Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Томди ва Учқудуқ туманларининг қоракўлчилик хўжаликларини хусусийлаштириш Тартиби (ЎзР ВМ 11.07.1996 й. 246-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 иил 11 июлдаги

246-сон қарорига

2-ИЛОВА



Томди ва Учқудуқ туманларининг қоракўлчилик

хўжаликларини хусусийлаштириш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 июндаги 266-ф-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қоракўлчилик хўжаликларини хусусийлаштиришнинг навбатдаги босқичини назарда тутади.

Томди ва Учқудуқ туманларининг қоракўлчилик хўжаликларини хусусийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

вилоят ҳокимлиги, Давлат мулки қўмитаси, молия, адлия вилоят бошқармалари, туманлар ҳокимликлари, "Пахтабанк"нинг вилоят бўлими, "Навоийқоракўл" ишлаб чиқариш бирлашмаси, манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар вакилларидан, шунингдек Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг қоракўлчилик ва бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институтларининг олимларидан иборат таркибда вилоят комиссияси тузилади;

вилоят комиссияси туманларда қоракўлчилик хўжаликларини хусусийлаштириш бўйича ўтказилаётган ишларни мувофиқлаштириб боради ва қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;

умумий мажлис қарорига кўра ҳар бир хўжаликда хўжаликларни қайта тешкил этиш ва хусусийлаштириш бўйича ишчи комиссия тузилади.

Ишчи комиссия хўжалик балансида бўлган барча мол-мулкларни қайта рўйхатдан ўтказади, мол-мулкларни акциялаштириш ва хусусийлаштириш қатнашчилари сонини аниқлайди, тегишли далолатномаларни расмийлаштиради.

Ишчи комиссия хусусийлаштириш жараёни қатнашчилари ўртасида хўжаликни қайта ташкил этиш механизми ва тамойиллари тўғрисида тушунтириш ишларини ўтказади, хусусийлаштиришга доир ҳужжатларнинг тегишли пакетини тайёрлайди ва уни тегишли экспертизадан ўтказиш учун вилоят комиссиясига топширади.

Хўжаликнинг ишчи комиссияси вилоят комиссиясининг хулосасини олгач уларни умумий мажлисга кўриб чиқиш учун киритади, умумий мажлис мол-мулкни баҳолашнинг йиғма далолатномасини ва хусусийлаштириш режасини тасдиқлайди. Хусусийлаштириш режасига мувофиқ Навоий вилояти уюшмасининг туман ҳокимлиги билан келишилган қарори асосида хўжалик, акционерлик жамияти, кооператив ҳар бир аъзосининг мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари расмийлаштирилади.

Қоракўлчилик хўжаликлари негизида ташкил этиладиган акционерлик фермалари, кооперативлар ва уларнинг уюшмалари қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади, мустақил балансга ва банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлишади, ўзаро муносабатларини шартнома асосида ўрнатишади.



ФЕРМАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ



Қоракўлчилик хўжаликларининг барча фермалари ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилади. Фермаларнинг хусусийлаштириш кунидаги доимий ходимлари ва улар билан боғлиқ бўлинмаларнинг ходимлари бундай жамиятнинг таъсисчилари ҳисобланадилар. Хусусийлаштирилаётган фермалардаги барча турдаги чорва моллари, мол-мулклар ва объектлар, шу жумладан қудуқлар, кошарлар ва бошқа иморатлар далолатномалар бўйича уларга мулк қилиб берилади. Далолатномаларда фермалар янги эгаларининг чорва молларини сақлаш бўйича яқин 5 йил учун аниқ мажбуриятлари кўрсатилади. Далолатнома ишчи комиссия ва хусусийлаштирилган фермаларнинг ишончли шахслари томонидан тасдиқланади.

Мол-мулклар қиймати амалдаги тартибга мувофиқ баҳоланади. Асосий фондлар ва айланма маблағлар акционерлик жамиятининг устав фондини ташкил этади. Устав фонди асосида акциялар чиқарилади ва тақсимланади. Ферма рентабелли ишлаган тақдирда жамият аъзолари муассислар дивидендлар олишади.

Акционерлик жамиятларида (фермаларда) эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кошар-бригадалар, қўзиларни сўйиш, териларга дастлабки ишлов бериш ва қўйлар жунини олиш пунктлари, қўйларни озуқа ва сув билан таъминлаш бўлинмвлари мавжуд бўлади. Ушбу бўлинмаларнинг ходимлари ҳам мазкур ферманинг акционерлари ҳисобланишади.

Фермалар жамоаларига мулк қилиб берилаётган мол-мулкни баҳолашда мавжуд барча пассивлар (хўжаликнинг қарзлари) чорва молларининг ҳар бош мол ҳисобидаги қийматига қўшилади.

