган хусусийлаштирилаётган давлат активлари - савдоларга улар очиқ савдолардан чиқарилган санада шаклланган нарх бўйича қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини сотиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 30 августдаги 253-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 июлдаги

207-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар

ҳокимлигининг муниципал мулк объектларини

сотиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 30 августдаги

253-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "уларнинг нархларини бошланғич қийматига нисбатан босқичма-босқич камайтириш механизмини белгиланган тартибда қўллаган ҳолда биржа савдолари ва" сўзлари "очиқ савдолар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

а) иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ биржа савдолари" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очиқ савдолар" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "биржа савдоларига" сўзлари "очиқ савдоларга" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 303-модда