ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматлари миллий стандарти (1-сон РХМС) "Риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар" (АВ томонидан 12.07.2011 й. 2244-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитасининг 13.06.2011 й. 01/19-18/03-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 12 июлда 2244-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитасининг

2011 йил 13 июндаги

01/19-18/03-сон қарорига

ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(1-СОН РХМС)


РИЭЛТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ИЧКИ ҚОИДАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (1-сон РХМС) Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) қарорига мувофиқ, риэлторлик хизматлари сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Риэлторлик ташкилотининг ички қоидалари (кейинги ўринларда ички қоидалар деб юритилади) дейилганда риэлторлик ташкилоти томонидан риэлторлик фаолиятини амалга оширишда самарадорликни ва унинг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тасдиқланган ва риэлторлик хизматларини амалга оширишга доир талабларни белгиловчи ҳужжатлар тушунилади.


2. 1-сон РХМСнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ички қоидаларни ишлаб чиқишда риэлторлик ташкилотларга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаш;

риэлторлар ва риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимлари томонидан ички қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан ички назоратни амалга оширишни тавсифлаш.


3. Ички қоидаларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш барча риэлторлик ташкилотлари учун риэлторлик фаолиятини амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.


4. Ички қоидаларни қўллаш риэлторлик ташкилотларига риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларининг иши устидан қўшимча тарзда назорат қилишни таъминлашга ва бу билан риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини оширишга имкон яратади.


5. Ички қоидалар риэлторлар ва риэлторлик ташкилотлари бошқа ходимларининг мазкур риэлторлик ташкилоти доирасидаги фаолиятини тартибга солади ҳамда улар ва риэлторлик ташкилотининг раҳбарияти ўртасида юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни ҳал этишнинг асосини таъминлайди.


6. Ички қоидалар риэлторлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келиши ва ўзаро боғлиқ бўлишини таъминлаши лозим.



II. ИЧКИ ҚОИДАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Ҳар бир риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ўз ички қоидаларини ишлаб чиқади.


8. Ички қоидалар риэлторларга ва риэлторлик ташкилотларининг бошқа ходимларига амалиётда риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажариш ҳамда риэлторлик хизматларининг сифатини ошириш бўйича ўз хатти-ҳаракатларининг аниқ тартибини белгилашга қаратилган тавсиялардан иборат бўлиши лозим.


9. Ички қоидалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича умумий қоидалардан иборат қоидалар;

риэлторлик хизматларининг амалга оширилаётган турларини кўрсатиш тартибини белгиловчи қоидалар;

кўрсатилаётган риэлторлик хизматлари сифатининг ички назоратини амалга оширишни белгиловчи қоидалар.


10. Ички қоидаларда риэлторлик хизматларини кўрсатиш жараёнини тартибга солишга қаратилган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.


11. Ички қоидалар риэторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.


III. ИЧКИ ҚОИДАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Ички қоидаларнинг баён этилиши қисқача ва аниқ бўлиши, турли хилда талқин этиш имкониятига йўл қўймайдиган бўлиши керак.


13. Ички қоидалар ҳажми ва мазмунига қараб ўз номига эга бўлган алоҳида бўлимларга бўлинади. Бўлимлар рим рақамлари билан рақамланган, барча бўлимларнинг бандлари изчил кетма-кетликда араб рақамлари билан ифодаланиши лозим.


14. Ички қоидаларнинг ҳар бир банди тўлиқ бир кўрсатмадан иборат бўлиши лозим.


15. Жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкларнинг намуналари иловаларда жойлаштирилиши, матнда эса тегишли ҳаволалар кўрсатилиши лозим.


16. Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандартларида айрим ҳолатлар ички қоидалар сифатида қўшимча тарзда тасдиқланиши лозимлиги ҳақида бевосита кўрсатмалар берилган тақдирда, риэлторлик ташкилоти мазкур кўрсатманинг биринчи навбатда бажарилишини таъминлаши шарт.



IV. ИЧКИ ҚОИДАЛАР ТАЛАБЛАРИ

БАЖАРИЛИШИНИНГ НАЗОРАТИ


17. Ички қоидаларга риоя этилиши устидан лозим даражада назоратни таъминлаш учун уларнинг қўлланиши зарурлиги риэлтор ва риэлторлик ташкилоти ўртасидаги меҳнат муносабатларида назарда тутилган риэлторнинг функционал мажбуриятларига кириши лозим.


18. Ички қоидаларнинг талаблари бажарилишининг назорати риэлторлик фаолиятини амалга оширишнинг раҳбаридан бошлаб риэлторлик ташкилотининг риэлторгача бўлган барча даражаларида ташкил қилинган бўлиши лозим.


19. Риэлторлик ташкилотларининг ходимларига ички қоидаларнинг мазмунини ошкор этмаслик ва улардан мазкур риэлторлик ташкилоти фаолиятининг ташқарисида фойдаланмаслик мажбурияти татбиқ этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 297-модда






























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск