язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1994 й. 146-сон "Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1994 й.

N 146



БАНК ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ПУЛ-КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИНИ

БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Банк тизимини такомиллаштириш, банкларнинг пул муомаласининг аҳволи учун жавобгарликларини ва мустақилликларини ошириш, шунингдек, пул-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк", "Ўзтадбиркорбанк" ва бошқа тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда жаҳондаги ва МДҲ ҳудудидаги энг яхши банкларнинг тажрибасини ўргансин ва бозор талабларига мувофиқ ўзига қарашли банкларнинг бошқариш тузилмасини ва амалий фаолиятини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


2. "Ўзжамғармабанк"га кредит-молия муассасаси мақоми берилсин ҳамда унга:

кредит ресурсларидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит бериш учун фойдаланишга, шунингдек, кредит ресурсларини банклараро пул бозорида ким ошди савдоси орқали сотишга;

кичик корхоналар барпо этиш ва ривожлантириш, фуқаролар томонидан давлат мулкини хусусийлаштириш, турар-жой биноларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ харажатларга қарз бериш доирасини кенгайтиришга;

аҳоли жамғармалари бўйича, юқори ставкасини чекламаган ҳолда, энг кам фоиз ставкаларини мустақил равишда кўпайтиришга рухсат этилсин;

1994 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли жамғармалари бўйича амалдаги энг кам фоиз ставкалари 2 баравар оширилсин.


3. Тижорат банкларининг пул муомаласи учун жавобгарликларини ошириш, шунингдек, берилаётган кредит ресурсларини пул массаси билан ўзаро боғлаш ҳамда нақд пул маблағлари беришни жадаллаштириш мақсадида Марказий банкнинг рухсатномаси бўлган банкларга хизмат кўрсатилаётган мижозлар билан жорий касса операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

Касса операцияларини амалга ошириш тартибига қатъий риоя қилиниши устидан назорат республика Марказий банкининг ички хавфсизлик махсус бошқармаси зиммасига юклансин.


4. Қалбаки пул ўтказиш (авизо)ларга ва қонунга хилоф равишда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг нақд пулли ҳисоб-китобларга айланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

барча банк муассасаларига давлат корхоналари ва ташкилотларидан пул ўтказишни, уларнинг тўпланиши ва амалга ошириш операцияларининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда, нодавлат тузилмаларга ўтказишни тақиқласин;

табуляграммалар (авизо рўйхатлари) бериш асосида квитовка усули билан олинган пул ўтказишларнинг айнанлигини қайта текшириш мажбурийлигини таъминласин;

тижорат банклари билан биргаликда Банк ахборотларини қайта ишловчи компьютер марказини барпо этсин ва 1994 йилнинг 1 октябрига қадар банк тизимини компьютерлаштиришни, ҳисобга олишни, қалбаки пул ўтказиш (авизо)ларга йўл қўймасликни, кредит-тўлов операцияларининг ноқонунийлигининг олдини олиш ва нақд пулларни инкассация қилишни автоматлаштиришни таъминловчи электрон почталарни жорий этишни тугалласин;

қалбаки ҳужжатлар бўйича счётларга маблағларни ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб (жорий) счётларини ёпиб қўйсин ва материалларни тезлик билан айбдорларни қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборсин;

банк операцияларини юритиш қоидаларини бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан иқтисодий санкциялар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин, бунда банк операцияларини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар (лицензиялар)ни қайтариб олиш ва банк муассасалари раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан бўшатишгача бўлган чоралар кўришни назарда тутсин;

бир ой муддатда қалбаки авизолардан фойдаланиш, пулсиз ҳисоб-китобларни нақд пулли ҳисоб-китобларга айланиб қолиш ҳоллари синчиклаб ўрганиб чиқилсин ва унинг натижалари тўғрисида республика ҳукуматига ахборот берсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилаётган ҳисоб-китоб операцияларининг ва банк муассасалари томонидан касса операцияларининг юритилишининг қонунийлигини мунтазам равишда танлаб текширсин. Қонун бузишлар аниқланган тақдирда тезкорлик билан қонунга мувофиқ чоралар кўрилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, банкка тушумларни нақд топширган юридик, жисмоний шахслар нақд пул маблағларини дарҳол ва чеклашларсиз оладилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ялпи пул массалари ўзгаришларининг чекланган миқдорларини йилнинг ҳар чорагида белгилаш бўйича таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

ялпи пул массалари ўзгаришларининг тасдиқланган миқдорларига мувофиқ кредит ва нақд пул эмиссиясини қатъий чекласин;

халқ хўжалиги тармоқлари учун имтиёзли кредит ресурсларини марказлаштирилган тартибда беришни тўхтатсин, иловада кўрсатилган тармоқлар бундан мустаснодир, бунда йиллик даромаднинг ҳисоб ставкаси камида 50 фоиз миқдорида белгилансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишли ҳудудларда пул муомаласининг аҳволи ва эмиссиянинг қисқартирилиши учун шахсий масъулият юклансин.


8. Банк компьютер тизимини яратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика валюта фондидан Марказий банк ҳисоб-китобларига мувофиқ қайтариб бериш асосида зарур валюта маблағларини, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса тегишли алоқа каналини ажратситлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк барқарорлаштириш жамғармасини яратиш ҳамда миллий валюта курсини сақлаб туриш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олтин-валюта захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш механизмини ишлаб чиқсинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 18 мартдаги

146-сон қарорига

ИЛОВА



Имтиёзли кредитлар оладиган вазирликлар,

идоралар, концернлар ва уюшмаларнинг

РЎЙХАТИ

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг номи


Кредит бериш мақсади



Республика ташқарисидан қуйидагиларни олиб келиш учун:


"Ўздонмаҳсулот" давлат концерни

дон


Ўзбекбирлашув

гўшт, қанд-шакар


"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси

гўшт, қанд-шакар


"Ўзкооптайёрловсавдо" бирлашмаси

гўшт, дон


"Ўзгўштсутсаноат" давлат уюшмаси

гўшт


"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни


қувватларни кенгайтириш учун


Ёқилғи-энергетика комплекси


газ узатиш тармоқларини, нефтни қайта ишлаш заводларини маблағ билан таъминлаш учун


Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиқлаган доирада бюджетнинг камомадини қоплаш учун