Фермаларни мулк қилиб бериш далолатномасини тузиш чоғида, ҳар 100 бош мол ҳисобига тўғри келадиган яйловлар миқдорини, яйловлар оборотини ва чўпон бригадаларини жойлаштиришнинг қарор топган тартибини ҳисобга олган ҳолда, фермаларга ер майдонларини бириктириш тўғрисидаги далолатнома ҳам тузилади.



ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КООПЕРАТИВЛАР



Мол-мулкнинг (асосий ва айланма фондларининг) бир қисми, яъни фермалар ва собиқ хўжаликларнинг ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш объектлари негизида ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлар томонидан хизматлар кўрсатишга зооветеринария ва техника ёрдами беришга, қўйларни сунъий қочиришга, қўйлар жунини олишга ва териларга дастлабки ишлов беришга, қудуқлар ва сувлоқларни тузатишга ихтисослаштирилган кооперативлар ташкил этилади. Кооперативнинг устав фонди ёпиқ турдаги жамият акционерлари томонидан мавжуд мол-мулклар ҳисобига шакллантирилади.

Хизмат кўрсатувчи кооперативнинг мол-мулки, акцияларнинг тақсимланган улушига мувофиқ, акционерлик фермаларига ва кооператив жамоасига тегишли бўлади.

Кооператив акционерларнинг махсус қарорисиз фаолият йўналишини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас, у акционерлик фермаларига кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтириши мумкин. Аъзолардан бири кооперативдан чиқаётганда унинг мол-мулк қийматидаги улуши аниқланади ва кооперативнинг пассивлари ва активларини ҳисобга олган ҳолда жамоа умумий мажлиси қарорига биноан унга пул товони тўланади ёки уни кўпи билан бир йил муддатда тўлаш тартиби белгиланади.

Фермалар (акционерлик жамиятлари) ва кооперативларнинг ўзаро муносабатлари ҳар йили тузиладиган шартнома шартларига биноан ўрнатилади. Кооперативнинг рентабеллигини асоссиз равишда ошириш ҳолларига йўл қўймаслик ҳамда унинг ферма ишларининг пировард натижаларидан манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида акционерлик фермалари ва кооператив қўшма қарор билан моддий-техника ресурсларига ва кўрсатиладиган хизматларга ўзаро мақбул нархлар ва тарифлар белгилашади.



АКЦИОНЕРЛИК ФЕРМАЛАРИ ВА

КООПЕРАТИВЛАР УЮШМАСИ



Акционерлик фермалари ва уларга хизмат кўрсатувчи кооперативлар томонидан Акционерлик жамиятлари ва кооперативлар уюшмаси таъсис этилади. Фермалар ва кооперативларнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш, зооветеринария ва наслчилик ишларини юритиш, яйловларни яхшилаш ва тиклаш, моддий-техника таъминоти ва маҳсулотларни сотиш муаммоларини ҳал этиш, банклар ва молия органлари билан ўзаро муносабатлар масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш уюшманинг асосий вазифалари ҳисобланади. Ушбу функциялар акционерлик фермалари ва кооперативлар томонидан уюшмаларга берилади, у тегишли шартномалар билан белгилаб қўйилади.

Уюшма ходимлари ёллаш тартибида ишлайдилар ҳамда акционерлик фермалари ва кооперативларнинг ажратмалари, кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар ҳисобидан маблағ билан таъминланадилар. Уюшма ишларига таъсис мажлисида 3 йил муддатга сайланадиган бошқарув раҳбарлик қилади.

Белгиланган мақсадда фойдаланиш учун мактабларни, болалар боғчаларлни, яслиларни, фельдшерлик-акушерлик пунктларини ва бошқа ижтимоий-маданий-маиший объектларни ҳокимликлар ва тегишли идоралар балансига бериш хусусийлаштириш шартларидан бири ҳисобланади,



АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА

КООПЕРАТИВЛАРНИНГ ВИЛОЯТ

УЮШМАСИ



"Навоийқоракўл" Навоий вилояти ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида қайд этилган ҳамда бошқа туманларнинг акционерлик фермалари ва кооперативлари томонидан акционерлик жамиятлари ва кооперативларнинг вилоят уюшмаси таъсис этилади.

Қоракўлчилик фаолиятини маркетинг, услубий ва ахборот билан таъминлаш, маҳсулотларни сотиш бозорларини ўрганиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, янги ишчи ўринлари яратиш, қоракўлчилик фермалари ва хизмат кўрсатувчи кооперативларни моддий-техникавий таъминлашга кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Вилоят уюшмасига ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятлар акционерлик жамиятлари ва кооперативларнинг таъсис мажлисида берилади.



































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск