Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик бошқаруви органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1994 й. 143-сон "Ўзавтосаноат" Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1994 й.

N 143



"ЎЗАВТОСАНОАТ" ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛСОЗЛИК КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қишлоқхўжаликмаш" концернига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:

"Қишлоқхўжаликмаш" Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлик концернини тугатиш тўғрисидаги;

1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан "Ўзавтосаноат" Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;

"Ўзавтосаноат" уюшмаси томонидан "Қишлоқхўжаликмаш" концерни қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, контрактлар ва унга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзавтосаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлишига розилик берилсин ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 56 нафардан, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 3 нафар ўринбосаридан иборат қилиб белгилансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари - бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.

"Ўзавтосаноат" уюшмасига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва хорижий мамлакатларнинг етакчи мутахассисларини шартномавий шартларда меҳнатга ҳақ тўлаган ҳолда контракт бўйича ишлаш учун жалб этишга рухсат этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар "Ўзавтосаноат" уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;

бозор конъюнктураси ва. маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда автомобилсозликни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, автомобиль саноатининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.


4. "Ўзавтосаноат" уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уюшма таркибига кирувчи давлат корхоналарини, уларни кўпроқ очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни назарда тутган ҳолда, 1994-1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзавтосаноат" уюшмасига уюшма аъзолари - давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса - давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин.

5. "Ўзавтосаноат" уюшмаси:

бир ой муддатда Уставни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин;

автомобилсозлик бўйича қурила бошланган объектларни (Асака автомобиль заводи, "Автоэҳтиётқисм" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "АвтоВАЗагрегат" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқаларни) 2 ой муддатда қайта рўйхатдан ўтказсин, техник-иқтисодий асослашни аниқлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига уларни қуришни ниҳоясига етказишга доир таклифлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, бирлашмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига автомобилни йиғиш учун бутловчи буюмлар (автошиналар, автоойналар, аккумуляторлар, стартёрлар, генераторлар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир таклифлар киритсин.


6. Умумтармоқ вазифаларини ҳал этиш, техника билан қайта жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш ва жаҳон бозорида рақобатга қодир бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида "Ўзавтосаноат" уюшмасига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг маҳсулот таннархининг 3 фоизигача миқдордаги ажратмалари, шунингдек, бирлашма ва корхоналар ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобига барқарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Ўзавтосаноат" уюшмаси Молия вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда уюшманинг барқарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасига маблағ ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўзавтосаноат" уюшмасини, унинг талабномасига биноан, алоқа воситалари, шу жумладан, селектор ва ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


8. "Ўзавтосансат" уюшмаси Тошкент шаҳар, Жуковский кўчаси, 79-уйда жойлашган.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 мартдаги

143-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзавтосаноат" Ўзбекистон автомобилсозлик саноати уюшмаси

таркибига кирувчи ишлаб чиқариш бирлашмалари,

корхоналари, ташкилотларининг

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон боғдорчилик машинасозлиги заводи ("ЎзБМЗ") ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти.


2. "Красний двигатель" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри.


3. Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси, Дўстлик шаҳри, Хоразм вилояти.


4. Юқори Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тажриба заводи, Йик шаҳарчаси, Тошкент вилояти.


5. "Автоэҳтиётқисм" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти.


6. Асака прицеплар заводи, Асака шаҳри, Андижон вилояти.


7. "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси, Асака шаҳри, Андижон вилояти.


8. "Зенит" заводи, Тошкент шаҳри.


9. 19-давлат подшипник заводи, Шовот шаҳри, Хоразм вилояти.


10. 26-давлат подшипник заводи, Марҳамат шаҳри, Андижон вилояти.


11. "27-давлат подшипник заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Охунбобоев шаҳри, Андижон вилояти.


12. Тузатиш-қуриш, ўрнатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри.


13. "Ўзавтотеххизматкўрсатиш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


14. "АвтоВАЗагрегат" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри.


15. 1-автодўкон, Тошкент шаҳри.


16. 2-автодўкон, Тошкент шаҳри.


17. Бизнес-марказ, Тошкент шаҳри.


18. "Ўзавтосервис" уюшмаси, Тошкент шаҳри.


Изоҳ: Таъсисчилари "Ўзавтосаноат" уюшмаси аъзолари - бирлашмалар, корхоналар бўлган бошқа уюшмалар, илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига, қўшма (шу жумладан, хорижий сармояни жалб этувчи) корхоналарга кирувчи корхоналар ҳам уюшма аъзолари ҳисобланадилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 мартдаги

143-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзавтосаноат" Ўзбекистон автомобилсозлик

саноати уюшмаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Иқтисодий истиқболни белгилаш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бошқармаси

Ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегияси, инвестициялар, техника билан қайта жиҳозлаш бошқармаси

Маркетинг, биржа фаолияти, моддий-техника ресурслари бошқармаси

Халқаро кооперация ва бутлаш бўлими

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими

Автосервисни ривожлантириш бўлими

Илмий-техника сиёсатини мувофиқлаштириш бўлими

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар, қўшма корхоналар ва фирмалар ишини мувофиқлаштириш бўлими

Ишлар бошқармаси

Биринчи бўлим





























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск