ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /Иқтисодиёт вазирлигининг 89-сон, Молия вазирлигининг 4-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/19-3-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-01-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 02.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 13.02.2015 й. 2436-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.02.2015 й.
N 2436-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.02.2015 й. N 89 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.02.2015 й. N 4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 02.02.2015 й. N 2015/19-3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 02.02.2015 й. N 01-02/8-01 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан
озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2015 йил 20 майдан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ганиев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан
озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 18, 39 - 47-позициялардан "***" ҳаволаси ва унинг матни чиқариб ташлансин.
2. 68-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
68 |
8504 10, 8504 31 - 8504 50 (8504 31 800 - 8504 34 000 0, 8504 40 300 9, 8504 40 550 9, 8504 40 820 5, 8504 40 820 9 дан ташқари)
|
Электр, статик трансформаторлар… |
". |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 16 февраль, 6-сон, 77-модда